12.04.2022 йилдаги ПҚ-204-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сон Фармони билан бошланган ер муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, шунингдек, электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари, газ, нефть, сув ва канализация қувурлари, темир йўл линиялари, автомобиль йўллари, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари ва шу каби бошқа иншоотлар (кейинги ўринларда — муҳандислик-коммуникация тармоқлари) учун ер участкаларини ажратиш жараёнларини комплекс ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида:
темир йўл линиялари ва автомобиль йўллари, уларнинг ажратилган минтақалари, сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги ерлар учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 20-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори асосида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер участкалари ажратилади;
ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи Ер кодексининг 30-моддасига мувофиқ, сервитут тўғрисидаги келишув шаклида, келишувга эришилмаган тақдирда эса суд қарори билан расмийлаштирилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишчи орган Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги тизими ходимлари билан бирга жойига чиққан ҳолда ҳар бир таклиф Ер кодексининг 44 ва 45-моддаларида ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича ўз хулосасини Ҳукумат комиссиясига тақдим этади;
Ҳукумат комиссиясининг қарори баён шаклида расмийлаштирилади, баёнга Ер кодексининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси илова қилинади, баён ва фармойиш лойиҳаси уни ёқлаб овоз берганлар томонидан имзоланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарорига 9-иловада кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари бир ой муддатда муҳандислик-коммуникация тармоқлари жойлашган фойдаланишдаги ер участкаларининг, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қарорларда назарда тутилган муҳандислик-коммуникация тармоқлари жойлашадиган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни Ҳукумат комиссиясининг ишчи органига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбир номи

Чора-тадбирнинг асосий мазмуни

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

I. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) институтини янада ривожлантириш

1.

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувнинг намунавий шаклини такомиллаштириш.

1. Сервитут турлари бўйича, шу жумладан муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш учун сервитут тўғрисидаги келишувнинг шаклини ишлаб чиқиш.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига ўзгартириш киритиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш ва келишиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил 1 июнь

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 10 июнь

2.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш учун сервитут тўғрисида келишув тузиш амалиётини кенг жорий этиш.

1. Балансда сақловчи ташкилотга ажратилмаган ерлардан ўтган муҳандислик-коммуникация тармоқларини хатловдан ўтказиш, уларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 июль

Энергетика вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

2. Сервитут тўғрисидаги келишув лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқ эгаларига етказиш.

2022 йил 1 сентябрь

3. Тарафларнинг розилигига кўра сервитут тўғрисидаги келишувларни расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

Доимий равишда

4. Келишувга эришилмаган объектлар бўйича судларга даъво аризалари киритиш.

Доимий равишда

3.

Сервитут институтини қўллашни янада кенгайтириш.

1. Сервитут институтини қўллаш бўйича илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётни ўрганиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июль

Адлия вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

ТДЮУ

2. Сервитут институтига доир қоидаларни янада кенгайтириш, шу жумладан «оммав?й сервитут» («public servitude») тушунчасини Ер кодекси, Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига киритиш бўйича лойиҳалар тайёрлаш.

2022 йил 1 август

3. Лойиҳаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 сентябрь

II. Муҳандислик-коммуникация тармоқларининг ҳисоби ва давлат кадастрини юритиш тартибини такомиллаштириш

4.

Ичимлик ва оқова сув қувурлари давлат кадастрини юритишни жорий этиш (янги тур ёки мавжуд кадастрлардан бирининг қисми).

1. Ичимлик ва оқова сув қувурлари ҳисобини юритиш тизимини таҳлил қилиш.

2. Ичимлик ва оқова сув қувурлари давлат кадастрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш, молиялаштириш манбаларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июль

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги

5.

Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этилаётган муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳақидаги давлат кадастрлари маълумотларининг таркибини кенгайтириш.

1. Сув, шаҳарсозлик, транспорт қувурлари, алоқа объектлари, энергетика объектлари ва бошқа давлат кадастрларида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳақидаги маълумотлар таркибини таҳлил қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июнь

Кадастр агентлиги, давлат кадастрларини юритиш мажбурияти юклатилган вазирлик ва идоралар

2. Давлат кадастрларини юритиш тартиби ҳақидаги низомлар ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли давлат кадастрлари маълумотларининг таркибини кенгайтириш.

2022 йил 1 июль

III. Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштириш

6.

Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ерларни бошқа ташкилотларга ижарага бериш амалиётини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш.

1. Доимий фойдаланишга берилган ерларни бошқа ташкилотларга ижарага бериш тартибини ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июнь

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

2. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ер участкаларини бошқариш соҳасидаги фаолиятини таҳлил қилиш.

2022 йил 20 июнь

3. Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 август

7.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун амалда фойдаланиб келинаётган ер участкаларини соддалаштирилган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш тартибини белгилаш.

1. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган, кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини доимий фойдаланиш учун ажратиш, ушбу ерларда жойлашган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини таҳлил қилиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил 1 май

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш.

2022 йил 1 июнь

8.

Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ва бошқа ташкилотларга ижарага берилган ерларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш.

1. Бюджет ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ҳамда улар томонидан тижорат ва нотижорат ташкилотларга ижарага берилган ер участкаларидан ер солиғини ундириш амалиётини таҳлил қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси

2022 йил 1 май

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Энергетика вазирлиги

2. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари объектларини балансда сақловчи ташкилотларга берилган солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш.

2022 йил 20 май

3. Бюджет ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ва улар томонидан тижорат ва нотижорат ташкилотларга ижарага берилган ер участкаларидан солиқ ундириш, ушбу ҳолатда ижарага берувчи ёки ижарага олувчи учун берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини аниқлаштириш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар тайёрлаш.

2022 йил 1 июнь

4. Лойиҳани келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 июль

9.

