06.07.2022 йилдаги 365-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Фарғона вилоятида сув хўжалиги объектлари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоятида сув хўжалиги объектлари ва сув ресурсларидан ҳамда ажратилган Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига тегишли «Пахта учун», «Қарамқул» ва «Қува-2 (Мингчинор)» насос станцияларини (кейинги ўринларда — насос станциялари) белгиланган тартибда баҳоланган қийматда «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) насос станцияларининг белгиланган тартибда баҳоланган қийматини аниқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) баҳоланган насос станцияларини қуйидаги шартлар асосида, белгиланган тартибда «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
насос станцияларини техник соз ҳолатда сақлаш ва улардан суғориш мақсадларида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
насос станцияларини модернизациялаш, сувни ва электр энергиясини тежайдиган технологияларни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
насос станцияларига боғланган суғориладиган ер майдонларида фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва томорқа ер эгаларини ажратилган сув олиш лимити доирасида сувни етказиш ҳамда бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича тузиладиган шартнома ва келишилган тўлов асосида сув билан ишончли таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) насос станцияларини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотиш бўйича янги мулкдор билан тузиладиган олди-сотди шартномасида мазкур қарор 2-бандининг «б» кичик бандида белгиланган шартлар ижросини таъминлаш мажбуриятларини аниқ белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 6 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
365-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/365/0602-сон)