23.03.2023 йилдаги 121-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мақсадли ва манзилли дастурларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

I. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш

1.

Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва пробация фаолиятини уйғунлаштириш (Стратегиянинг 3.3-банди).

Бунда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш орқали пробация хизмати фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш:

пробация хизмати бошлиқларига жамоат хавфсизлиги хизмати (департаменти) «бошлиғи ўринбосари», ҳудудий пробация бўлимларига «бошқарма» мақомини бериш, туман (шаҳар) пробация бўлинмаларини «пробация офиси»га айлантириш орқали ушбу хизматнинг нуфузини ошириш;

пробация хизмати ходимларига махсус малака даражасини бериш тартибини жорий этиш;

Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш;

пробация хизматига мутахассисларни, шу жумладан, олий таълим ташкилотлари битирувчиларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ишга жалб қилиш методикасини, шунингдек, пробация хизмати фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (Key Performance Indicators) бўйича баҳолаш тартибини жорий этиш;

олий таълим ташкилотларида психология таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича таҳсил олаётган талабалар (магистрлар)нинг пробация хизматида амалиёт ўташ методикасини, барча ҳудудларда ва йил давомида график асосида амалиёт ўтказилишини назарда тутган ҳолда тасдиқлаш;

илғор хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, пробация хизматини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш;

уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси ҳамда ишни судга қадар юритиш ва суд жараёнидаги пробация институтларини уйғунлаштириш;

жазони ижро этиш муассасаларининг маҳкумларни озодликка тайёрлаш, ижтимоий мослаштиришга масъул бўлинмалари фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш, уларнинг фаолиятини пробация хизмати фаолияти билан уйғунлаштириш.

Идоравий норматив ҳужжат, амалий чора-тадбирлар

2023 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишини кескин камайтириш (Стратегиянинг 3.7-банди).

Бунда:

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар, амалий чора-тадбирлар илмий-тадқиқот лойиҳаси

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

масъул давлат органлари томонидан пробация фаолияти соҳасидаги мажбуриятларининг бажарилиш ҳолатини назорат қилиш имконини берадиган «Пробация назорати дастурий таъминотини ишлаб чиқиш» деб номланган мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш чораларини белгилаш;

2023 йил апрель

пробация назоратидаги шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикасида давлат-хусусий шериклиги асосида пробация хизматининг ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш;

2023 йил июнь

пробация фаолиятидаги мажбуриятларини лозим даражада бажармаган масъул шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш амалиётини йўлга қўйиш;

2023 йил август

ҳокимликлар ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказларининг бўйсунуви ва ҳисобдорлиги тартибини қайта кўриб чиқиш орқали пробация назоратидаги шахсларни бошпана билан таъминлаш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш фаолиятини такомиллаштириш назарда тутилади.

2023 йил сентябрь

3.

Жамоат хавфсизлигига хавфларнинг ҳолати ва даражаларини белгиловчи мезонларни ва асосий кўрсаткичларни (индикаторларни) ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш (Стратегиянинг 8-банди).

Бунда:

жамият манфаатларини асосий мезон сифатида белгилаган ҳолда, жамоат хавфсизлигининг таъминланганлиги даражасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш;

жамоат хавфсизлигининг таъминланганлиги ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш, ваколатли идораларга киритиш тартибини белгилаш;

жамоат хавфсизлигининг таъминланганлиги ҳолатини тизимли равишда мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш учун Жамоат хавфсизлиги бўйича республика эксперт кенгашини тузиш;

илмий ишланмаларнинг жамоат хавфсизлиги соҳасига жорий этилиши кўрсаткичини устувор индикаторлар қаторига киритган ҳолда Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш мезонларини такомиллаштириш;

жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индексини (i-indeks) юритиш методикасини тасдиқлаш назарда тутилади.

Идоравий норматив ҳужжат, амалий чора-тадбирлар

2023 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларга ўрнатиладиган чекловлар, шунингдек, уларнинг зиммасига юкланадиган мажбуриятлар доирасини ва уларга риоя этилишини таъминлаш механизмларини аниқ белгилаш (Стратегиянинг 10-банди). Бунда:

профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий мослаштиришда маъмурий мажбурлов тизимидан воз кечган ҳолда ижтимоий хизматлар кўрсатишга ихтисослашган субъектлар масъулиятини кучайтириш;

ушбу тоифадаги шахсларга ўрнатиладиган чекловлар ва мажбуриятларни қайта кўриб чиқиш ва аниқ рўйхатини тасдиқлаш;

ўрнатилган чекловлар ва мажбуриятларга риоя этилишини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ва ташкилотларини белгилаш;

ушбу соҳадаги фаолиятни ташкил этиш ва ҳамкорликда ишлаш механизмларини тартибга солиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2023 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг услубий асосларини ривожлантириш

5.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича 14 та (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар) «Ҳудуд методикаси»ни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш (Стратегиянинг 27-банди).

