05.10.2022 йилдаги ПҚ-386-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республикада тўқимачилик саноатидаги малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида:

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Наманган тўқимачилик саноати институти фаолиятини йўлга қўйиш ва унинг ўқув жараёнини ташкил этиш

1.

Наманган тўқимачилик саноати институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш.

1. Институт уставини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

-

2022 йил октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Институт

2. Институт тузилмаси, штат жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

2022 йил октябрь

2.

Институтни Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникуми биносига жойлаштириш.

1. Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникумига қабул жараёнини тўхтатиш.

2. Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникумида таълим олаётган ўқувчилар ўқишни якунлагунига қадар давом эттириши учун шароит яратиш.

-

2023 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

3. Ўқувчилар ўқиши якунлангандан сўнг Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникуми фаолиятини тугатиш ҳамда техникум фаолияти тугатилиши муносабати билан ходимларни иш билан таъминлаш чорасини кўриш.

2023-2024 йиллар

3.

Институтни зарур билим ва амалий кўникмаларга эга кадрлар билан тўлдириш.

1. Институтни педагог ва илмий ходимлар билан тўлдириш учун танлов эълон қилиш.

2. Танловда номзоднинг илмий тадқиқотлари натижадорлиги, педагогик маҳорати ва хорижий тилни билиш даражасига асосий эътиборни қаратиш.

-

2023/2024 ўқув йилига қадар

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

3. Саралаб олинган номзодлар билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш ва профессор-ўқитувчиларнинг иш самарасини халқаро стандартлар асосида баҳолаб бориш.

Доимий

4.

Институт ўқув-методик ҳужжатларини ҳамкор хорижий олий таълим ташкилоти таклифлари ва халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 1 000 талик рўйхатига кирган университетларнингтаълим дастурлари асосида ишлаб чиқиш.

1. Таълим дастурларини халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг амалдаги рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 таликка кирган хорижий олий таълим муассасаларининг дастурлари асосида шакллантириш.

2. Институтнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларидан келиб чиқиб, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ҳамда, зарур ҳолларда, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига тегишли ўзгартириш киритиш.

3. Ўқув режасидаги танлов фанларини кадр буюртмачилари таклифлари асосида шакллантириш.

-

2023/2024 ўқув йилига қадар

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси, ҳамкор хорижий олий таълим ташкилоти

(келишув асосида)

4. Таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари салмоғини ошириш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

5.

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методларини жорий этиш ҳамда хорижий мутахассисларни жалб этиш.

1. Етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг илғор таълим методика ва технологияларини жорий этиш.

2. Таълим ва илмий-тадқиқот жараёнларига хорижий мутахассислар ва (ёки) хорижий иш тажрибасига эга ватандошларни жалб этиш.

-

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, Институт

6.

Институтга талабаларни қабул қилиш жараёнини ташкил этиш.

1. Институтда бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини аниқлаш ва қабулни ташкил этиш.

-

Ҳар йили июнь — август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Институт

2. Наманган муҳандислик-технология институтининг тўқимачилик саноати таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқишини Институтга кўчириш. Бунда талабалар ўқишни якунлагунига қадар Наманган муҳандислик-технология институтининг бино ва иншоотларида давом эттиради.

2023 йил август

3. Институтга қабул жараёнини такомиллаштириш юзасидан илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш.

2023 йил апрель

7.

Институтнинг кутубхона фондини шакллантириш ҳамда уни замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар билан бойитиш.

1. Таълим жараёни ва илмий фаолиятни амалга ошириш учун лозим бўлган, харид қилинадиган ва янгидан яратиладиган адабиётлар рўйхатини шакллантириш.

2. Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш бўйича муаллифлар таркибини шакллантириш.

3. Хорижий тажриба ва тўқимачилик саноатидаги техник тараққиётга таянган ҳолда янги авлод ўқув адабиётларини режа асосида яратиш ва нашр этиш.

4. Институтнинг кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига киритиш.

Давлат бюджетидан мазкур мақсад учун ажратилган маблағлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, грантлар

2023 — 2026 йиллар

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси

8.

