06.07.2022 йилдаги 364-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат хизмати кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Сўровномага ариза берувчи фаолият юритаётган ташкилот томонидан берилган мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги малака тоифасини бериш тўғрисида тақдимнома илова қилинади.
мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ спорт ҳакамлари малака тоифасини олиш учун лозим бўлган талабларни бажармасдан сўровнома берилиши.
31. Малака комиссияси қабул қилинган малака тоифасини бериш тўғрисидаги қарор асосида мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ спорт ҳакамлари малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳнома ёки асосланган рад жавобини бериш тўғрисидаги маълумотни QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда бир иш куни мобайнида Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

(Ўзбекистон Республикаси фуқароси)

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП орқали ариза топшириш.

Хоҳишига кўра

(«Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини олиш учун «Спорт бўйича ҳакам « малака тоифаси берилганига камида 1 йил ўтган бўлиши лозим, шунингдек, иккинчи, биринчи ва миллий тоифали спорт ҳакамлари малака тоифасини олиш учун малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим)

2-босқич

Ариза берувчи

(Ўзбекистон Республикаси фуқароси)

Ариза Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилганда мурожаатчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йигим ундирилади.

ЯИДХП орқали тақдим этилганда, мурожаатчидан Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йигим тўланади.

Ариза шакллантирилган санада

3-босқич

Давлат хизматлари маркази

Аризани қабул қилиш, ариза рақами ва санасини ариза берувчига юбориш ёки давлат хизмати кўрсатишни рад этиш.

10 дақиқа мобайнида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда унинг сўровномаси ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

10 дақиқа мобайнида

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилганда сўровнома ваколатли органга юборилади.

автоматик тарзда

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари (Ваколатли орган)

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун малака комиссиясига киритади.

Икки иш куни ичида

6-босқич

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича малака комиссияси (Малака комиссияси)

Ариза ва унга иловага қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.

Натижаси бўйича ариза берувчига тегишли малака тоифасини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки асосланган рад жавобини беради.

Уч иш куни мобайнида

7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича малака комиссияси (Малака комиссияси)

Навбатдан ташқари йиғилишлар тақдим этилган аризадан келиб чиқиб, унинг раиси томонидан чақирилади.

Навбатдан ташқари йиғилиш баённома билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланади.

Бир иш куни муддатида

8-босқич

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича малака комиссияси (Малака комиссияси)

Қабул қилинган малака тоифасини бериш тўғрисидаги қарор асосида спорт ҳакамлари малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳнома ёки асосланган рад жавобини бериш ҳақидаги маълумотни QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштириш.

Спорт ҳакамлари малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳнома ёки асосланган рад жавобини ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юбориш.

Бир иш куни мобайнида

9-босқич

Давлат хизматлари маркази

Электрон тарзда малака тоифасини бериш тўғрисидаги гувоҳнома ёки асослантирилган рад жавоби тўғрисидаги маълумотни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими (телефон рақами) орқали хабардор қилиш.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига асосан электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этиш.

Гувоҳнома ёки рад жавоби келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида

_________________
(сана)

_________________
(рақам)

Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш учун
ТАҚДИМНОМА

Ф.И.О.: _____________________________________________________________________________
Туғилган йили ва жойи: ________________________________________________________________
Маълумоти: _________________________________________________________________________
Иш жойи, лавозими: __________________________________________________________________
Амалдаги малака тоифаси: _____________________________________________________________
Берилган вақти «____» _______________ 20___ й.
Малака тоифаси: _____________________________________________________________________

Талабларни бажариш

Сана

Мусобақалар

Мусобақа мақоми

Лавозими

Семинардаги иштироки

Сана

Ўтказилган жойи

Лавозими

Имтиҳон

____________________________________________________ федерацияси малака комиссияси

(спорт федерациялари (уюшмалари) номи)

ҚАРОРИ

Ҳакам __________________________га _____________________тоифа бериш тўғрисида сўралсин.

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

Республика ҳакамлар ҳайъати раиси _____________________ / ___________________________ /

(имзо)

(исми, фамилияси)

20 ___ й «___» ___________ _____-сон баённома. ________ ________ М.Ў.