15.11.2022 йилдаги 658-сон
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланишга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан рухсат берилади.
10. Ариза берувчи ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ парвозларни амалга ошириш бўйича намунавий шаклда ишлаб чиқилган қўлланмага эга бўлиши шарт.
а) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат олиш учун ариза;
21. Ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 19-банди талаблари бажарилмаганда, фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисидаги хулоса тўхтатилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

Учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ушбу Низомда кўзда тутилган рўйхатга мувофиқ тайёрлайди.

Агентликка ҳужжатларни бевосита, почта хизматлари орқали ёки электрон шаклда улар қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома билан биргаликда тақдим этади.

Ариза берувчининг хоҳишига биноан

2-босқич

Агентлик

Учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади ва улар дарҳол ариза берувчига ҳужжатлар қабул қилинган сана қўйилган ҳолда берилади (юборилади).

Ҳужжатларни қабул қилиш кунида

3-босқич

Агентлик

1. Аризани ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқади ва учувчисиз учадиган аппаратларнинг техник ҳолатини баҳолайди.

1. Ариза қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш куни ичида

2. Ҳужжатларни текшириш ва учувчисиз учадиган аппаратларнинг техник ҳолатини текшириш натижаларига кўра, учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат берилгани тўғрисида хулоса беради (юборади) ёки рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда, учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

2. Тегишли қарор қабул қилингандан бошлаб бир иш куни ичида

4-босқич

Агентлик

Аризани қайта кўриб чиқади. Агар ариза берувчи белгиланган муддатда учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат берилганлиги тўғрисида хулоса беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этса, ариза берувчига шундай хулосани тақдим этади. Бартараф этилмаган тақдирда, учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома юборилади ва бунда рад этишнинг асосли сабаблари кўрсатилади.

Рад этиш сабабларини бартараф этиш тўғрисидаги ариза ва ушбу сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан 10 иш кунидан ошмайдиган муддатда

«Келишилган»

«Тасдиқлайман»

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори

Раҳбар

ПАРВОЗЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА

__________________________________________________

(ариза берувчининг тўлиқ номи)

Парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланма қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларининг парвозларини ташкил этиш тартиби ва уларни амалга ошириш қоидалари;

б) парвозларни амалга оширишга алоқаси бўлган ходимларнинг мажбуриятлари тавсифланган йўриқнома;

в) учувчисиз учадиган аппаратларни бошқариш учун масъул шахс аниқланган ҳолда, ҳар бир амалга ошириладиган парвознинг учувчисиз учадиган аппаратлари шахсий таркиби;

г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида парвоз қилаётганда учувчисиз учадиган аппаратлар томонидан ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича ариза берувчининг Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими органлари билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича йўриқнома;

д) авиация ҳодисаси юз берган тақдирда, учувчисиз учадиган аппарат операторининг ҳаракат қилиш тартиби;

е) учувчисиз учадиган аппаратга хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш тартиби;

ж) ноқонуний аралашув ҳаракатларининг олдини олиш бўйича йўриқнома;

з) меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома;

и) фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппарати операторини тайёрлаш ва унинг малакасини ошириш дастурлари.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорига

Ариза

______________________________________________________________________дан

(юридик шахснинг тўлиқ номи)

Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларини ҳисобга қўйиш ва улардан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хулоса беришингизни;

Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги хулосага ўзгартириш киритишингизни сўрайман.


I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи ______________________________
2. Жойлашган жойи (почта манзили) ___________________________________________
3. Телефон рақами/факс _____________________________________________________
4. Электрон манзили _______________________________________________________


II. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппарати ҳақида маълумот:

1. Номланиши (тури) _______________________________________________________
2. Белгиланган мақсади ______________________________________________________
3. Серия рақами (завод, идентификация рақами ва бошқалар) _______________________
4. Ишлаб чиқарилган сана ___________________________________________________
5. Ишлаб чиқарувчининг номи _______________________________________________
6. Ишлаб чиқарувчи жойлашган жой ___________________________________________
7. Максимал учиш вазни ____________________________________________________
8. Ўрнатилган двигателлар тури _______________________________________________
9. Ўрнатилган двигателлар сони _______________________________________________
10. Двигатель кучи (тортиш) __________________________________________________
11. Радиоэлектрон воситалар (кўтарма ускуна, фойдали оғирлик) ҳақида маълумот ________________________________________________________________________
12. Ваколатли органнинг радиочастота спектридан фойдаланишга рухсатномаси ________________________________________________________________________
13. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппарати сақланадиган манзили (жой) ________________________________________________________________________


III. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари операторлари тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О. _________________________________________________________________
2. Махсус тайёргарлиги тўғрисида маълумотлари _________________________________
3. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппарати операторининг ўз вазифаларини бажаришга яроқлилиги тўғрисида тиббий хулоса _________________________________
4. Бошқа маълумотлар ______________________________________________________


IV. Идоравий вазифалар рўйхати:

1. _______________________________________________________________________
2. _______________________________________________________________________

Ариза берувчи

_____________________

20__ й. «__» __________

(имзо, Ф.И.О.)