Институтнинг таълим жараёнига «Олий таълим жараёнларини бошқариш — НEMIS» ахборот тизимини жорий этиш.

1. Институтнинг академик фаолияти, хусусан, талабанинг давомат ҳисоботи, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадвалларини рақамлаштириш.

2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий лойиҳалари, мақолалари, илмий-услубий нашрлари, илмий изланувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш.

3. Бошқарув кадрлари, профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалар тўғрисидаги маълумотларни юритиш ҳамда тегишли ҳисоботларни тайёрлаш жараёнларини рақамлаштириш.

4. Тўлов-шартномаларни ҳамда стипендия тўловлари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда тизим орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.

5. Институт кўрсаткичларининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда олий таълим муассасалари миллий рейтингини юритиш ва таълим сифатини масофавий мониторинг қилиш имкониятини яратиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023/2024 ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

9.

Институтнинг профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабалари учун халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш.

1. Нуфузли илмий-техник маълумотлар базасига эга компаниялар билан музокаралар олиб бориш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2023 йил июль

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Электрон маълумотлар базаларига обунани ташкил қилиш ҳамда профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчи ва талабалар учун улардан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш.

2023 йили сентябрь

10.

Институтнинг ўқув жараёнини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.

1. Институтни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда зарур телекоммуникация жиҳозлари билан таъминлаш.

2. Ўқув аудиторияларини онлайн веб-камералар билан тўлиқ жиҳозлаш ва ҳар бир факультетда маъруза машғулотлари учун мўлжалланган «SMART» аудиториялар яратиш.

3. Ҳар бир талабани рақамли технологияларга асосланган ID-карталар билан таъминлаш ва шу орқали таълим жараёнини назорат қилиш.

4. Таълим жараёнида халқаро миқёсда кенг қўлланиладиган замонавий дастурий маҳсулотлардан фойдаланишни йўлга қўйиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, грантлар

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

II. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ҳамда халқаро ҳамкорликни ташкил этиш

11.

Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг инновацион ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Институт ҳузурида технопарк ташкил этиш.

1. Технопаркни ташкил этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда зарур ер майдони, бино ёки иншоотни ажратиш.

2. Технопаркни халқаро ташкилотларнинг грантлари ва салоҳиятли инвесторлар маблағлари ҳисобига, жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, ташкил этиш.

Грантлар, инвесторлар маблағлари, зарур ҳолларда, Наманган вилояти вилоят бюджети маблағлари

2024/2025 ўқув йилига қадар

Наманган вилояти ҳокимлиги, Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси

12.

Тўқимачилик соҳасида юқори технологик йўналишлар бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришни жадаллаштириш мақсадида Институт таркибида Илғор тўқимачилик муҳандислиги мактаби, Дизайн студияси ва Инновациялар ва технологиялар трансфери марказини ташкил этиш.

1. Илғор тўқимачилик муҳандислиги мактаби, Дизайн студияси ҳамда Инновациялар ва технологиялар трансфери марказини ташкил этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, зарур бино ажратиш.

2. Илғор тўқимачилик муҳандислиги мактаби, Дизайн студияси ҳамда Инновациялар ва технологиялар трансфери марказини жиҳозлаш, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш.

3. Илғор тўқимачилик муҳандислиги мактаби, Дизайн студияси ҳамда Инновациялар ва технологиялар трансфери маркази фаолиятига хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2023/2024 ўқув йили давомида

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

13.

Институт профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириб бориш ҳамда ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш.

1. Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талабаларини илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш ҳамда уларнинг чет тилини билиш даражасини ошириб бориш.

2. Халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 1 000 талик рўйхатига кирган олий таълим ташкилотлари томонидан эълон қилиб борилаётган грантларда Институт ёш тадқиқотчиларининг иштирок этишини таъминлаш.

3. Профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг илмий мақолаларини «Web of Science», «Scopus» каби халқаро маълумотлар базаларида индексланувчи журналларда чоп этиш чораларини кўриш.

Грантлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2023/2024 ўқув йилдан бошлаб доимий

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

14.

Институтда илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш.