Ер участкалари ижараси турларини таснифлаш, уларнинг хусусиятларини аниқ белгилаш.

1. Ер участкалари ижараси соҳасида илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётни ўрганиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 май

Адлия вазирлиги,

Кадастр агентлиги

2. Ер кодекси, Фуқаролик кодекси, «Ижара тўғрисида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2022 йил 1 сентябрь

10.

Ҳокимлар томонидан қурилишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш амалиётини ўрганиш.

1. «E-qaror» тизими орқали қурилишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорларни таҳлил қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июнь

Адлия вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги

2. Ушбу қарорларни қабул қилиш заруратини ўрганиш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

2022 йил 1 июль

11.

Ҳокимлар томонидан хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш амалиётини ўрганиш.

1. «E-qaror» тизими орқали хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш ҳақидаги қарорларни таҳлил қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июнь

Кадастр агентлиги, Адлия вазирлиги

2. Ушбу қарорларни қабул қилиш заруратини ўрганиш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

2022 йил 1 июль

12.

Кўп квартирали уйлар мулкдорларига ер участкаларини доимий фойдаланишга ажратишнинг хусусиятларини аниқ белгилаш.

1. Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни уларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш хусусиятларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июнь

Кадастр агентлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2. Кўп квартирали уй фойдаланишга қабул қилинганидан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқ қурувчидан уй-жой мулкдорларига ўтишининг хусусиятларини белгилаш.

2022 йил 1 июль

IV. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун зарур ер участкаларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш

13.

Автомобиль йўлларига ажратилган минтақа учун зарур ер участкаларини аниқлаш, йўл бўйи минтақасини белгилаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш.

1. Илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиқиб ушбу Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳада автомобиль йўллари бўйлаб ва уларнинг муҳофаза зоналарида бошқа турдаги муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш тартибини ҳам назарда тутиш.

Транспорт вазирининг буйруғи

2022 йил 1 июнь

Транспорт вазирлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва қабул қилиш.

2022 йил 1 июль

3. Ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил 1 август

14.

Муҳофаза зоналари ва ажратилган минтақа чегараларида темир йўл транспорти ерларининг ўлчамини белгилаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш.

1. Илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиқиб ушбу Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳада темир йўл тармоқлари бўйлаб ва уларнинг муҳофаза зоналарида муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш тартибини ҳам назарда тутиш.

Транспорт вазирининг буйруғи

2022 йил 1 июнь

Транспорт вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва қабул қилиш.

2022 йил 1 июль

3. Ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил 1 август

15.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни такомиллаштириш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2022 йил 1 июнь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2022 йил 1 июль

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 август

16.

Электр узатиш тармоқлари учун зарур ер участкаларини аниқлаш, уларнинг муҳофаза зоналарини белгилаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш.

1. Илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиқиб ушбу Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳада мазкур турдаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ҳамда сервитут белгиланадиган ҳолатларни аниқлаш.

Энергетика вазирининг буйруғи

2022 йил 1 июнь

Энергетика вазирлиги,

«Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва қабул қилиш.

2022 йил 1 июль

3. Ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил 1 август

17.

Алоқа линиялари, радиореле ва мобил алоқа таянч станциялари ҳамда антенна мачта иншоотлари учун зарур ер участкаларини аниқлаш, уларнинг муҳофаза зоналарини белгилаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш.

1. Илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиқиб ушбу Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳада мазкур турдаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ҳамда сервитут белгиланадиган ҳолатларни аниқлаш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи

2022 йил 1 июнь

Ахборот технологиялари вазирлиги,

«Ўзбектелеком» АК,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва қабул қилиш.

2022 йил 1 июль

3. Ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил 1 август

18.

Газ ва нефть қувурлари учун зарур ер участкаларини аниқлаш, уларнинг муҳофаза зоналарини белгилаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш.

1. Илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиқиб ушбу Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳада мазкур турдаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ҳамда сервитут белгиланадиган ҳолатларни аниқлаш.

Энергетика вазирининг буйруғи

2022 йил 1 июнь

Энергетика вазирлиги,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва қабул қилиш.

2022 йил 1 июль

3. Ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил 1 август

19.

Сув ва канализация қувурлари учун зарур ер участкаларини аниқлаш, уларнинг муҳофаза зоналарини белгилаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш.

1. Илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиқиб ушбу Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳада мазкур турдаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ҳамда сервитут белгиланадиган ҳолатларни аниқлаш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруғи

2022 йил 1 июнь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва қабул қилиш.

2022 йил 1 июль

3. Ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил 1 август

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Ш.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Комиссия раиси

2.

А.Б. Воитов

қишлоқ хўжалиги вазири, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

4.

Ф.Ж. Пўлатов

Кадастр агентлиги директори

5.

Н.Ж. Бакиров

Ўрмон хўжалиги агентлиги директори

6.

Лавозимига кўра

Бош прокурор ўринбосари

7.

Н.Қ. Холмуродов

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

8.

О.А. Пекось

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Д.К. Адилов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари

10.

А.О. Қобилов

тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари

11.

С.А. Нишанбаев

ички ишлар вазири ўринбосари

12.

А.Н. Каримов

адлия вазири ўринбосари

13.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

14.

Лавозимига кўра

Бош вазир котибияти масъул ходими, Комиссия котиби

(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ-78-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2023 й., 07/23/78/0112-сон)
а) 1 — 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 10-11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
е) Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ж) Низомга 2-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
з) Низомга 5-илованинг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 7-банднинг «а» кичик бандидаги «мулкдорлар ёки бошқарувчиларга» сўзлари «мулкдорларга» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 5-илованинг 11-позицияси «Чора-тадбирлар номи» устунидан «ёки бошқарувчилари» сўзлари чиқариб ташлансин.