28.09.2022 йилдаги 538-сон
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида аудиторлик фаолияти соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашнинг илғор усулларини жорий этиш ва аудиторлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»нинг 10-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилоти фаолияти натижаларини таваккалчилик таҳлили асосида аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартибини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Мазкур Низом «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги) томонидан аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш (кейинги ўринларда — ташқи сифат назорати) тартибини белгилайди.
6. Аудиторлик хизматларини кўрсатишда «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига риоя қилиниши лозим бўлган аудиторлик ташкилотлари фаолияти ташқи сифат назоратининг объекти ҳисобланади.
аудиторлик ташкилотининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларини бузадиган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатлари мавжудлиги;
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида чекловларнинг бузилиши;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Аудиторлик ташкилоти

Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Молия вазирлигига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.

Ҳар йили 20 январга қадар

2-босқич

Молия вазирлиги

Тақдим этилган маълумотлар асосида «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талаблари бўйича энг кўп содир этиладиган қоидабузарликларнинг намунавий рўйхатидан келиб чиқиб, аудиторлик ташкилоти томонидан қоидабузарликлар содир этилиши таваккалчилиги даражасини аниқлайди.

Ҳар йили 1 февралга қадар

3-босқич

Молия вазирлиги

Аниқланган таваккалчилик даражаси ва қоидабузарликлар тўғрисида «Аудит» дастурий мажмуаси орқали аудиторлик ташкилотини хабардор қилади.

Ҳар йили 10 февралга қадар

4-босқич

Аудиторлик ташкилоти

Аниқланган қоидабузарликларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумот ва ҳужжатларни «Аудит» дастурий мажмуаси орқали Молия вазирлигига тақдим этади.

3 иш куни ичида

5-босқич

Молия вазирлиги

Таваккалчилик даражаси паст ва ўртача бўлган, шунингдек, белгиланган муддатда қоидабузарликлар бартараф этилганлиги тўғрисида Молия вазирлигига ҳужжатларни тақдим этган таваккалчилик даражаси юқори бўлган аудиторлик ташкилотларида ташқи сифат назоратини ўтказмайди.

Таваккалчилик даражаси ўртача бўлганда аудиторлик ташкилоти томонидан қоидабузарлик ҳолатларини бир ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиш бўйича аудиторлик ташкилотларига огоҳлантириш хати юборилади.

Таваккалчилик даражаси юқори бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан қоидабузарликлар бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ташқи сифат назоратини ўтказиш тўғрисида буюртманома юборади.

Таваккалчилик таҳлили натижаларига кўра

6-босқич

Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ҳолда ташқи сифат назоратини ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаради.

7 иш куни ичида

7-босқич

Молия вазирлиги

«Аудит» дастурий мажмуаси орқали ташқи сифат назоратини ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотини хабардор қилади.

Ташқи сифат назоратининг бошланиш санасидан камида 10 кун олдин

8-босқич

Аудиторлик ташкилоти

Ташқи сифат назоратини ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжат ва ахборотларни, шу жумладан, электрон ахборот тизимларида сақланадиган ҳужжат ва ахборотларни тақдим этади.

Ташқи сифат назорати бошланган кунда

9-босқич

Молия вазирлиги

Ташқи сифат назоратини ўтказади ва унинг натижалари бўйича далолатномани расмийлаштиради.

10 кундан ошмаган муддатда

10-босқич

Молия вазирлиги

Аниқланган қоидабузарликлар ва кўрилган чоралар тўғрисида расмий веб-сайтда эълон қилади.

Ташқи сифат назорати натижаларини улар тугатилганидан кейин Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритади.

3 иш куни ичида

11-босқич

Молия вазирлиги

Қуйидаги таъсирчан чоралардан бирини кўради:

судга мурожаат қилиш;

аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқариш.

Қоидабузарликлар аниқланганда

а) 6-банддаги «аудиторнинг малака» сўзлари «аудитор» сўзи билан алмаштирилсин;
а) 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.