25.03.2023 йилдаги 127-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижроси юзасидан телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун телекоммуникация операторларига ер участкаларини ажратишда тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Рақамли технологиялар вазирлигига ер участкаларини ажратиш

1-босқич

Телекоммуникация оператори

Ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун зарур ер участкаларининг майдони ва координаталарини белгилайди ва ушбу ер участкаларини ижарага олиш бўйича талабнома тўлдиради.

Заруратга кўра

2-босқич

Ахборот тизими оператори

Телекоммуникация оператори томонидан белгиланган майдон ва координаталар бўйича маълумотларни олиш учун ахборот тизими орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига сўров жўнатади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси

Ахборот тизимидаги сўровга жавоб тариқасида ер участкаси ҳақидаги маълумотларни юборади.

3 иш куни ичида

4-босқич

Ахборот тизими оператори

Ваколатли орган (ташкилот)ларга ер участкасига телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни дастлабки келишиш учун ахборот тизими орқали юборади.

Автоматик тарзда

5-босқич

Ваколатли орган (ташкилот)лар

1. Телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.

2. Натижани ахборот тизими орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

3 иш куни ичида

6-босқич

Ахборот тизими оператори

Ер участкаси ҳақидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кўриб чиқилиши учун уларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига буюртма юборади.

Автоматик тарзда

7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Буюртмани (буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳасини илова қилган ҳолда) ер участкасини ажратиш материалларини белгиланган тартибда тайёрлаш учун тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасининг шахсий кабинетига юборади.

1 иш куни ичида

II. Ажратилган ер участкаларини телекоммуникация операторларига ижарага бериш

8-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси

Шахсий кабинетда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартномани шакллантиради ва электрон рақамли имзо ёрдамида имзолайди. Шакллантирилган шартномани Рақамли технологиялар вазирлигига (Вазирлик) ахборот тизими орқали юборади.

5 иш куни ичида

9-босқич

Вазирлик

Ахборот тизимидаги шахсий кабинетида электрон рақамли имзо ёрдамида шартномани иккинчи томондан имзолайди ва Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни ичида

10-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRON» ахборот тизимига жойлаштиради.

Белгиланган муддатда

«YERELEKTRON» ахборот тизимида келишув жараёнининг ҳар бир босқичи бўйича маълумотни ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали доимий узатиб боради.

Автоматик тарзда

11-босқич

Ахборот тизими оператори

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази» ДУК ахборот тизимига Вазирликка доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасини ижарага бериш мақсадида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича аризани ахборот тизими ёрдамида электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.

Автоматик тарзда

12-босқич

«Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази» ДУК

Буюртмачи сифатида белгиланган тартибда савдо операторига ер участкасини ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича электрон буюртмани юборади.

1 иш кунида

13-босқич

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК

«E-AUKSION» платформасида электрон онлайн-аукционни белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади.

Белгиланган муддатда

14-босқич

«Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази» ДУК

1. Белгиланган тартибда ижара шартномаси тузилади.

10 иш куни ичида

2. Ижара шартномаси маълумотлари ва нусхасини ахборот тизими операторига электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.

Шартнома имзоланганидан сўнг автоматик равишда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Телекоммуникация оператори

Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун мақсадли ер участкалари ёки биноларни ижарага олиш бўйича талабномани электрон шаклда ахборот тизими орқали тўлдиради, келишув маълумотлари ҳамда манзил ва координаталарини киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Ваколатли органлар

1. Телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.

2. Натижани ахборот тизими орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

3 иш куни ичида

3-босқич

Телекоммуникация оператори

Ижара шартномаси маълумотларини ахборот тизимига киритади ва мулк ҳуқуқидаги ер участкалари ёки бино мулкдори ўртасида ижара шартномасини ахборот тизими орқали имзолайди.

Ахборот тизими орқали имзолаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, шартнома қоғоз кўринишида имзоланади.

2 иш куни ичида

4-босқич

Ахборот тизими оператори

Ижара шартномаси тўғрисидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига электрон ахборот алмашинуви орқали белгиланган тартибда ҳисобдан ўтказиш учун юборади.

Ижара шартномаси имзоланганидан сўнг автоматик равишда

5-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

1. Ижара шартномасини белгиланган тартибда ҳисобдан ўтказади ҳамда гувоҳнома расмийлаштиради.

2. Гувоҳномани электрон ахборот алмашинуви орқали ахборот тизими операторига юборади.

2 иш кунида ичида

6-босқич

Ахборот тизими оператори

Ахборот тизими оператори томонларга ахборот тизими орқали икки томонлама имзоланган шартнома ва ҳисобдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани юборади.

Автоматик тарзда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Телекоммуникация оператори

1. Давлат мулки объектини телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижарага бериш бўйича балансда сақловчига мурожаат қилади.

2. Балансда сақловчи томонидан давлат мулки объектини ижарага беришга розилик билдирилган тақдирда, унинг розилик хатини илова қилган ҳолда телекоммуникация объектларини жойлаштириш учун давлат мулки объектига доир маълумотларни ахборот тизимига киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Ахборот тизими оператори

Давлат мулки объектига телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни дастлабки келишиш учун ваколатли органларга ахборот тизими орқали юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли органлар

Телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.

3 иш куни ичида

4-босқич

Ахборот тизими оператори

Давлат мулки объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича аризани электрон ахборот алмашинуви орқали Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказига юборади.