Бунда Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказида мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш методикасини ишлаб чиқиш;

ушбу методикага асосланган ҳолда, ҳудудларнинг криминоген вазияти (норозиликларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, тиббий, этник, демографик, географик, экологик ва ташкилий омиллари), криминологик хусусиятлари (норозиликларнинг ҳолати, даражаси, тузилиши, географияси, йўналиши, субъектларнинг тавсифи, тактикаси), жамоат хавфсизлигини таъминлаш субъектлари фаолиятининг самарадорлиги (миқдори, жойлашуви, компетенцияси, моддий-техник таъминоти, тактикаси) ва хулосалар (хулоса, прогноз, таклифлар)ни акс эттирган ҳолда 14 та «ҳудуд методикаси»ни тайёрлаш ва амалиётга татбиқ этиш назарда тутилади.

Илмий-тадқиқот лойҳаси

2023 йил май — 2025 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдураҳмонов)

6.

Жамоат хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш, илмий тадқиқ қилиш борасида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази ва Жамоат хавфсизлиги университетини таянч методик базага айлантириш (Стратегиянинг 44-банди).

Бунда:

Марказни жамоат хавфсизлиги соҳасини стратегик, илмий ва эксперт-ҳуқуқий (методологик) таъминловчи таянч илмий ташкилот, Университетни жамоат хавфсизлиги соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, ушбу соҳани услубий ва консультатив таъминловчи таянч олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси сифатида белгилаш;

Марказни ислоҳот ва тадқиқот институти даражасига кўтариш, унга юридик шахс мақомини бериш, уни ташкилий, маънавий-маърифий, кадрлар, молиявий, моддий-техник таъминлаш фаолиятини Жамоат хавфсизлиги университети тажрибаси асосида йўлга қўйиш мақсадида илмий ташкилот лавозимларини жамлашнинг тезкор ва соддалаштирилган тартибини белгилаш;

Марказнинг Илмий-ишлаб чиқариш лабораторияси фаолиятини йўлга қўйиш, жамоат хавфсизлиги бўйича илмий ишланмаларни тижоратлаштириш кўламини кенгайтириш (лаборатория фаолиятини ишлаб чиқариш, сотиш ва хизматлар кўрсатиши ҳисобидан молиялаштириш);

Марказ базасида Жамоат хавфсизлиги кутубхонасини ташкил этиш ҳамда Амалий тадқиқотлар офисини Жиноятчиликка қарши курашиш муаммоларини ўрганиш марказига айлантириш (мавжуд база, штат ва пул таъминоти доирасида);

Марказда хорижий давлатлар жамоат хавфсизлиги полициясининг хизмат кийими, электромобиль хизмат машинаси ва оммавий тартибсизликларни бартараф этишда қўлланиладиган махсус воситаларини синовдан ўтказиш амалиётини жорий этиш (Жамоат хавфсизлиги департаменти тизимидаги жамғармалар маблағлари ҳисобидан);

Марказда ишлаб чиқилган электрон кузатув воситаси илмий ишланмасини конвой остидаги, уй қамоғидаги, озодликни чеклаш жазосини ўтаётган ва манзил колонияда сақланаётган шахсларда синовдан ўтказиш, электрон кузатув воситасини қўллашнинг механизмларини ишлаб чиқиш;

жамоат хавфсизлиги соҳасини илмий таъминлаш бўйича илмий асарлар (мақола, монография, дарслик, методика) яратган шахсларга муаллифлик ҳақини тўлаш тартибини белгилаш;

таянч илмий ташкилотнинг жамоат хавфсизлиги соҳаси бўйича хорижий илмий ташкилотлар билан илмий ҳамкорлигини кенгайтириш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;

таянч илмий ташкилотда жамоат хавфсизлиги фанларининг долзарб мавзулари, соҳадаги ислоҳотлар моҳияти бўйича маҳорат дарсларини тизимли равишда ўтказиш назарда тутилади.

Қўшма қарор, амалий чора-тадбирлар

2023 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг илмий асосларини ривожлантириш

7.

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларида бажариладиган диссертацион тадқиқотлар мавзуларини шакллантиришда жамоат хавфсизлигини таъминлаш амалиётидаги долзарб муаммоларнинг ечимларига йўналтирилган масалаларга устувор аҳамият қаратиш бўйича таъсирчан механизмларни йўлга қўйиш (Стратегиянинг 37-банди). Бунда:

жамоат хавфсизлиги соҳасига доир мавзуларда магистрлик, фалсафа доктори ва фан доктори диссертацияларининг давлат буюртмаси асосида бажарилиши тартибини жорий этиш;

Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказини белгиланган умумий тартиб асосида фуқаролар ҳисобидан жамоат хавфсизлиги ихтисослиги бўйича илмий кадрлар тайёрлашга, Ички ишлар вазирлиги Академиясини идоравий тартиб асосида ходимлар ҳисобидан жиноятчиликка қарши курашиш соҳасига доир ихтисосликлар бўйича илмий-педагог кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирган ҳолда ички ишлар органлари тизимида олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш;

илмий ишланмаларни жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш амалиётига жорий этиш учун масъул муассасаларни белгилаш;

ёпиқ мавзулар бўйича (давлат сири ҳисобланган маълумотларни қамраб олувчи) диссертация ишларини тайёрлаш, расмийлаштириш, илмий натижаларини эълон қилиш ва амалиётга жорий қилиш, ҳимоясини ташкил этиш каби илмий даража беришнинг барча жараёнларини белгилаш назарда тутилади.

