08.09.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1403
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзбекенгилсаноат» ДАК қарори, 08.09.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1403
Кучга кириш санаси
18.09.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2007
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июндаги «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги 240-сонли, 2003 йил 16 октябрдаги «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга пахта толасини сотиш механизми тўғрисида»ги 447-сонли ва 2003 йил 21 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этиш тўғрисида»ги 526-сонли қарорларига мувофиқ қарор қилади:
1. Илова* қилинаётган Пахта толасини комплекс қайта ишлайдиган корхоналарни қуриш, қайта ихтисослаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.