06.04.2022 йилдаги 159-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг сайловолди дастурлари ва ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлари давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.

Чора-тадбирлар номи

Молиялаштириш манбаси

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Мини-футбол ва аёллар футболи бўйича истеъдодли спортчи ёшларни танлаб олиш (селекция) фаолияти самарадорлигини ошириш ва ўқув-машғулотлар жараёнини сифатли ташкил қилиш

1.

Инновацион илмий-методик ишланмалар ва илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, мини-футбол ва аёллар футболи бўйича тайёргарлик дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2022 йил август

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев)

2.

Мини-футбол ва аёллар футболи бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларида секциялар ташкил этиш ва ўқув-машғулот жараёнини ташкил қилишнинг самарадорлигини мониторинг қилиб бориш.

-

2022 йил август ойидан бошлаб доимий

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев)

3.

Иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш (селекция) мақсадида ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари шуғулланувчилари ўртасида мини-футбол, аёллар футболи ва футбол бўйича мусобақаларни тизимли ташкил қилиш.

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

2022 йил сентябрь ойидан бошлаб доимий

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

4.

Машҳур маҳаллий ва хорижий футболчилар, тренерларни жалб қилган ҳолда ёш футболчилар учун футбол бўйича фестиваллар ва мастер-класслар ўтказиш.

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

2022 йил ноябрь ойидан бошлаб доимий

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

5.

Иқтидорли футболчиларни танлаб олиш (селекция) мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаси ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида мини-футбол, аёллар футболи ва футбол бўйича мусобақаларни ташкил этиш.

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

2022 йил сентябрь ойидан бошлаб доимий

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

II. Тренерлар ва футбол спорт тури бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

6.

Футбол бўйича ҳудудий техник директор лавозимига хорижий мутахассислардан номзодларни танлаб олишни ташкил этиш.

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

2022 йил сентябрь

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

7.

Мини-футбол, аёллар футболи ва футбол бўйича тренерлар ва истеъдодли ёш футболчиларни хорижий мамлакатларда, шу жумладан Европа футбол жамоалари билан ҳамкорликни ўрнатиб, уларнинг малака оширишини (стажировкасини) ташкил этиш.

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

2022 йил декабрь

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

8.

Ҳар йили футболчилар ва бошқа мутахассисларни тайёрлашнинг долзарб масалалари юзасидан етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, футбол бўйича илмий-услубий ва илмий-амалий конференциялар ўтказиш.

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

2022 йил ноябрь

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

III. Футболни ривожлантиришнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини такомиллаштириш

9.

«Сўғдиёна» профессионал футбол клуби стадионини замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ реконструкция қилиш.

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

2022 йил август

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

10.

Футзал (мини-футбол) бўйича мусобақалар ўтказиладиган спорт залларини асбоб-ускуна ва технологиялар билан жиҳозлаш.

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

2022 йил август ойидан бошлаб доимий

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов)

11

Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини назарда тутувчи «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

2022 йил июнь

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов)

IV. Футболни молиялаштириш тизимини ривожлантириш ва тижоратлашув механизмларини жорий этиш

12.

«Сўғдиёна» профессионал футбол клуби стадионига футбол мухлисларини кенг жалб қилиш мақсадида замонавий чипта тизими (шу жумладан, абонемент сотуви)ни жорий қилиш, шу жумладан, стадионлар инфратузилмасидан самарали фойдаланиш мақсадида (овқатланиш, фитнес ва бошқаларни) ташкил этиш, клуб ва стадион музейи фаолиятини йўлга қўйиш.

-

2022 йилдан октябрь ойидан бошлаб

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

манфаатдор ҳудудий бошқармалар ва ташкилотлар

V. Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитлар яратиш

13.

Жиззах вилоятида болалар ва ўсмирлар, оммавий футболни ривожлантириш мақсадида чет эллик (Россия, Қозоғистон, Туркия) мутахассисларни жалб этган ҳолда уларнинг иш тажрибаларидан амалий фойдаланиш.

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

2022 йил август

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

14.

Таниқли футболчилар ва тренерларни жалб қилган ҳолда ёш футболчилар учун учрашув ва мастер-класслар ўтказиб бориш.

-

Ҳар йили октябрь-ноябрь ойларида

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

15.

Футболни оммавийлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида туман (шаҳар) болалар-ўсмирлар спорт мактабларида аёллар футболи, футзал (мини-футбол) гуруҳларини ташкил қилиш, улар ўртасида мунтазам равишда мусобақалар ўтказиш.

-

2022 йил апрель-май

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)