29.04.2022 йилдаги 229-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида болаларни ҳар томонлама камол топтириш учун шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим тизимини ривожланган намунали ҳудудга айлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш орқали болалар қамровини ошириш

1.

Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш

1. Тошкент шаҳрида туманлар бўйича давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли бўш турган ер майдонларини аниқлаш.

2. ДХШ асосида мактабгача таълим ташкилотларини 2022-2023 йилларда ташкил этиш учун таклифлар тайёрлаш.

3. Таклифлар бўйича ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.

2022 йил май



Белгиланган муддатларда (хорижий ташкилотларнинг грантлари жалб қилингандан сўнг)

Тадбиркорларнинг ўз маблағлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳисобидан

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф. Умаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б. Абидов)

2.

Тошкент шаҳридаги тўлиқ қувватда ишламаётган ва болаларни ташкилотга қабул қилиш учун электрон навбатда аризалар бўлмаган давлат мактабгача таълим ташкилотларида тажриба-синов тариқасида пуллик хизмат кўрсатиш шаклида болаларни 2 ёшдан бошлаб қабул қилиш

1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида пуллик хизмат кўрсатиш шаклида болаларни 2 ёшдан бошлаб қабул қилиш тартибини жорий этиш. Бунда:

давлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳлар тайёрлаш; давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни 2 ёшдан бошлаб қабул қилиш хизмати нархини ҳисоблаб чиқиш ва белгилаш;

педагогларни танлаб олиш.

2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни 2 ёшдан бошлаб қабул қилишни амалга ошириш.

2022 йил апрель








2022 йил апрелдан бошлаб

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Молия вазирлиги (Ишметов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

3.

Ҳар бир туманда 1 тадан давлат мактабгача таълим ташкилотида 24 соатлик гуруҳлар ташкил этиш орқали ишлайдиган ота-оналарга қулай шароит яратилишига ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётга фаолроқ киришишига ёрдам бериш

1. Тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва уларнинг моддий имкониятларини ўрганиб чиқиш.

2. Ота-оналар ўртасида 24 соатлик гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида сўровнома ўтказиш ва таҳлил қилиш.

3. Гуруҳга қабул қилинувчилар рўйхатини шакллантириш.

4. Педагогларни танлаб олиш.

5. 24 соат фаолият юритадиган гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил май






2022 йил июнь

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

4.

2022 йилда Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги 12 та давлат мактабгача таълим ташкилотида ва 2024 йилга кадар Тошкент шаҳридаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ходимлари ва тарбияланувчиларини замонавий рақамли технологияларни қўллаган ҳолда автоматик ҳисобга олиш тизимини жорий этиш

1. Автоматик ҳисобга олиш тизимини жорий этиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш.

2. Молиялаштириш манбаини аниқлаш.

3. Тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим тузиш.

4. Лойиҳа самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш.

5. Тошкент шаҳрида ушбу лойиҳани амалга ошириш.

2022 2024 йиллар

Республика бюджети маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

5.

2022 йилдан бошлаб Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида шанба ва якшанба кунлари фаолият юритадиган кунлик гуруҳларни ташкил этиш ҳамда уларни 2026 йилгача босқичма-босқич кенгайтириб бориш

1. Ота-оналар ўртасида шанба ва якшанба кунлари фаолият юритадиган кунлик гуруҳларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш.

2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида шанба ва якшанба кунлари фаолият юритадиган кунлик гуруҳларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

3. Гуруҳларни тайёрлаш.

4. Педагогларни танлаб олиш.

5. Низом талаблари асосида гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш.

2022 йил май



2022 йил август

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

II. Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш

6.

Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотлари ўртасида микроҳудудий интеграцияни йўлга қўйиш

1. Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотлари микроҳудудий интеграциясини йўлга қўйиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Мактабгача таълим ташкилотларива умумий ўрта таълим ташкилотлари ўзаро ҳамкорлиги жадвалини тасдиқлаш.

3. Ҳамкорлик доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини умумий ўрта таълим ташкилотларига тайёрлаш самарадорлигини ошириш.

2022 йил май




2022 йил август



2022 йил августдан бошлаб доимо

Мактабгача таълим вазирлиги

(У. Бегимқулов), Халқ таълими вазирлиги (У. Шарифходжаев)

7.

Мактабгача таълим ташкилотларини олий таълим муассасаларига бириктириш орқали таълим сифатини оширишга эришиш

1. Олий таълим муассасалари кафедраларининг профессор-ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида ҳамкорликни ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Ишлаб чиқилган тартибни тасдиқлаш.

3. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари ҳамкорлигида мактабгача таълим ташкилотларида таълим

сифатини ошириш.

2022 йил июль





2022 йил август

2022 йил сентябрдан бошлаб доимо

Мактабгача таълим вазирлиги

(У. Бегимқулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(К. Каримов)

8.

Мактабгача таълим ташкилотларида 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этилишини йўлга қўйиш

1. STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этиш тартибини ишлаб чикиш.

3. STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этиш бўйича ҳар бир тумандан 2 тадан мактабгача таълим ташкилотини белгилаш ва зарур материаллар билан таъминлаш.

4. Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари рўйхатини шакллантириш.

5. Қисқа муддатли ўқув курслари мазмунини ишлаб чиқиш.

6. Ўқув курсларини ташкил этиш.

7. Белгиланган мактабгача таълим ташкилотларида STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этишни йўлга қўйиш.

2022 йил май



2022 йил июнь-июль


2022 йил август




2022 йил август


2022 йил август


2022 йил август

2022 йил сентябрдан бошлаб доимо

Республика бюджета маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги

(У. Бегимкулов, Н. Муслитдинов)

III. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва уларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш

9.

Тошкент шаҳри маҳаллий бюджета маблағлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш

1. Туманлар бўйича мактабгача таълим ёшидаги болалар қамрови паст бўлган маҳаллалар рўйхатини шакллантириш ва эҳтиёжни аниқлаш.

2. Эҳтиёжлар асосида Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириш.

Бунда қуйидагиларни инобатга олиш:

28 та давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш;

72 та таъмирталаб гуруҳ хоналарини таъмирлаш;

33 та гуруҳни мебель жиҳозлари билан таъминлаш;

барча мактабгача таълим ташкилотлари тиббиёт хоналарини тўлиқ қайта жиҳозлаш;

мактабгача таълим ташкилотларидаги таъмирга муҳтож ёзги айвончаларнинг май?ончаларини тўлиқ янгилаш;

мактабгача таълим ташкилотларини замонавий русумдаги компьютер техникаси билан таъминлаш;

мактабгача таълим ташкилотлари ёзги спорт ўйин майдончаларини тўлиқ янгилаш назарда тутилади.

2022 йил май



2022 йил август

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджета

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

IV. Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш

10.

Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини интерактив технологиялар билан таъминлаш

1. Тошкент шаҳридаги ахборот технологиялари билан таъминланиши талаб даражасидабўлмаган мактабгача давлат таълим ташкилотлари рўйхатини шакллантириш.

2. Харид қилинадиган интерактив технологиялар рўйхатини шакллантириш.

1. Давлат мактабгача таълимташкилотларини интерактив технологиялар билан таъминлаш.

2. Интерактив самарали фойдаланиш чораларини кўриш.

2022-2023 йиллар давомида

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлар режаси орттириб бажарилган қисми ҳисобидан

Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев)