«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-42-сон қарорининг 9-бандига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
«Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти илмий, раҳбар ва бошқа ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;
Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича юзага келадиган қўшимча харажатларни молиялаштириш 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб — Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади».