31.01.2023 йилдаги 44-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармони ижросини таъминлаш ва умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Таълим ташкилоти

1. Битирувчи ҳақидаги маълумотларни электрон платформага киритиш орқали буюртмани шакллантиради.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

2. Битирувчи тўғрисидаги маълумотларни электрон платформа орқали янгилаб боради.

Ҳар йили 25 майга қадар

2-босқич

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ва ҳудудий бошқарма

1. Буюртмаларнинг давлат статистика ҳисоботи кўрсаткичига мос келишини текширади ва электрон платформа орқали тасдиқлайди.

Ҳар йили 30 майга қадар

2. Таълим ташкилоти педагогик кенгаши битирувчиларга шаҳодатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ҳар йили 15 июнга қадар

3-босқич

Халқ таълими вазирлиги

Буюртмалар асосида электрон шаҳодатномага серия ва тартиб рақами ажратилади.

Буюртма келиб тушиши билан

4-босқич

Таълим ташкилоти

1. Электрон платформага ўқув фанларидан якуний баҳоларни киритади ва тасдиқлайди.

2. Шаҳодатномаларни битирувчиларга беради.

Ҳар йили 20 июнга қадар

5-босқич

«Электрон шаҳодатнома» ахборот тизими

QR-код тасвири туширилган шаҳодатномалар шакллантирилади.

Якуний баҳолар тасдиқланиши билан

6-босқич

Битирувчи

Шаҳодатномани «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизимидан юклаб олади.

Ўз хоҳишига кўра

7-босқич

Таълим ташкилоти

Таълим ташкилотлари битирувчиларга берилган шаҳодатномаларнинг ҳисоботларини электрон платформадан юклаб олади ва реестрини юритиб боради.

Ҳар йили 1 июлга қадар