19.12.2022 йилдаги 716-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармонига асосан аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар билан таъминлашни ташкил этиш, уларнинг хавфсизлиги ва сифатини тизимли назорат қилиш ҳамда ушбу маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармони билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратида янги ташкил этилган Истеъмол бозорларида нархларни мониторинг қилиш департаменти фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ асосий воситаларни харид қилиш ва жорий таъмирлаш ишларини Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишга рухсат берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу Низом қоидалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарор билан Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар ҳамда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган рўйхатлардаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилади.
асосий турдаги товарлар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан тасдиқланган Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хомашё ва материаллар ҳамда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган рўйхатлардаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

1. Асосий турдаги товарлар нархларининг ўзгариши динамикасини кузатиб боради.

2. Асосий турдаги товарлар нархларини барқарорлаштириш мақсадида уларнинг ишлаб чиқариш харажатларини мақбуллаштириш ҳамда келгусида нархлар кескин ошишининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Доимий равишда

2-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари кузатилганда таҳлил ўтказади.

Ариза ва ахборотлар олинган кундан бошлаб 1 ой давомида

3-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Таҳлил жараёнида нархларининг кескин тебраниши ҳолатлари келиб чиқишининг ҳақиқий сабабларини аниқлаш мақсадида кўрик ўтказади.

Таҳлил давомида

4-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Таҳлил мобайнида:

қонун бузилиши аломатлари аниқланганда текширув ўтказади;

биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляция ҳолатлари аломатлари аниқланганда, хўжалик юритувчи субъектлар омборидаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказади.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда 10 кун ичида

5-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Текширув ёки хатлов жараёнига мутасадди маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, вазирликлар ва идоралар ходимларини жалб қилади.

Заруратдан келиб чиқиб қисқа муддатда

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, вазирликлар ва идоралар

Ходим жалб этилиши юзасидан юборилган сўровга асосан масъул ходим ажратилишини таъминлайди.

Бир кунлик муддатда

6-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Нархлар кескин тебраниши ҳолатини (белгисини) тўлиқ ва холис кўриб чиқиш учун хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига сўров юборади.

Заруратдан келиб чиқиб қисқа муддатда

Хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги сўровида кўрсатилган маълумотларни тақдим этади.

Сўровда белгиланган муддатда

7-босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Ўтказилган таҳлил, текширув ва хатлов натижасида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ёки кўрсатмалар берилади.

Бунда хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига:

Камчиликларни бартараф этиш имкониятидан келиб чиқиб

рақобат қонунчилиги талабларининг бузилиши ҳолатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорига асосан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма;

истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш учун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилишини назарда тутувчи бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома берилади.

Рақобат қонунчилиги талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда, истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш учун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур бўлган ҳолатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома берилиши мумкин.

Қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган кундан бошлаб бир ой муддатда

Ваколатли органнинг ваколатига кирмайдиган ҳолатлар аниқланганда, ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда таъсир чораларини кўриш учун тегишли вазирликлар ва идораларга юборилади.

Таҳлил якуни бўйича

Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг тақдимнома ва кўрсатмаси ижросини таъминлайди.

Тақдимнома ва кўрсатмада белгиланган муддатда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари

Товарлар (ишлар, хизматлар) хавфлилиги ва сифатсизлиги ҳақидаги ахборот асосларини аниқлаш (шакллантириш).

Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича қонунчиликда белгиланган муддатда

2-босқич

Назорат қилувчи давлат органлари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари

1. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни хавфли ёки сифатсиз деб топиш. Бунда:

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат органлари томонидан;

товарларнинг номувофиқлиги ёки нуқсони кўриниб турганлиги аён бўлган ҳолатларда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

Товарлар турига қараб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган муддатда

2. Товарларни хавфли ёки сифатсиз деб топиш ҳақида далолатнома расмийлаштиради.

1 кун муддатда

3-босқич

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, ваколатли органлар

Товарнинг хавфлилиги ёки сифатсизлиги аниқланган тақдирда, унинг эгасига ушбу товарни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.

2 кун муддатда

4-босқич

Товар эгаси

Хавфлилиги ёки сифатсизлиги аниқланган товар эгаси кўрсатмани олган кундан бошлаб ўша куннинг ўзида кўрсатмада келтирилган товарни республика ҳудудига импорт қилиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тўхтатиш чораларини кўради.

Кўрсатмани олган кунда

5-босқич

Товар эгаси

Кўрсатмада келтирилган товарни истеъмол қилишни зудлик билан тўхтатиш, унинг келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлари ва эътирозлар мавжуд бўлганда мурожаат қилиш учун уларни қабул қилиш жойи, вақти ва тартиби ҳақида истеъмолчилар эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали хабар жойлаштиради.

Кўрсатмани олгандан сўнг 3 кун муддатда

6-босқич

Товар эгаси

1. Кўрсатмада келтирилган товарни муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олишни таъминлайди.

2. Кўрсатмани ижро қилиш натижалари ҳақида асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўрсатма берган органга ёзма равишда ахборот киритади.

Кўрсатмани олгандан сўнг 1 ой муддатда

7-босқич

Товар эгаси, ваколатли давлат органлари, жамоатчилик назорати вакиллари

Хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарлар уларнинг эгаси ҳисобидан белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари ҳамда жамоатчилик назорати вакиллари иштирокида йўқ қилинади.

Товарлар турига қараб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган муддатда

8-босқич

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарлар ҳамда товар эгаларининг электрон рўйхатини юритади ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

Аниқланган куннинг ўзида

ўн олтинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишлича йигирма тўртинчи — ўттиз еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн иккинчи — йигирма учинчи хатбошилар тегишлича йигирманчи — ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи-ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўнинчи хатбоши тегишлича йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин.
ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 12-банд қуйидаги мазмундаги «101» кичик банд билан тўлдирилсин: