Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 декабрдаги «Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3439-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга илғор тажриба ҳамда имтиёзли маблағларни кенг жалб қилиш, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг халқаро ва хорижий молия институтлари билан алоқаларини мувофиқлаштириш мақсадида:
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 9 март,
ПҚ-89-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 мартдаги ПҚ-89-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 декабрдаги «Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3439-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикасидан қуйидагилар:
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — халқаро молия институтлари (Халқаро валюта жамғармаси бундан мустасно) билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);
Марказий банк — Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков — Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев — Осиё тараққиёт банки ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров — Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;
инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов — Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Ш.А. Вафаев — Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки гуруҳи билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;
Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов — Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;
инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари С.И. Хамидов — Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари этиб белгилансин.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 07/23/89/0131-сон)