22.01.2024 йилдаги 44-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчилар ва автотранспорт воситалари ишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 141-бандида товар-моддий бойликларни ташиш учун товар-транспорт юк хатлари ва йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тартибини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 октябрга қадар Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини (кейинги ўринларда — тажриба-синов лойиҳаси) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш даврида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон йўл варақалари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимининг «Электрон йўл варақа» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — электрон йўл варақалари тизими) орқали расмийлаштирилади ва юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон йўл варақалари ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мансублигидан қатъи назар, автомобиль транспортида юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан мустақил равишда расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл варақаларининг қоғоз шаклидан фойдаланишни чекламаган ҳолда унинг электрон кўринишига босқичма-босқич ўтиш таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон йўл варақалари тизими шахсий енгил автомобилида йўналишсиз такси сифатида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун амал қилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон йўл варақалари тизими платформасини яратиш, жорий этиш ва унга хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган техник талаблар асосида манфаатдор ташкилотлар (миллий операторлар) танлов асосида жалб этилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон йўл варақалари тизимидан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар автомобиль транспортида юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун қулай электрон йўл варақалари тизими платформаси ишлаб чиқилишини ва жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон йўл варақаларига қўйиладиган талаблар ва уларнинг турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон йўл варақаларини расмийлаштириш, қайта ишлаш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон йўл варақалари юритилишини назорат қилиш ҳамда улар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 2024 йил якунига қадар мазкур қарорга асосан амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳаси натижаларидан келиб чиқиб, ижобий ва салбий ҳолатларини инобатга олган ҳолда электрон йўл варақалари тизимини такомиллаштириш ва йўл варақаларининг қоғоз шаклидан тўлиқ воз кечиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 22 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 январдаги 44-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом тижорат асосида юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақасини (кейинги ўринларда — электрон йўл варақаси) электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Электрон йўл варақаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимининг «Электрон йўл варақа» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — электрон йўл варақаси тизими) орқали расмийлаштирилади ва юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун расмийлаштириладиган йўл варақаси электрон ва анъанавий шаклда расмийлаштирилади ва юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон йўл варақаси тизими — электрон йўл варақасини расмийлаштириш, қайта ишлаш ва сақлаш функцияларини амалга оширувчи автоматлаштирилган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи — электрон йўл варақаси тизимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган, тижорат ва нотижорат асосида автотранспорт воситасида юк ва йўловчиларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон йўл варақаси — ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлган, электрон йўл варақаси тизими орқали юритиладиган ва автотранспорт воситаларининг ишини белгилаб берувчи QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган асосий ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Электрон йўл варақасига қўйиладиган талаблар ва уларнинг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Электрон йўл варақасида қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл варақасининг тури, рақами, амал қилиш муддати, шунингдек, автотранспорт воситасининг русуми ва эгаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташиш тури, юк тури, ҳайдовчининг кунлик тиббий кўрикдан ўтганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасининг созлиги ва техник кўрикдан ўтганлиги, ҳайдовчига берилган ёқилғи миқдори, автотранспорт воситасидаги ёқилғи қолдиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва шаҳар атрофида мунтазам йўналишлардаги автобусга ўрнатилган валидаторлар орқали амалга оширилган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчининг иш соати, шу жумладан, кунлик ва ойлик, тунги вақтда, байрам ва дам олиш кунларида ишлаган соатлари, тежаган ва сарф қилган ёқилғиси миқдори, ҳайдовчига тўланган иш ҳақи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчи томонидан содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон йўл варақасига киритиладиган маълумотлар фойдаланувчилар ҳамда уларнинг тегишли масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Электрон йўл варақаси автотранспорт воситасидан фойдаланиш мақсади ҳамда ташиш турларига қараб қуйидагиларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) автотранспорт воситасидан тижорат асосида йўловчи ва юк ташиш мақсадида фойдаланувчилар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
A-000000 — мунтазам йўналишларда йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
B-000000 — буюртма асосида йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
D-000000 — тижорат асосида фойдаланиладиган юк автотранспорт воситалари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) автотранспорт воситаларидан тижорат мақсадида фойдаланмасдан, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган юридик шахслар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Е-000000 — йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари учун йўл варақаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
F-000000 — юк ташувчи автотранспорт воситалари учун йўл варақаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Серия рақамидан олдин фойдаланувчининг рўйхатдан ўтган қуйидаги ҳудудлар коди акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри — 01;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти — 10;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти — 20;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти — 25;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти — 30;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти — 40;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти — 50;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти — 60;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти — 70;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти — 75;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти — 80;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти — 85;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти — 90;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси — 95.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидаги ҳолатларда электрон йўл варақаси электрон йўл варақаси тизими орқали очилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларга эга бўлмаган автотранспорт воситасидан фойдаланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи билан меҳнат шартномасига эга бўлмаган ҳайдовчилар учун йўл варақаси расмийлаштирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчи тегишли тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасига ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган етарли меҳнат стажига эга бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчи белгиланган тартибда дастлабки ва кейинчалик даврий тиббий кўриклардан ўтмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинган даврда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаси белгиланган тартибда даврий техник кўрикдан ўтказилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасини мунтазам йўналишга ишга чиқаришда ташувчи ушбу йўналишда ишлаш ҳуқуқини берувчи тендер битимига/брутто контрактга эга бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасини буюртма асосида ишга чиқаришда ташувчи ушбу буюртмани амалга ошириш учун тегишли шартномага эга бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Электрон йўл варақасини очиш, қайта ишлаш ва сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Электрон йўл варақаси жорий календарь ойда очилади ва ойнинг охирги санасига қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчининг хоҳишига кўра ушбу муддат қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон йўл варақасининг амал қилиш муддати тамом бўлгач, кейинги календарь ой учун янги йўл варақаси очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Электрон йўл варақаси фойдаланувчи томонидан очилади ва унга ой якунига/йўл варақаси ёпилгунига қадар тегишли маълумотлар киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Электрон йўл варақаси ҳақидаги маълумотлар ишга туширилган вақтдан бошлаб электрон йўл варақаси тизимида 5 йил сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Электрон йўл варақаси юритилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда электрон йўл варақасининг амал қилиши тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс тугатилганда (тугатилган вақтдан бошлаб);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон йўл варақасини очиш учун нотўғри маълумотлар киритилганлиги аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Юридик шахс қайта ташкил этилганда, электрон йўл варақаси тизимидаги унга тегишли бўлган электрон йўл варақаси автоматик равишда фойдаланувчига ёки унинг ҳуқуқий ворисига қайта расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Юк ва йўловчиларни автотранспорт воситасида ташишда электрон йўл варақаси мавжудлиги ҳамда ундаги маълумотларнинг тўғрилиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Электрон йўл варақаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан махсус мосламадан (планшет) фойдаланган ҳолда электрон йўл варақаси тизими орқали текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда электрон йўл варақаси автотранспорт воситасининг давлат рақами, ҳайдовчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта) тўғрисидаги маълумотлар билан солиштириш орқали текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Электрон йўл варақаси ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Электрон йўл варақаси ҳақидаги маълумотлар учинчи шахсларга тақдим этилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатли орган томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, дастлабки тергов органлари ва суднинг ёзма сўровига асосан электрон йўл варақаси ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фойдаланувчилар электрон йўл варақасидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2024 й., 09/24/44/0064-сон)