Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2021 06.07.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1487
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қарори, 06.07.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1487
Кучга кириш санаси
16.07.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҲОЛИГА ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА МУВОФИҚ БЕПУЛ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТАЁТГАН СТАЦИОНАР ДАВОЛАШ МУАССАСАЛАРИ УЧУН ДОРИ-ДАРМОН ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 6 июлда 1487-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 11-сонли, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 февралдаги 143-сонли ««Аҳолига қонун ҳужжатларига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган стационар даволаш муассасалари учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1487-1, 23.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 19-сонли «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҚТ, 1-сон, 4-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Аҳолига қонун ҳужжатларига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган стационар даволаш муассасалари учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 21 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 21 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2005 йил 21 июндаги 56, 4-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига қонун ҳужжатларига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган стационар даволаш муассасалари учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 19-сонли «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҚТ, 1-сон, 4-модда) асосан ишлаб чиқилган ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган Ўзбекистон Республикасининг стационар даволаш муассасалари учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини давлат бюджети маблағлари ҳисобига сотиб олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган стационар (даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология) даволаш муассасалари учун давлат бюджети маблағлари ҳисобига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари, уларнинг шаҳарлар ва туманлардаги бўлинмалари ҳамда тиббиёт-санитария хизматларининг кафолатланган ҳажми доирасида аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлайдиган юридик шахс мақомига эга бўлган даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасалари (кейинги ўринларда — буюртмачилар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббиёт-санитария хизматларининг кафолатланган ҳажми қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида ва бир қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, энг аввало қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бир қанча юқумли касалликларга қарши аҳолини иммунизация ва вакцинация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ижтимоий аҳамиятга молик бўлган касалликлар ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар(сил, онкологик, психиатрик, наркологик, эндокринологик, инфекцион, таносил касаллиги, ОИТС, махов ва касб касаллигига чалинган беморлар) бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш (пуллик касалхоналардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) чақириқ комиссияларининг йўлланмалари бўйича 15—17 ёшли ўсмирларни ва чақириқ ёшдаги шахсларни (18—27 ёш) тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) туғруққа ёрдам бериш хизматлари (пуллик муассасалардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) давлат даволаш-профилактика муассасаларида имтиёзли тоифага кирувчи мижозларни (ногиронлар, уруш фахрийлари, ғирт етимлар) даволаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик шахслар аҳолига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бепул тиббий хизмат кўрсатаётган стационар даволаш муассасалари учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб берувчилари бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасаларининг буюртмалари асосида халқаро патентланмаган номлар бўйича дори-дармон воситаларига ҳамда ушбу муассасаларининг ихтисосли формулярларига киритилган фармацевтика маҳсулотларига келгуси йил учун давлат буютмасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларга давлат буюртмасини кўриб чиқади ҳамда буюртма суммасини келгуси молиявий йил учун Давлат бюджети лойиҳасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги молиявий йилга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тасдиқлангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун бюджетдан ажратилган маблағлар ҳажмини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш ва уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатиш учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олишга тайёргарлик кўриш ва сотиб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш, шунингдек, уларни давлат эҳтиёжлари учун импорт қилиш, ушбу мақсадлар учун бюджетдан ажратилган ҳажмлардан келиб чиқиб, очиқ тендер савдоларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Наркоз учун вакциналар, зардоблар, препаратлар ҳамда наркотик моддаларни харид қилиш ёпиқ тендер савдоларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини республика ишлаб чиқарувчиларидан харид қилиш, қоидага кўра, даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасалари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта шартнома бўйича қиймати 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли қарорига мувофиқ тендер асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шифохоналар учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари импорти, одатда, чакана дорихоналарда сотиладиган дори препаратлари ўрамларидан фарқ қиладиган ностандарт (ангро) идишларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига, шунингдек бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасаларининг ихтисосли формулярларига киритилган фармацевтика маҳсулотларига эҳтиёжни аниқлаш, уларни даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасаларида сақлаш, улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология муассасаларида мазкур Низомнинг ижро этилишини таъминлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекциясига юкланади.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 194-модда)