26.12.2022 йилдаги ПҚ-458-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

«Маҳалла бюджети» тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғини йиғиш кўрсаткичларини ошириш орқали янги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳаллалар томонидан жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғини (кейинги ўринларда — мол-мулк ва ер солиғи) аҳолининг солиқ тўлаш саводхонлигини ошириш орқали ундиришга кўмаклашиш ва ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун 2023 йил 1 январдан бошлаб иловада кўрсатилган ва солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманларда «Маҳалла бюджети» тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «Маҳалла бюджети» тизими Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ҳар бир маҳалланинг ўзига хос хусусияти ва салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда қўшимча манбаларни излаш ва шу асосда уларнинг даромадлари базасини кенгайтириш йўли билан маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) даромадлари параметрларини сўзсиз бажариш бўйича фаолият мувофиқлаштирилган ҳолда йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб, иловага мувофиқ туманларда мол-мулк ва ер солиғи (бундан нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат солиқ қўмитаси 2023 йил 1 мартга қадар мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган, тўланган маблағлар ва солиқ қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлардан фуқароларнинг ўзини ўз бошқариш органи томонидан реал вақт режимида фойдаланиш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Маҳалла бюджети» тизими асосида шакллантирилган маблағлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган мол мулк ва ер солиғидан ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги «Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-353-сон қарори 2-бандининг «а» кичик бандида назарда тутилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Маҳалла бюджети» тизими асосида шакллантирилган маблағлар «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:

фуқаролар йиғини кенгаши йиғилишларида «Маҳалла бюджети» тизими асосида шакллантирилган маблағлардан фойдаланиш йўналишлари келишиб олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини кенгаши таркибига маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси ҳам киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, фуқароларнинг ўзини ўз бошқариш органи томонидан «Очиқ бюджет» ахборот порталига қуйидаги маълумотлар жойлаштириб борилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла бюджети» тизими асосида шакллантирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган ва амалга оширилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ қарзи ҳақидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 июлга қадар ҳуқуқий эксперимент натижалари тўғрисидаги ахборотни ва ушбу тизимни республиканинг барча туман (шаҳар)ларида жорий этиш юзасидан таклифларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири в.б. Т.А. Худайбергенов ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 26 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-458-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 декабрдаги ПҚ-458-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла бюджети» тизими жорий этиладиган ва солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Туман номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Беруний

2.

Андижон вилояти

Андижон

3.

Бухоро вилояти

Олот

4.

Жиззах вилояти

Зомин

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши

6.

Навоий вилояти

Кармана

7.

Наманган вилояти

Уйчи

8.

Самарқанд вилояти

Ургут

9.

Сурхондарё вилояти

Жарқўрғон

10.

Сирдарё вилояти

Сайхунобод

11.

Тошкент вилояти

Бўка

12.

Фарғона вилояти

Бағдод

13.

Хоразм вилояти

Боғот

14.

Тошкент шаҳри

Учтепа

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2022 й., 07/22/458/1123-сон)