Автоматик равишда

5-босқич

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳудудий бошқармаси

Буюртмачи сифатида ахборот тизими операторининг аризаси келиб тушганидан сўнг белгиланган тартибда савдо операторига давлат мулки объекти бўйича электрон буюртмани юборади.

1 иш куни ичида

6-босқич

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК

«E-AUKSION» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционни белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади.

Белгиланган муддатда

7-босқич

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳудудий бошқармаси

1. Белгиланган тартибда ижара шартномаси тузилади.

10 иш куни ичида

2. Ижара шартномаси маълумотлари ва нусхасини ахборот тизими операторига электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.

Шартнома имзоланганидан сўнг автоматик тарзда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Ахборот тизимида имзоланмаган ижара шартнома (келишув)ларни тизимга киритиш ва уларнинг муддатини узайтириш

1-босқич

Телекоммуникация оператори

Ахборот тизими ишга туширилгунига қадар телекоммуникация воситаларини жойлаштиришга оид ва айни бир ер участкаси ёки антенна-мачталардан биргаликда фойдаланиш бўйича ахборот тизими ёрдамида имзолаш имконияти мавжуд бўлмаган ижара шартнома (келишув)лари нусхаси ва унга доир маълумотларни ахборот тизимидаги реестрга киритиб боради.

Доимий равишда

2-босқич

Ахборот тизими оператори

1. Реестрга киритилган ижара шартнома (келишув)лари муддатларини автоматик таҳлил қилиш ишларини олиб боради.

Белгиланган муддатда

2. Шартномалар рўйхатини телекоммуникация операторига ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали тақдим этади.

Шартнома муддати якунланишидан 2 ой аввал

3-босқич

Телекоммуникация оператори

Телекоммуникация оператори шартнома (келишув) имзоланган томонлар билан ахборот тизими орқали шартнома (келишув) расмийлаштирилиши борасида музокаралар олиб боради.

10 иш куни ичида

4-босқич

Томонлар

(мулкдор, телекоммуникация оператори)

Томонлар шартнома (келишув) шартларига қўшимчалар киритган ҳолда (зарур бўлса) ахборот тизими орқали шартномани имзолайдилар.

2 иш куни ичида

5-босқич

Ахборот тизими оператори

Ижара шартнома (келишув)лари тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказиш учун манфаатдор ташкилотларга электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.

Автоматик равишда

6-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази

Тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказилади ва кўчирмаси томонларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетларига юборади.

2 иш куни ичида

7-босқич

Ахборот тизими оператори

Томонларга муддатлари узайтирилган шартнома (келишув)ларни ва уларни тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказилганлиги бўйича маълумотни томонларнинг шахсий кабинетига юборади.

Автоматик тарзда

II. Ахборот тизимида имзоланган ижара шартнома (келишув)ларининг муддатини узайтириш

8-босқич

Ахборот тизими оператори

1. Ахборот тизимида яратилган ва амал қилиш муддати тугаётган шартнома (келишув)лар рўйхатини шакллантиради.

2. Телекоммуникация операторларига мазкур шартнома (келишув)ларни расмийлаштириш бўйича ҳисоб-фактура тақдим этади.

Шартнома муддати якунланишидан 1 ой аввал

9-босқич

Телекоммуникация оператори

Ахборот тизими операторининг махсус ҳисобварағига тўловларни ўтказиб беради.

5 иш куни ичида

10-босқич

Ахборот тизими оператори

1. Тўловлар қабул қилинганидан сўнг шартнома (келишув)ларни муддатларини узайтиради.

2. Ижара шартнома (келишув)ларини тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказиш учун манфаатдор ташкилотларга юборади.

Автоматик тарзда

11-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази

Ижара шартнома (келишув)ларини тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказади ва кўчирмаси томонларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетларига юборади.

3 иш куни ичида

12-босқич

Ахборот тизими оператори

Муддатлари узайтирилган шартнома (келишув)ларни ва уларни тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказилганлиги бўйича маълумотни томонларнинг шахсий кабинетига юборади.

Автоматик тарзда

1. 4-банддаги «Радиочастоталар бўйича давлат комиссиясининг» ва «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг» ва «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Электромагнит мувофиқлик маркази» сўзлари ««Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 7-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «Радиочастота спектрининг тижорат қиммати коэффициенти» жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Т/р

Алоқа тури

Е коэффициенти

1.

Кўчма радиотелефон алоқаси (транкинг алоқа)

30

2.

Умумий фойдаланиладиган уяли радиотелефон алоқаси

85

3.

Кўчма радио алоқа

15

4.

Йўлдош алоқа (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган марказни ер станцияси* ва концентратори** орқали телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун мўлжалланган йўлдошли алоқа тармоқлари; ҳаво транспортида маълумот узатиш хизматларини тақдим этиш учун мўлжалланган йўлдошли алоқа тармоқлари бундан мустасно, яъни радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов белгиланмайди)

55

5.

MMDS, NMDS ва MVLS туридаги тизимлардан фойдаланган ҳолда телевизион дастурларни тарқатиш

50

6.

Телевидение ва радиоэшиттириш нодавлат дастурларини тарқатиш, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларининг тижорат трансляцияси

40

7.

Маълумотларни симсиз узатиш (2400 — 2483,5 МГц ва 5000 — 5999 МГц радиочастоталари полосаларидаги wi-fi технологиялари бундан мустасно)

70

4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: