Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.09.1993 йилдаги 478-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993—1995 ЙИЛЛАРДА «ЎЗБЕКРЕЗИНОТЕХНИКА» ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИДА ЮК АВТОМОБИЛЛАРИ УЧУН ШИНАЛАР ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИ БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимё саноати корхоналарини ривожлантириш Концепциясига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг КамАЗ, ЗИЛ, ГАЗ маркали юк автомобиллари, автобус ва троллейбуслар учун шиналарга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўздавкимёконцерн»нинг 5000 млн. сўм миқдоридаги давлат кредит ресурслари ва 13,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги марказлашган валюта маблағлари ҳисобига ҳар йили юк автомобиллари учун 200 минг шина чиқарадиган «Ўзбекрезинотехника» ИБни ташкил этиш ва 1995 йилда ишга тушириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки 1993—1995 йилларда инвестиция дастурида юк автомобиллари учун шиналар ишлаб чиқарадиган объектлар қуриш учун зарур бўлган узоқ муддатли имтиёзли ресурслар ажратишни 1-иловага* мувофиқ кўзда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова матни рус тилида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 1994-1995 йилларда «Ўзбекрезинотехника» ИБ учун Республика жамғармасидан 2-иловага* мувофиқ импорт бўйича технологик асбоб-ускуналар харид қилиш учун зарур бўлган валюта маблағлари ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова матни рус тилида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекрезинотехника» ИБга айни вақтда объектларни лойиҳалаш ва қуришга ҳамда қурилиш-монтаж ишлари учун ҳақиқий бажарилган иш ҳажмлари бўйича ҳақ тўлашни амалга оширишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» корпорацияси юк автомобиллари учун шиналар чиқарадиган корхона қурилиши бўйича бош пудратчи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси юк автомобиллари учун шиналар чиқарадиган корхона лойиҳаларини тезкорлик билан ва ўз вақтида экспертизадан ўтказишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1994 йилдан бошлаб «Ўзшартномасавдо» ва республиканинг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари қурилишда қатнашувчи ташкилотларга биркитилган номенклатура бўйича квоталанган маҳсулотлар ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўздавкимёконцерн» ва «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» корпорацияси 1995 йилда юк автомобиллари учун шиналар чиқариш корхонасини қуриш ва ишга туширишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуиларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
478-сон