ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАР ИШЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАР ИШЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ, ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ, МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ВА ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАР ИШЛАРИ ҚЎМИТАСИ ЎРТАСИДА ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАЛАРИ, УСТАВ ФОНДИДА ДАВЛАТ УЛУШИ БЎЛГАН ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ, ДАВЛАТ УЛУШИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИГА ДИВИДЕНДЛАР ҲИСОБЛАНИШИ ВА ТУШИШИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ АЛМАШИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 10 мартда 1456-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 27 декабрдаги 01/09-26/47, 92 ва 4-мб-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ўртасида давлат унитар корхоналари, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари, давлат улуши бўйича давлат бюджетига дивидендлар ҳисобланиши ва тушиши ҳақида маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1456-1, 04.01.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 июндаги 295-сонли «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 298-модда) ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ўртасида давлат унитар корхоналари, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари, давлат улуши бўйича давлат бюджетига дивидендлар ҳисобланиши ва тушиши ҳақида маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Давлат мулки қўмитаси раиси М. АСҚАРОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 2 февраль,
01/06-19/1-сон
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 2 февраль,
30-сон
Давлат статистика қўмитаси раиси Г. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 2 февраль,
18-03-09/184-сон
Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раиси Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2005 йил 2 февраль,
4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 82-модда)