Агентлик бланкаси

________________________________________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи)

идоравий вазифаларни бажариш учун ушбу хулосага илова қилинган рўйхатда кўрсатилган учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиши мумкинлиги ушбу ҳужжат билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори

___________________

(Ф.И.О.)

Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари
РЎЙХАТИ

1. Номланиши (тури) ________________________________________________________
2. Белгиланган мақсади ______________________________________________________
3. Серия рақами (завод, иденцификация рақами ва бошқалар) _______________________
4. Ишлаб чиқарилган сана ____________________________________________________
5. Ишлаб чиқарувчининг номи ________________________________________________
6. Ишлаб чиқарувчи жойлашган жой ___________________________________________
7. Максимал учиш вазни _____________________________________________________
8. Ўрнатилган двигателлар тури _______________________________________________
9. Ўрнатилган двигателлар сони _______________________________________________
10. Двигатель (тортиш) кучи __________________________________________________
11. Сақланадиган манзил (жой) ________________________________________________
12. Оператор Ф.И.О. ________________________________________________________

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Фуқаро авиацияси учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида Хулоса.

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан идоравий вазифаларни бажариш мақсадида эксплуатация қилиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

«Ўзавиация» агентлиги.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат олиш учун ариза;

б) учувчисиз учадиган аппаратга мулк ҳуқуқи ёки бошқа шаклдаги мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;

в) учувчисиз учадиган аппарат учун ишлаб чиқарувчининг паспорти нусхаси ёки унга тенглаштирилган ҳужжат (сифат сертификати, мувофиқлик сертификати);

г) учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқарувчининг ҳужжати (қўлланма, йўриқнома, техник тавсиф) нусхаси;

д) ариза берувчининг парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланмаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

10 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) саноат усулида ишлаб чиқарилганлиги;

б) ишлаб чиқарувчи заводнинг паспортига ёки унга тенглаштирилган ҳужжатга (сифат сертификати, мувофиқлик сертификатига) эга бўлиши;

в) парвоз вақтида максимал оғирлиги 25 кг дан ошмаслиги, қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган учувчисиз учиш аппаратлари бундан мустасно, бунда уларнинг максимал учиш оғирлиги 100 кг дан ошмаслиги керак ва тур сертификати мавжуд бўлиши лозим.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган.

4. Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга зарур эҳтиёт чораларига риоя этилганда, фақат мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ рухсат бериш тартиботларидан ўтгач ҳамда Бош штабнинг ва Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бошқарувининг ягона тизими органларидан рухсат олгандан сўнг рухсат берилади. Ушбу фаолият мутлақо тақиқланиши ёхуд вақтинча режимлар ёки қисқа вақт давом этадиган чекловларни киритиш йўли билан чекланиши мумкин.
5. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини бажариш учун қонунчиликда белгиланган тартибда Бош штабга мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ сўровнома тақдим қилади. Режалаштирилган аэросуратга олиш ишларидан келиб чиқиб, сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
7. Махсус комиссиянинг хулосасига асосан Бош штаб томонидан мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ махсус рухсатнома расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда ариза берувчига юборилади.
27. Алоҳида (фавқулодда) ҳолатларда жанговар-хизмат вазифаларини ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардияси бўлинмаларининг учувчисиз учадиган аппаратларининг парвозлари Бош штаб ҳамда Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари тегишли бўлинмаларини хабардор қилган ҳолда, аэросуратга олиш материалларини Бош штабга тақдим қилмай амалга оширилиши мумкин. Бунда Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмаларига тегишли буюртманомаларни тақдим қилиш билан ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг белгиланган талабларига амал қилиш, шунингдек, учувчисиз учадиган аппаратларни ва суратга олиш материалларидан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.

