11.08.2023 йилдаги 365-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти ҳудудидан оқиб ўтган Амударё дарёсининг қирғоқ ҳимоя дамбалари ва иншоотларини сел-тошқин сувларидан ҳимоя қилиш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоятида сел-тошқин сувларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолини, ижтимоий ва иқтисодиёт тармоқлари объектларини хавфли сел ва тошқин ҳодисаларининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг Хоразм вилояти ҳудудидан оқиб ўтадиган Амударё дарёсининг қирғоқ ҳимоя дамбалари ва иншоотларини сел-тошқин сувларидан ҳимоя қилиш учун Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармасига «Хоразм» миллий табиат боғининг рекреация зонаси ҳудудидаги «Тангрикўл» карьерининг 14-участкасида жойлашган 19 гектар ер майдонидаги харсанг тошлардан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Хоразм» миллий табиат боғининг рекреация зонаси ҳудудидаги «Тангрикўл» карьерининг 14-участкасидаги 19 гектар ер майдони белгиланган тартибда захирага олинишини ва Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда «Хоразм» миллий табиат боғи ер майдонларига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдонидаги карьердан (кейинги ўринларда — карьер) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома асосида фойдаланишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карьердан фойдаланишнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карьердан фақат фавқулодда ҳолатларда Амударё дарёсининг қирғоқбўйи зонасини мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карьердан фойдаланиш натижасида бузилган ерларни рекультивация қилиш ишлари амалга оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда фойдали қазилмалар қайта ишланган ва сотилган ҳолларда, ер қаъридан фойдаланганлик учун белгиланган тартибда солиқлар тўланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Амударё дарёсининг қирғоқбўйи зонасини мустаҳкамлаш ишларини молиялаштириш норуда фойдали қазилмаларни сотишдан олинган даромадлар миқдорига мос равишда камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармасига тўғридан-тўғри музокаралар асосида берилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
карьердан фойдаланиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарори талаблари асосида амалга оширилишини назорат қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармасига ажратиладиган ер майдонидан фойдаланиш даврида атроф-муҳит муҳофазасига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши ва бузилган ерлар рекультивация қилиниши устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Амударё дарёсининг қирғоқ дамбалари ва иншоотларини сел-тошқин сувларидан ҳимоя қилиш ишлари сифатли амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ва Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
365-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/365/0596-сон)