12.10.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2024-2
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори, 12.10.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2024-2
Кучга кириш санаси
12.10.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 июлдаги 398-сон «Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.