1. Замонавий илғор тажрибани ўзлаштириш орқали Институт илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш бўйича мақсадли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2023 йил март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси, Институт

2. Тадқиқотчиларни статистик, техник ва бошқа маълумотлар билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.

2023 йил май

15.

Институт профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларининг «Scopus», «Web of Science» каби халқаро маълумотлар базаларида индексланувчи журналларда мақолалар чоп этиш кўникмаларини ошириш.

1. Институт профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари учун халқаро талаблар асосида илмий мақолалар тайёрлаш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш ва консультация ўтказиш.

2. Иқтибослар сони бўйича «Хирш» индекси 5 дан юқори бўлган республикадаги ва хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда, зарур маслаҳатлар бериб бориш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2023 — 2026 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт

16.

Институт олимлари томонидан яратилган илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш кўламини кенгайтириш.

1. Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш юзасидан ишлаб чиқариш ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

Ижрочилар маблағлари, хўжалик шартномалари асосида жалб қилинадиган маблағлар, грантлар

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси

2. Тўқимачилик саноати корхоналаридаги мавжуд муаммолар банкини шакллантириш.

Ҳар йили

3. Шаклланган муаммолар банки асосида фундаментал, амалий, инновацион ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш.

Доимий

4. Илмий-инновацион ишланмаларни тармоқ корхоналари орасида тижоратлаштириш чорасини кўриш.

17.

Институт илмий лабораториялари фаолияти самарадорлигини ошириш ва илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли талабаларни жалб этиш.

1. Институт лабораторияларида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли талабаларини жалб этиш.

-

2023/2024 ўқув йили давомида

Институт

2. Ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилган лабораторияларга профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчиларни жалб этиш.

2024 — 2026 йилларда

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси

18.

Институтда профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириб бориш.

1. Хорижий стажировка ва малака оширишга юбориладиган камида 10 нафар профессор-ўқитувчиларни саралаб олиш.

2. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий илмий-тадқиқот марказлари ва олий таълим ташкилотларида, шунингдек, кадрлар буюртмачилари бўлган ташкилотларда стажировка ва малака ошириш курсларини ташкил этиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб доимий

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

19.

Институтнинг таълим соҳаларига мос тегишли етакчи хорижий илмий ва олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

1. Хорижий илмий ва олий таълим ташкилотларининг етакчи олимлари билан ҳамкорликда халқаро доирадаги илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

2. Хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда ўқув, услубий ва илмий адабиётларни тайёрлаш.

3. Хорижий ҳамкор ташкилотлар билан мутахассислик фанлари бўйича вебинарлар ташкил қилиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб доимий

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси

20.

Институтнинг ўқув дастурларини халқаро тан олинган ташкилотларнинг ташқи аккредитациясидан ўтказиш.

1. Ўқув дастурларини халқаро тан олинган ташкилотларнинг ташқи аккредитациясидан ўтказиш учун ҳамкор ташкилот билан алоқаларни ўрнатиш.

Грантлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2023/2024 ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Институт

2. Институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислигини халқаро тан олинган ташкилотларнинг ташқи аккредитациясидан ўтказиш.

2026/2027 ўқув йилига қадар

21.

Институтда хорижий талабалар улушини босқичма-босқич ошириб бориш.

1. Институтнинг тарғибот-маслаҳат гуруҳларини ташкил этиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2023 йил июнь

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Институт веб-сайтини замон талаблари асосида ишлаб чиқиш ва унда маълумотларни хорижий тилларда ҳам жойлаштириб бориш.

3. Хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотлари билан қўшма таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлаш салмоғини ошириш.

2024 — 2026 йиллар

4. Институтнинг ҳамкорлик алоқалари доирасида хорижий олий таълим ташкилотлари талабалари иштирокида халқаро анжуманлар ўтказиш.

Доимий

III. Институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

22.

Институт учун янги ўқув бинолари ва талабалар турар жойларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш.

1. Институт таълим жараёнини ташкил этиш учун бино ва иншоотларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Наманган вилояти вилоят бюджети маблағлари

2022 йил октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Институт

2. Ишчи гуруҳ томонидан Институтга истиқболдаги қабул режаларини ҳисобга олган ҳолда янги ўқув бинолари ва талабалар турар жойларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2023 йил январь

3. Дастурда объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбаларини белгилаш.

4. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишларни Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига таклиф тақдим этиб бориш.

2023 — 2026 йиллар

23.

Институтнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш.

1. Институтнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2023 йил март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Институт

2. Хатлов натижаларига кўра молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда Институтнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил май

24.

Институтни замонавий ўқув-илмий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш.

1. Наманган муҳандислик-технология институтининг тўқимачилик ўқув лабораторияси жиҳозларини Институт балансига ўтказиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Наманган вилояти вилоят бюджети маблағлари, грантлар

2023 йил август

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги

2. Ўқув-амалиёт машғулотларини олиб бориш ва тадқиқотлар ўтказиш учун Институтга қўшимча янги лаборатория жиҳозларини харид қилиш.

2023 — 2026 йиллар

25.

Институтнинг ахборот-телекоммуникация инфратузилмасини замон талаблари асосида жиҳозлаш.

1. Мавжуд локал ва оптик толали тармоқларни хатловдан ўтказиб, янгилаш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш.

Давлат бюджетидан мазкур мақсад учун ажратилган маблағлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023 йил март

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологи?лари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Хатлов натижаларидан келиб чиқиб ҳамда техник топшириқ асосида тармоқ жиҳозларини харид қилиш ва ўрнатиш.

2023 йил май

3. Ўқув жараёнида фойдаланиш учун зарур дастурий таъминот маҳсулотларини харид қилиш.

2023 йил август

26.

Институт учун талабалар турар жойини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

1. Институт талабалар турар жойини давлат хусусий шериклик лойиҳаси асосида ташкил этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорига тегишли қўшимча киритиш.

2022 йил ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Институт

2. Лойиҳага тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда талабалар турар жойини барпо этиш.

2023-2024 йиллар

Т/р

Устувор вазифа

Мақсадли кўрсаткич

Йиллар кесимида

Ўсиш кўрсаткичи,

(2023 йилга нисбатан)

2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

1.

Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга профессор-ўқитувчилар ва талабалар улушини ошириш

Асосий штатдаги мутахассислик фанлари профессор-ўқитувчилари сонига нисбатан, фоизда

15

25

35

45

3 баробар

2.

Жами талабалар сонига нисбатан, фоизда

17

31

45

51

3 баробар

3.

Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш

Илмий салоҳият, фоизда

53

59

65

71

1,3 баробар

4.

Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) сони

15

22

28

37

2,5 баробар

5.

Ҳимоя қилинадиган докторлик диссертациялари (DSc) сони

3

5

7

9

3 баробар

6.

Фалсафа доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (PhD) сони

11

21

29

34

3 баробар

7.

Фан доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (DSc) сони

3

5

7

9

3 баробар

8.

Мустақил изланувчилар сони

5

7

9

11

2 баробар

9.

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолияти натижадорлигини ошириш

Дарсликлар сони

5

8

12

15

3 баробар

10.

Ўқув қўлланмалар сони

9

14

20

27

3 баробар

11.

Монографиялар сони

12

19

27

36

3 баробар

12.

Scopus, Web of Science маълумотлар базасига киритилган мақолалар сони

10

30

55

90

9 баробар

13.

Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони

70

90

120

140

2 баробар

14.

Scopus, Web of Science маълумотлар базасига киритилган ҳар бир мақолага тўғри келувчи иқтибослар сони

0,5

1,0

1,5

2,0

4 баробар

15.

Илмий-тадқиқот фаолияти ва илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш асосида олинган маблағлар

(млрд сўм ҳисобида)

Хорижий грантлар ва хўжалик шартномалари асосида хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар

0,1

0,3

0,8

1,0

10 баробар

16.

Давлат грантлари асосида ўтказилган илмий тадқиқотлардан олинган маблағлар

0,1

0,2

0,3

0,5

5 баробар

17.

Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш

Институт профессор-ўқитувчиларини жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларига хизмат сафарларига юбориш

10

15

24

30

3 баробар

18.

Институтга хорижий профессор-ўқитувчилар ва олимларни жалб этиш

3

6

8

12

4 баробар