22.08.2022 йилдаги 464-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан жорий этилган мораторий даврида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига йўл қўйилмайди.
қолган ҳудудларда эса ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ташкилотлар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда амалга оширилади.
12. Ер участкаларининг мулкдорлари, ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари, шунингдек, ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ташкилотлар ўзларига тегишли ёки бириктирилган ҳудудлардаги дарахт ва буталарни парвариш қилиш ва уларнинг муҳофазасини таъминлашлари шарт.
15. Хатлов ҳар йили ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида ўтказилади. Бунда янги экилган дарахтларни бириктириш бўйича қўшимча хатловлар амалга оширилиши мумкин.
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган ташкилотлардан бошқа юридик шахслар — аҳоли пунктидаги бинолар ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки улардан фойдаланувчилар, шу жумладан, ижарага олувчиларга ер участкаларини ажратмаган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг дарахтларни бириктириш тўғрисидаги тегишли қарорлари билан амалга оширилади. Бунда дарахтларни бириктириш юридик шахсларнинг розилиги асосида Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан кенг тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ташкил этиш доирасида амалга оширилади.
29. Ушбу Низомнинг 28-бандига асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган ер участкаларидаги мавжуд дарахтлар ёки юридик шахсларга ер участкаларини ажратмаган ҳолда бириктириб берилган дарахтлар бўйича Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйлар мулкдорлари ва бошқа юридик шахсларга дарахтлар реестридан электрон шаклда кўчирмалар берилади.
30. Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси зарур ҳолларда ушбу Низомнинг 28-бандига асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган ер участкаларидаги дарахтларни парвариш қилиш ҳамда суғориш юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйлар мулкдорларига мажбурий кўрсатмалар киритади.
Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ходимлари ёки бошқа экспертлар, шу жумладан, дарахтларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида дендрология бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил этиши мумкин.
ушбу Низомга 4-иловада белгиланган миқдорларда зарар ҳисобланиб, тегишли тартибда ундирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Тадбирлар

Субъектлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Дарахтлар ва буталарни экиш учун жой танлаш ва экиш

1. Аҳоли пунктларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари.

2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бириктирилган йўл ва кўчалар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

3. Ташкилотларга тегишли ҳудудларда — ер эгалари.

4. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.

5. Табиий ва сунъий сув оқимлари, сув ҳавзалари ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда сув хўжалиги органлари.

6. Фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.

7. Захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

Дарахтлар ва буталарни экиш — баҳор ва куз фаслида ёки эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда бошқа фаслларда

2-босқич

Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантириш

1. Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар.

2. Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.

3. Ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари.

4. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.

5. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари.

6. Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.

7. Фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.

8. Захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

Йил давомида

3-босқич

Дарахтлар ва буталарни буташ

1. Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда ҳамда захира ерларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

2. Бошқа аҳоли пунктларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари.

3. Ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари.

4. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.

5. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари.

6. Дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.

7. Фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.

Баҳор фаслида ёки эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда — йил давомида

4-босқич

Турли зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган ёки касалликка чалинган дарахт ва буталарга кимёвий ва биологик ишлов бериш

1. Аҳоли пунктларида ҳамда захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

2. Ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари.

3. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.

4. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари.

5. Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.

6. Фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.

Йил давомида

Босқичлар

Тадбирлар

Субъектлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

1. Хатлов ўтказиш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорини қабул қилиш.

2. Хатловни ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳни шакллантириш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, ер эгалари ёки бириктирилган ҳудудлардаги тегишли ташкилотлар

Хатлов ўтказиладиган йили 10 февралга қадар

2-босқич

Хатлов ўтказиладиган участкалар ва масъулларни белгилаш.

Ишчи гуруҳ

Хатлов ўтказиладиган йили 1 мартга қадар

3-босқич

1. Жойига чиққан ҳолда дарахтларни хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш ҳамда уларни журналда ёки рақамлаштириш йўли билан қайд этиш.

2. Қайд этилган маълумотларни қайта ишлаш, умумлаштириш ва дарахтлар реестрига киритиш.

3. Дарахтлар реестри маълумотларини Давлат экология қўмитасига тақдим этиш.

Ишчи гуруҳ

Хатлов ўтказиладиган йили 1 мартдан 1 ноябрга қадар

4-босқич

1. Дарахтлар реестри маълумотларини «Яшил макон» платформасига киритиш маълумотлар базасини шакллантириш.

2. Дарахтлар реестри маълумотларини Давлат экология қўмитасининг веб-сайтига жойлаштириш.

Давлат экология қўмитаси

Хатлов ўтказиладиган йил якунига қадар

илованинг номидаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида» сўзлари «Давлат ўрмон фонди ерларида» сўзлари билан алмаштирилсин;