Таълим ташкилотларида кўп йил хизмат қилган педагог кадрларни янада қўллаб қувватлаш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, аттестация жараёнларини соддалаштириш ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхатини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.