Қўшма қарор, амалий чора-тадбирлар

2023 йил июль

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази ва Жамоат хавфсизлиги университети томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Фанлар Академияси билан биргаликда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги муаммоларни ҳал қилиш йўналишида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси доирасида мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш (Стратегиянинг 47-банди).

Бунда қуйидаги мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилади:

Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказида «Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахсларни масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш» деб номланган мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси;

Жамоат хавфсизлиги университетида «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида фойдаланиш учун инновацион профайлинг технологиясини ишлаб чиқиш» деб номланган мақсадли инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси.

Илмий-тадқиқот лойиҳаси

2023 йил май — 2025 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдураҳмонов)

IV. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий асосларини ривожлантириш

9.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ходимларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясига доир имтиёзлардан фойдаланишида инсон омилини чеклайдиган автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш (Стратегиянинг 57-банди).

Бунда:

Корея Республикаси тажрибасини (Корея миллий полиция университети «Ye-saram» давлат электрон платформаси) ўрганган ҳолда, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатларидан фойдаланиш бўйича «E-jamoat xavfsizligi» ахборот тизимининг «Ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя» модулини яратиш;

ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатларидан фойдаланиш борасидаги барча хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида «E-jamoat xavfsizligi» ахборот тизимининг «Ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя» модули орқали амалга ошириш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июль

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини «илмий диагноз» асосида аниқлаш ва «илмий диагноз хулосаси» билан «E-jamoat xavfsizligi» ахборот тизими орқали расмийлаштириш тартибини жорий қилиш (Стратегиянинг 45-банди). Бунда:

жиноятларнинг омилларини «илмий диагноз» асосида аниқлаш методикасини ишлаб чиқиш;

жиноятнинг омилларини бартараф этиш ҳақидаги тақдимномаларни, жиноятнинг омилларини аниқлаш тадбирларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилганлигини ўрганиш бўйича ўтказилган хизмат текшируви хулосаларини, жиноятларнинг омиллари ҳақидаги «илмий диагноз» хулосаларини «E-jamoat xavfsizligi» ахборот тизимининг «Ҳуқуқбузарликлар омиллари» модулида расмийлаштириш назарда тутилади.

Идоравий норматив ҳужжат, амалий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Ҳудудий ички ишлар органларининг маъмурий биноларини қўриқлашни Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан шартнома асосида амалга оширилиши тизимини жорий этиш (Стратегиянинг 58-банди).

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил август

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев)

V. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг шакл ва усулларини ривожлантириш

12.

Содир этилган жиноятларнинг асл омилларини аниқлаш ва бартараф этишда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг ваколат доирасини аниқ белгилаш (Стратегиянинг 67-банди).

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев)

13.

Маъмурий назорат ва профилактик ҳисоб институтлари негизида профилактик назорат институтини жорий қилиш (Стратегиянинг 79-банди).

Бунда:

маъмурий назорат ва профилактик ҳисоб институтларини бекор қилиш;

профилактик назорат институтини киритиш;

профилактик назоратдаги шахсларга белгиланадиган мажбуриятлар ва чекловлар, уларни қисман ва тўлиқ қўллаш асосларини белгилаш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2023 йил ноябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

VI. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини рақамлаштириш

14.

Миллий гвардия ва ички ишлар органларидан жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган бўлинмаларнинг ахборот тизимлари (пробациянинг марказлашган электрон тизими, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизими) базасида «E-jamoat xavfsizligi» ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга тўлиқ татбиқ этиш (Стратегиянинг 92-банди).

Бунда:

«E-jamoat хavfsizligi» ахборот тизими ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг ахборот тизимлари (пробациянинг марказлашган электрон тизими, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизими) базасида яратилади;

ушбу ахборот тизимига жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектларнинг зарур ахборот тизимлари интеграция қилинади.

Қўшма қарор, амалий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Жамоат тартибини бузган, қайта жиноят содир этган шахсларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш ва ахборот тизими орқали даврий мониторинг қилиб бориш тартибини йўлга қўйиш (Стратегиянинг 93-банди). Бунда:

жамият манфаатларига қарши маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар рўйхатини шакллантириш;

жамият манфаатларига қарши жиноят содир этган шахсларнинг рўйхатини «E-jamoat хavfsizligi» ахборот тизимида юритиш;

қайта жиноят содир этган шахсларнинг рўйхатини «E-jamoat хavfsizligi» ахборот тизимида юритиш;

ушбу шахсларнинг рўйхатини даврий мониторинг қилиб бориш, уч мартадан ортиқ жиноят содир этган шахсларга нисбатан профилактик назоратдаги шахсларга белгиланадиган мажбуриятлар ва чекловларни тўлиқ қўллаш механизмлари белгиланади.

Қўшма қарор, амалий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар