28.02.2024 йилдаги ПҚ-90-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон-Туркманистон» эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий харидорлар ва маҳаллий экспортчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Шовот туманидаги иловага мувофиқ суғориладиган 3,1 гектар ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу 3,1 гектар ер участкасида товарларни сақлаш, саралаш, сотиш, транспорт ва бошқа замонавий хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш учун «Ўзбекистон-Туркманистон» эркин савдо зонасини (кейинги ўринларда — савдо зонаси) ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо зонасининг фаолият кўрсатиш муддатини кейинчалик узайтириш имкони билан 30 йил этиб белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Савдо зонаси фаолиятини бошқариш вазифаси «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда — Дирекция) юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо зонасини ташкил қилиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов бошчилигида штаб ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) савдо зонасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва саралаш хизматлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ягона дарча» ва интерактив механизмлар асосида божхона, солиқ, сертификатлаш, фитосанитария, ветеринария, транспорт хизматлари, мавжуд инфратузилма ва имкониятларни ўрганган ҳолда, банк ва валюта айирбошлаш, мобил алоқа ҳамда мижозлар учун тиббий, меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фақат Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдоси ташкил қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган «эркин божхона зонаси» божхона режими амал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ўтади ва уларнинг ортга қайтишига фақат кирган назорат ўтказиш пункти орқали рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахслар, транспорт воситалари ва юклар эркин ҳаракатланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) савдо зонасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар божхона тўловлари тўланмасдан ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмасдан олиб кирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар савдо зонаси иштирокчилари томонидан «эркин божхона зонаси» божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ олиб кирилади ёки олиб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркманистон ва ушбу давлат орқали ташриф буюрувчи чет эл фуқаролари учун махсус назорат ўтказиш пункти орқали визасиз тартибда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат орқали кириш, 15 кун мобайнида ҳудудда бўлиш ва кирган назорат пункти орқали чиқиш имконияти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Дирекция Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда савдо зонасидаги бино ва иншоотларни тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн аукцион савдолари асосида ижарага беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, ушбу қарорга асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хоразм вилояти ҳокимлиги Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида 2024 йил 1 июлга қадар тегишлича ушбу қарор билан ер фонди тоифаси ўзгартирилаётган суғориладиган ер участкалари майдонининг беш баравари миқдорида янги ерлар ўзлаштирилишини ва суғориладиган ерлар тоифасига ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги савдо зонасининг бош режаси ва унда жойлаштириладиган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилиши билан боғлиқ барча харажатларни молиялаштириш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Дирекцияга 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга зарур маблағларни ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар савдо зонасидаги объектларни ижарага бериш, сотиш ҳамда Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, «Ўзсувтаъминот» АЖ Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминланиши лозим бўлган объектларнинг тасдиқланган рўйхати асосида 2024 йил 1 майга қадар савдо зонаси ҳудудида ишга тушириладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда келишиш ишларини якунласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дирекция ва Хоразм вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда савдо зонасининг бош режаси ҳамда икки ой муддатда савдо зонасида жойлаштириладиган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминласин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси савдо зонасининг бош режасини ҳамда қуриладиган бино ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қуриш бўйича буюртмачи этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош режа ва қуриладиган бино ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти ҳамда пудрат ташкилоти белгиланган тартибда танлов (тендер) савдоларига асосан аниқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хоразм вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда савдо зонасининг 2024-2025 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминланиши лозим бўлган объектларининг манзилли дастурларини савдо зонасининг тасдиқланган бош режасига асосан шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо зонасининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сон қарорига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо зонасининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи вазифасини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5101-сон қарорига мувофиқ амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Миллий гвардия Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда савдо зонаси ҳудудини қўриқлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда чегара ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун талаб этиладиган шахсий таркиб штат бирлигини белгилаш, уни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 28 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-90-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-90-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиладиган ер майдонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Контур рақами

Жами ер майдони,

га

Шундан

Тупроқ бонитет бали

суғориладиган ерлар

(га)

бошқа ерлар,

(га)

«Маҳтумқули» МФЙ ҳудуди

Туман ҳокимлиги захирасидаги ерлар

192қ

0,2

0,2

61,6

193қ

1,2

0,56

0,64

61,6

194қ

1,7

1,7

61,6

Жами

3,1

2,46

0,64

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 07/24/90/0164-сон)