19.05.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3334-1
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2023
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 10-мб-сон «2022 йил учун статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3334, 2021 йил 25 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2021 й., 10/21/3334/1096-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
1. 1-банддаги «109» рақами «110» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 110-илова билан тўлдирилсин.