19.09.2022 йилдаги 509-сон
1-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар давлат томонидан тиббий-ижтимоий ёрдам доирасида патогенетик дорилар, тиббий ва ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник воситалари билан кафолатли таъминланиши;
2-бандининг «а» кичик банди иккинчи хатбошисига мувофиқ спинал мушак атрофияси клиник аломатларига эга бўлган болалар, уларнинг клиник ташхислари, клиник ташхиснинг молекуляр-генетик усуллар билан тасдиқланган хулосалари, оила аъзоларининг ген ташувчилиги тасдиқланганлар ҳамда ушбу касаллик билан туғилишнинг олдини олишга қаратилган чоралар бўйича электрон маълумотлар базаси юритилиши;
6-бандининг биринчи хатбошисига мувофиқ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни даволаш учун маблағларни жамлаш, шу жумладан, хайрия ва ҳомийлик маблағларини жалб қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида юридик шахс бўлмаган Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги;
9-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган уй шароитида даволанаётган бемор болаларни реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ва мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизимини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Бемор болалар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган реабилитация қилишнинг техник воситалари билан уларнинг яшаш жойидаги Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда — ПТИЭК) муҳтожлик тўғрисидаги тиббий хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда-ҳудудий бошқармалар) томонидан таъминланади, шу жумладан, уларга мазкур воситалар вақтинча текин фойдаланиш учун берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
6. Мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ реабилитация қилишнинг техник воситалари ушбу воситаларга муҳтож бемор болаларга реабилитация қилишнинг техник воситаларини белгиланган тартибда олишда муайян муддатларда кутиш имкони йўқлиги, даволаш, уларнинг муолажаларини кузатиб борувчи шифокорларнинг хулосаси ва ПТИЭКнинг тиббий хулосасига кўра текин ижарага бериш тизими асосида вақтинча фойдаланиш учун берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I. Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни таъминлаш учун маблағ ажратиш

1-босқич

Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлари маркази, Педиатрик тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантиради ва янгилаб боради.

Мунтазам равишда

2-босқич

Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари

Туман (шаҳар) бўйича муҳтож бемор болалар рўйхатини тегишлича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига электрон шаклда тақдим этади.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

3-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

1. Реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини кейинги йил учун шакллантириш.

2. Реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишади ҳамда тасдиқлайди ва Агентликка киритади.

Ҳар икки йилда бир маротаба 5 декабрга қадар

Ҳар икки йилда бир маротаба 15 декабрга қадар

4-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

1. Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини умумлаштиради.

2. Зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига буюртманома беради.

Ҳар йили 30 декабрга қадар

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Зарур бўладиган йиллик маблағларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ажратади.

Ҳар йили келгуси йилнинг 1 апрелига қадар

II. Бемор болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш

6-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

Реабилитация қилишнинг техник воситаларини «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан харид қилиш чораларини кўради.

Белгиланган муддатларда

7-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

1. Бемор болаларни тегишли реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлайди.

Етказиб берувчи ташкилотдан қабул қилиб олингандан кейин 10 кун муддатда

2. Бемор болаларга тегишли реабилитация қилишнинг техник воситаларини текин ижара асосида фойдаланиш учун беради

Заруратга кўра

8-босқич

Бемор боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили

1. Реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланишга зарурат қолмаганда, уларни тегишлича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига қайтаради.

10 кун муддатда

2. Вақтинча текин фойдаланиш учун берилган реабилитация қилишнинг техник воситалари тегишлича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига қайтаради.

3 ойдан ошмаган муддатда

3. Заруратга кўра тиббий хулоса асосида вақтинча фойдаланиш муддати узайтирилади.

2 ойгача муддатга

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)