Босқичлар

Мавзулар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

Қуролли Кучлари Бош штабига аэросуратга олиш ишларини ўтказиш учун сўров жўнатади

Ариза берувчи ихтиёрига кўра

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган материалларни ўрганиб чиқиб, махсус комиссия аэросуратга олиш ишларига махсус рухсатнома беради ёки сабаблари кўрсатилган ҳолда беришни рад этади

Беш кун ичида

3-босқич

Ариза берувчи

«Ўзаэронавигация» маркази давлат унитар корхонасининг Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими бош марказининг Фуқаро секторига парвозларга буюртманомани кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади. Барча рухсат бериш тартиботлари расмийлаштиргандан сўнг парвозларни амалга оширади

Ариза берувчи ихтиёрига кўра

4-босқич

Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими бош маркази

Учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланиш тўғрисидаги низомга амал қилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсатнома беради, ҳаво ҳудудидан фойдаланишни назорат қилади

Буюртманомани қабул қилиш билан ва парвозлар тугашидан олдин

5-босқич

Ариза берувчи

Суратга олинган материалларда намойиш қилинмайдиган объектлар бор бўлса, аэросуратга олинган материалларни Қуролли Кучлар Бош штабига топширади

Аэросуратга олиш ишлари тугагандан кейин

6-босқич

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби

Махсус комиссия видеотасвирларни ўрганиб чиқиб, улардан фойдаланишга рухсат беради (рухсатномаларни расмийлаштиради ва бу ҳақда буюртмачига хабар беради). Кўрсатиб бўлмайдиган объектларни ўз ичига олган материаллар қайта жойлаштиради (ўчиради)

Буюртмачидан материаллар келиб тушгандан кейин 2 ҳафта ўтгач

(учувчисиз учадиган аппаратлар учун 2 кун муддат)

7-босқич

Ариза берувчи

Суратга олинган материалларда мақсадга мувофиқ фойдаланади

Ариза берувчи ихтиёрига кўра

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ БОШ ШТАБИ РАҲБАРИГА

Ўзбекистон Республикаси ________________________________ вазирлиги (вазирлик, давлат қўмитаси, идора, бирлашма, корхона, муассаса, ташкилот номи) Ўзбекистон Республикаси 20___ йил _____________гача _____________ (аэросуратга олиш ишларининг мақсади.

Мисол учун: қишлоқ хўжалиги ерларининг мониторинги — 1:10 000, 25 000 катталикдаги харитани яратиш; жойнинг ортофоторежаси ва 3D моделини яратиш ҳамда ______________ вилоятининг _____________ туманида иқтисодий зона қуриш бўйича шаҳарсозлик вазифаларини ҳал этиш ва бошқалар) учун _____________да (ҳудуд, объект) аэросуратга олиш ишларини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Аэросуратга олиш ишларини ҳар куни _________дан _________гача (вақт) 20___ йил «____» __________дан гача (база — аэропорт 20___ йил «____» ____________).

Аэросуратга олиш ишлари ______________ (ташкилот номи. Мисол учун: «САР» авиакомпанияси мутахассислари, ________________ компания вакиллари (паспорт маълумотлари) ______________ томонидан (учадиган аппарат модели ва борт рақами, фото-видео аппаратура. Мисол учун: «САР» авиакомпанияси Тошкент ш.) махсус жиҳозланган, борт рақами ________ бўлган Ан-2 самолётидан «UltraCamX» рақамли аэрокамера, «GeoScan 201Pro» моделидаги учувчисиз учадиган аппаратлардан), _____________ метрдан _____________ метргача бўлган баландликдаги парвозлар пайтида амалга оширилади.

Аэросуратга олиш ишларини ишлар картограммасига мувофиқ амалга оширишга рухсат беришингизни сўраймиз. Суратга олиш ишларининг амалга оширилиши (якунлаши) бўйича суратга олинган барча материаллар келгусида улардан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Бош штаб ҳузуридаги махсус комиссияга тақдим этилади.

Иловалар (режалаштирилган аэросуратга олиш ишларига мувофиқ):

1. Режалаштирилган иш жойлари тўғрисидаги маълумот _________ варақларда парвоз майдонларнинг чегарасини белгилаб, сўралаётган ҳаво ҳудудининг чегараларини белгилаш билан кўрсатилган.

2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг учувчисиз учадиган аппарати жиҳозланган радиоэлектрон жиҳозлардан (частота параметрлари) фойдаланишга берилган рухсатномасининг нусхаси _________ варақда.

3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш учун тасдиқлаш тўғрисидаги хулосалар нусхаси _________ варақда.

4. Чегара зонасида (ҳудудида) ёки режим объектларида аэросуратга ишларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси _________ варақда.

5. Йўриқноманинг нусхаси ёки тегишли органларнинг асосланиши режим объектлар жойлашган жойларда аэросуратга олишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида _________ варақда.

6. Парвозни таъминлаш учун бошқа маълумотлар.

_______________________

____________

_______________________

(бошлиқнинг лавозими)

(имзо)

(фамилияси ва исми)