Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУҒИ
МОЛИЯ ОРГАНЛАРИДА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒ ОЛУВЧИЛАР БИЛАН ТОВАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ ШАРТНОМАЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ ТЎЛОВИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 21 майда 1475-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 26 декабрдаги 180-сонли «Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Молия органларида бюджетдан ташқари маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1475-2, 06.01.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 610-сонли қарорининг 20-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда) ҳамда бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар ўртасидаги шартномалар (контрактлар)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатларини тўлашга бюджет маблағларини ўтказиш устидан назорат қилишни тартибга солиш мақсадида буюраман:
1. Илова* қилинаётган Молия органларида бюджетдан ташқари маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 5 май,
63-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 155-модда; 2006 й., 6-7-сон, 42-модда)