Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.01.2003 йилдаги 5-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

МАЪМУРИЙ-БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, маъмурий-бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг, Молия вазирлигининг 2003 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталарининг ҳамда улар тасарруфидаги давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотлар маъмурий-бошқарув аппарати ходимлари сонини 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари лавозимларини 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг хўжалик ҳисобидаги фаолияти ҳисобига маблағ билан таъминланадиган маъмурий-бошқарув аппаратини 3-иловага* мувофиқ қисқартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳудудларнинг агросаноат комплекслари котибиятлари тузилмасини тартибга солиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Сирдарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг кўрсатиб ўтилган котибиятларида ходимлар сони 2 нафарга, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё¸ ва Навоий вилоятлари ҳокимликларида эса 1 нафарга қисқартирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув аппарати ходимлари сонини 2003 йил 1 январдан бошлаб қисқартириш бўйича белгиланган топшириқларнинг бажарилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари билан биргаликда бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш масалаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил бюджетини шакллантиришда бюджет ташкилотларида бошқарув аппарати ходимлари сонининг қисқартирилиши муносабати билан бўшайдиган маблағларнинг моддий-техникавий базани мустаҳкамлашга ва юқори малакали ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилишини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет муассасалари ва ташкилотларининг штат жадвалларини ҳамда харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказишни бошқарув аппарати ходимларининг ушбу қарорда белгиланган чекланган сонига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон