Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАНАМА ШАҲРИДА (БАХРАЙН) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСУЛЛИГИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 майдаги 235-сонли «Қувайт давлатида Ўзбекистон Республикасининг элчихонасини очиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси билан Баҳрайн Давлати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 29 майдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Баҳрайн Давлатининг Манама шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Консуллиги таъсис этилсин.
* 2-илова берилмайди.
1997 йил учун Консуллик ходимлари сони 3 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 2 киши - дипломатик таркиб ходимлари, 1 киши - маъмурий-техник ходим.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги штатнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1997 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги штат жадвалига мувофиқ Консулликнинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан бир ой муддатда таклиф киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 1 ноябр,
497-сон
Манама шаҳридаги (Баҳрайн) Ўзбекистон Республикаси Консуллигининг штат
ЖАДВАЛИ
| | | | | | |
|
(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида) | |||||
|
№ |
Лавозим |
Штатдаги ходимлар сони |
Элчининг маоши (1700)га нисбатан фоизларда ходимларнинг маоши |
Ойлик маош |
1997 йил учун иш ҳақи фонди |
|
Дипломатик ходимлар таркиби: | |||||
|
1. |
Консул |
1 |
75% |
1275 |
15300 |
|
2. |
Учинчи котиб |
1 |
65% |
1105 |
13260 |
| | Ҳаммаси |
2 |
|
2380 |
28560 |
|
Маъмурий-техник ходимлар таркиби: | |||||
|
1. |
Катта бухгалтер |
1 |
65% |
1105 |
13260 |
|
2. |
Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки ходимларнинг оила аъзоларидан иборат бўладиган ходимлар (иш юритувчи котиба, ошпаз, ошпаз, фаррош, қоровул, боғбон) соатбай ҳақ тўланади |
| |
2200 |
26400 |
| | Ҳаммаси |
1 |
|
3305 |
39660 |
| | Жами |
3 |
|
5685 |
68220 |
| | | | | | |