14.04.2022 йилдаги 181-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш ҳамда уларнинг халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, клиник тадқиқотларни халқаро талабларга мувофиқ ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (кейинги ўринларда — Кластер) ҳудудида давлат муассасаси шаклидаги Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаларининг клиник тадқиқотларини халқаро этик ва илмий стандартлар талабларига мувофиқ ташкил этишни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилишни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Зарур клиника амалиёти (GCP)» талабларига мувофиқ дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
женерик дори воситаларининг оригинал дори воситаларига фармакологик биоэквивалентлигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
клиник тадқиқот субъектида дори воситаларининг фармакокинетик тадқиқотларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимларининг клиник тадқиқотлар ўтказиш соҳасида малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Зарур клиника амалиёти (GCP)» йўналишида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик Марказнинг муассиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда қурилиш-монтаж, ички муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини барпо этиш, тиббий техника, клиник ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ишлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, «Тошкент вилоятининг Зангиота туманида «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳаси» доирасида Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган пулли хизматлардан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Агентлик, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2022 — 2026 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларини давлат инвестиция дастурлари доирасида қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашда улардаги клиник базаларни «Зарур клиника амалиёти (GCP)» талабларига мувофиқ қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг раҳбар ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Марказни юқори малакали мутахассис ходимлар билан тўлдириш чорасини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ой муддатда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган дори воситалари клиник тадқиқотларининг халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилишини таъминлашни назарда тутувчи Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Клиник тадқиқотлар ўтказиладиган даволаш-профилактика муассасаларининг рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тузилмасидаги Клиник тадқиқотлар ўтказиладиган даволаш-профилактика муассасаларини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар режасини белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш маркази фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Марказ уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш

Устав

2022 йил май

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

2.

Марказ тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш

Тузилма ва штатлар жадвали

3.

Марказнинг раҳбар ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини белгилаш

Тариф сеткаси

4.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини (ТИА) ишлаб чиқиш

Техник-иқтисодий асос

2022 йил июль

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

5.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини Корея томони билан келишиш

Келишилган лойиҳа ҳужжати

2022 йил август-сентябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

6.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини экспертизадан ўтказиш

Экспертиза хулосаси

2022 йил октябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

7.

Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси билан фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмини ташкил этиш бўйича лойиҳани муҳокама қилиш баёнини (MOD) имзолаш

Муҳокама қилиш баёни (MOD)

2022 йил ноябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги

8.

Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси билан фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмини ташкил этиш бўйича имтиёзли молиялаштириш шартларини келишиш ва қарз шартномасини имзолаш

Қарз шартномаси

2022 йил декабрь

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

9.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича Корея маслаҳатчиларини аниқлаш учун тендер/танлов ўтказиш

Маслаҳатчиларни танлаш

2023 йил февраль

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

10.

Корея маслаҳатчилари томонидан лойиҳани амалга ошириш режасини ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш

Лойиҳа-смета ҳужжатлари

2023 йил октябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

11.

Лойиҳа бўйича бош пудратчини белгиланган тартибда аниқлаш

Бош пудратчи билан шартнома тузиш

2023 йил декабрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

12.

Зарур жиҳозлар ва инвентарлар рўйхатини аниқлаш ва уларни етказиб бериш тартиб-таомилларини бошлаш

Маслаҳатчиларнинг техник шартлари

2023 йил декабрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

13.

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш марказининг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш

Қурилиш майдонининг тасдиқланган бош режаси

2024 йил январь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қурилиш вазирлиги

14.

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш марказида махсус тиббий техника ва жиҳозларни ўрнатиш ва ишга тушириш

Махсус тиббий техника ва жиҳозларни ишга тушириш далолатномаси

2024 йил ноябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ушбу Чора-тадбирлардаги белгиланган муддатлар Корея Эксимбанки (EDCF) жамғармаси билан эришиладиган келишувга мувофиқ ўзгариши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.04.2022 й., 09/22/181/0312-сон)