1-ИЛОВА
|
Чора-тадбирлар |
Бажариш муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар | |
|
I. Ташкилий-амалий тадбирлар | ||||
|
1. |
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни ўтказиш ва уларга тайёргарлик кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкилий ишчи гуруҳларни тузиш. |
2023 йил 3 май кунига қадар |
- |
Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Ватанпарвар» ташкилоти |
|
2. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда барча шаҳар ва туманлар марказларида «Ватан фидойи фарзандларини унутмайди» шиори остида комплекс тадбирлар ўтказиш режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш. |
2023 йил режа-жадвал асосида |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги |
|
3. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида байрамга бағишланган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказиш учун шу ҳудудда истиқомат қилаётган таниқли фан арбоблари, ижодкор зиёлилар, спортчилар, шу билан бирга, белгиланган тартибда шартнома асосида маданият, санъат ходимлари иштирокини таъминлаш, шунингдек, ёшларни ўз ортидан эргаштира оладиган фаол ёшлардан иборат тарғибот-ташвиқот ва ижодий гуруҳларни тузиш. |
2023 йил май |
- |
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Кинематография агентлиги |
|
4. |
«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида «Матонат мадҳияси» монументи пойига гулчамбарлар қўйиш маросими ўтказилиши муносабати билан: мажмуага олиб борувчи кўча ва йўлларни таъмирлаш ҳамда мажмуа ҳудудини ободонлаштириш, манзарали дарахт ва гуллар экиш, уларга шакл бериш, мажмуани байрамона безатиш, амфитеатр устки қисмини тозалаш ишларини ташкиллаштириш; меҳмонларни кутиб олиш ҳудудини ва гулчамбарлар қўйиш жойларини тозалаш учун махсус техника (пол ювиш машинаси)ни харид қилиш. |
2023 йил май |
Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари |
Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги |
|
5. |
«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейида Иккинчи жаҳон уруши жангларида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намуналарини кўрсатган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга қўшган ҳиссаси, юртимизга эвакуация қилинган турли миллат вакиллари бағрикенглик билан кутиб олиниши сингари тарихий воқеаларни акс эттирувчи «Улуғ аждодлардан мерос — шижоат» номли экспозицияни яратиш. |
2023 йил май — июль ойларида |
Тошкент шаҳри маҳа?лий бюджети маблағлари |
Мудофаа вазирлиги, Бадиий академия, Бадиий ижодкорлар уюшмаси |
|
6. |
«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида Иккинчи жаҳон уруши даврига оид самолёт ва зирҳли техникалар экспонатларига техник хизмат кўрсатиш ва зарур таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш. |
2023 йил 5 май кунига қадар |
«Uzbekistan Airways» АЖ маблағлари ва Мудофаа вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари |
Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ, Мудофаа вазирлиги |
|
7. |
«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида жойлашган темир йўл вокзалидаги паровоз, вагонлар ва темир йўлларга техник хизмат кўрсатиш ва зарурий таъмирлаш ишларини амалга ошириш. |
2023 йил 5 май кунига қадар |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари |
Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Мудофаа вазирлиги |
|
8. |
«Уруш хотираларда» рукнида ўтказилган ёзма ижодий ишлар танлови ғолибларининг ижодий ишлари ва «Ўзбекистонликларнинг Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага қўшган ҳиссаси» мавзусида ўтказилган республика илмий-назарий конференция материаллари тўпламини ўз ичига олган «Хотираларда жонланган тарих» китобини нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш. |
2023 йил май |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Мудофаа вазирлиги, Бадиий академия, Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий рассомлик ва дизайн институти |
|
9. |
«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасининг shon-sharaf.uz ва warheroes.uz веб-сайтлари дизайнини янгилаш ва уни Иккинчи жаҳон уруши даври мавзусига оид видеороликлар билан бойитиш. Мажмуанинг warheroes.uz веб-сайтини ягона интегратор UZINFOCOM хостингига ўтказиш, шунингдек, «Шон-шараф» давлат музейида ўрнатилган инфокиоскларни сенсорли экранда ишлашга мослаштириш ва уларни масофадан бошқариш тизимини яратиш. Иккинчи жаҳон уруши мавзусида яратилган видеороликларни «Шон-шараф» давлат музейи ҳудудида намойиш этиш учун замонавий технологиялар ёрдамида 3D голограммалар яратиш. |
2023 йил май — июль |
Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари |
Мудофаа вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
|
II. Маданий-маънавий тадбирлар | ||||
|
10. |
Жойларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар ташкилотлари фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва фаол ёшлар иштирокида байрамга бағишлаб тадбирлар ташкил этиш. |
2023 йил 7 — 9 май кунлари |
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари |
Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
11. |
Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида жойлашган «Матонат мадҳияси» монументи, Хотира майдонида жойлашган «Мотамсаро она» монументи, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги «Мотамсаро она» монументлари пойига гулчамбарлар қўйиш маросимларини ташкил этиш. |
2023 йил 7 — 9 май кунлари |
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
|
12. |
Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилот ҳамда ҳарбий қисм ва муассаса бошлиқлари томонидан уларнинг яшаш жойларига ташрифларини уюштириш. |
2023 йил 3 — 9 май кунлари |
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари, вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари ва уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, «Ватанпарвар» ташкилоти |
|
13. |
Ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини Ватанга муҳаббат, садоқат, мардлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш мақсадида улар иштирокида мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашда қаҳрамонлик кўрсатиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган хизматчилар ўқиган умумий ўрта таълим муассасаларида уларга ўрнатилган бюстлар пойига гул қўйиш. |
2023 йил 3 — 9 май |
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари ва уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Ватанпарвар» ташкилоти |
|
14. |
«Кўп миллатли Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ва фронт ортида кўрсатган беқиёс жасорати: тарих, талқин, технология» мавзусида халқаро илмий-назарий конференциясини ўтказиш. |
2023 йил 9 май кунига қадар |
Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари |
Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги |
|
15. |
Вафот этган уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қабрларини ободонлаштириш. |
2023 йил май |
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг орттириб бажарилган қисми ҳамда ҳомийлик хайриялари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, «Ватанпарвар» ташкилоти |
|
16. |
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа операторлари томонидан абонентларга СМС табриклар йўллаш. |
2023 йил 9 май куни |
- |
Рақамли технологиялар вазирлиги |
|
17. |
Ёш авлоднинг маънавий оламини юксалтириш, она Ватанга муҳаббат ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида «Иккинчи жаҳон уруши хотираларда» мавзусида ижодий ишлар кўрик-танловини ташкил этиш. |
2023 йил 9 май кунига қадар |
Ижрочилар ва ташкилотчилар маблағлари |
Мудофаа вазирлиги, Бадиий академия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий рассомлик ва дизайн институти, Бадиий ижодкорлар уюшмаси |
|
18. |
«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон халқининг фронт ва фронт ортидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги, ватанпарварлигини мадҳ этувчи «Ўчмас у кунлар шуҳрати» мавзусида фотолавҳалар кўргазмасини ташкил этиш. |
2023 йил 3 — 10 май |
Ижрочилар ва ташкилотчилар маблағлари |
Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Бадиий академия |
|
19. |
Давлат ҳамда нодавлат телеканалларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган ҳужжатли ва бадиий фильмларни эфирга узатиш, махсус кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этиш. |
2023 йил май |
- |
Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Кинематография агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия |
|
20. |
Олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар, умумтаълим мактабларида уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида Иккинчи жаҳон урушида ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасини акс эттиришга қаратилган «Жасорат — мангу барҳаёт» мавзусида жасорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш. |
2023 йил май |
- |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, «Ватанпарвар» ташкилоти |
|
21. |
«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида «Мусаффо осмон» шиори остида Тошкент шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тўгарак аъзолари ўртасида расмлар кўрик-танловини ташкиллаштириш ва ўтказиш. |
2023 йил май |
- |
Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, тегишли ташкилотлар |
|
22. |
Иккинчи жаҳон уруши йилларида эришилган ғалабага хизмат итларининг қўшган ҳиссасини ёритишга бағишлаб «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тузилмаларининг хизмат итлари ўртасида мусобақа ташкил қилиш ва ўтказиш. |
2023 йил май |
- |
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси, тегишли ташкилотлар |
|
III. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш йўналишидаги тадбирлар | ||||
|
23. |
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ўз хоҳишларига кўра республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборишни ташкил этиш. |
2023 йил давомида |
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари ва уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси |
|
24. |
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бирйўла тўланадиган пул мукофотини тантанали равишда топшириш. |
2023 йил 9 май кунига қадар |
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, «Ватанпарвар» ташкилоти |
|
25. |
Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти ногиронлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида соғлигини йўқотган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларига мақсадли ёрдам кўрсатиш, уларни протезлар, ногиронлар аравачалари ва бошқа зарур тиббий асбоб-анжомлар билан таъминлаш. |
2023 йил май |
Вазирлик ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари ҳамда уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|
26. |
Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар-жойларини таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш. |
2023 йил 3 — 10 май кунлари |
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари ва уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия |
2-ИЛОВА
|
1. |
А.Н. Арипов |
— |
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари |
|
2. |
В.В. Махмудов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
|
3. |
Х.М. Султанов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси |
|
4. |
О.К. Абдурахманов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси |
|
5. |
А.А. Азизов |
— |
Давлат хавфсизлик хизмати раиси |
|
6. |
Б.Н. Курбанов |
— |
мудофаа вазири |
|
7. |
П.Р. Бобожонов |
— |
ички ишлар вазири |
|
8. |
А.Ҳ. Қўлдошев |
— |
фавқулодда вазиятлар вазири |
|
9. |
Р.М. Джураев |
— |
Миллий гвардия қўмондони |
|
10. |
Ш.Д. Кудбиев |
— |
иқтисодиёт ва молия вазири |
|
11. |
Б.А. Мусаев |
— |
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири |
|
12. |
О.А. Назарбеков |
— |
маданият ва туризм вазири |
|
13. |
А.Ш. Иноятов |
— |
соғлиқни сақлаш вазири |
|
14. |
Ш.Х. Шерматов |
— |
рақамли технологиялар вазири |
|
15. |
И.Ю. Абдурахмонов |
— |
олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
|
16. |
А.И. Икрамов |
— |
ёшлар сиёсати ва спорт вазири |
|
17. |
Х.У. Умарова |
— |
мактабгача ва мактаб таълими вазири |
|
18. |
Б.О. Саидов |
— |
ташқи ишлар вазири в.б. |
|
19. |
С.Э. Хусанов |
— |
Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони |
|
20. |
Қ.М. Рафиков |
— |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси |
|
21. |
С. Турдиев |
— |
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси |
|
22. |
У.М. Юсупов |
— |
Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги директори |
|
23. |
А.Д. Хаджаев |
— |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси |
|
24. |
А.К. Кўчимов |
— |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
|
25. |
М.М. Ҳожиматов |
— |
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари |
|
26. |
С.С. Саидов |
— |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси |
|
27. |
Р. Абдуллаев |
— |
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси |
|
28. |
Х.Х. Салимов |
— |
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раисининг ўринбосари |
|
29. |
Х.А. Батиров |
— |
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши раиси |