01.04.2022 йилдаги ПҚ-188-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган стратегик вазифаларга мувофиқ Самарқанд давлат тиббиёт институтида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, унинг институционал, ўқув-педагогик салоҳиятини кучайтириш, ўқув жараёнини халқаро стандартларга мос равишда ташкил этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, реабилитология ва спорт тиббиёти соҳасида долзарб муаммолар бўйича илмий тадқиқотларни тизимли олиб бориш, шунингдек, ҳудуд аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида:

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш, ҳудуд аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш

1.

Самарқанд давлат тиббиёт университетида (кейинги ўринларда — Университет) таълим жараёнини халқаро олий таълим стандартларига мувофиқлаштириш.

1. Таълим жараёнининг кредит-модуль тизимида олиб борилишини тўлиқ таъминлаш.

2022 йилдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

2. Ўқув режалари ва фан дастурларини амалий кўникмаларни шакллантириш ва илғор хорижий тажрибаларни имплементация қилиш асосида қайта кўриб чиқиш.

2022 йил 1 октябрь

2.

Университет ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтида (кейинги ўринларда — Илмий-тадқиқот институти) таълим жараёнини ташкил этиш.

1. Илмий-тадқиқот институти базасида Университетнинг Тиббий реабилитация ва спорт тиббиёти ҳамда Травматология ва ортопедия кафедралари фаолиятини ташкил этиш.

2. Университетда ташкил этилаётган «Клиник психология» ҳамда «Биоинженерия ва тиббий технологиялар» таълим йўналишларининг Илмий-тадқиқот институти фаолияти билан интеграциясини таъминлаш.

2022/2023 ўқув йили

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

3.

Университет ва унинг таркибий тузилмалари профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилари учун масофавий таълим, ўқув курслари, малака ошириш ва семинарлар кўламини кенгайтириш.

Профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар учун ахборот-коммуникация технологиялари ва инглиз тилини ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологияларини юқори даражада ўзлаштирган профессор-ўқитувчилар улушини 90 фоизга етказиш.

2022/2023 ўқув йили

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

4.

Таълим сифатини таъминлашда ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиш.

1. Масофавий таълим технологияларини жорий қилиш орқали етакчи хорижий таълим муассасалари билан онлайн вебинарлар ва семинарлар ўтказиш имкониятини яратиш.

2. Кафедраларнинг ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланганлик даражасини яхшилаш.

3. Барча ўқув бинолари ҳамда талабалар турар жойларида интернетдан унумли фойдаланиш имкониятларини яратиш.

4. Республикадаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва бошқа хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари томонидан Университетда масофавий таълим орқали дарс машғулотларини ўтказиш, шунингдек, Университет клиникаларида телемедицина имкониятларидан фойдаланиш учун маълумотлар узатиш тармоғига улаш чораларини кўриш.

2022/2023 ўқув йили

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

5.

Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар, талабалар учун халқаро таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ҳамда талабаларнинг Springer, Elsevier, ProQuest, EBSCO, Web of Science каби илмий нашриётлар маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш.

2022 йил 1 сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

6.

Университет клиникасида телемедицина технологияларини жорий қилиш.

1. Университетнинг кўп тармоқли клиникаси, ихтисослашган болалар хирургик клиникаси ва Приволжск тадқиқот тиббиёт университети клиникалари ўртасида ўзаро телемедицина йўли билан алоқаларни йўлга қўйиш.

2023 йил 1 январь

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Маҳаллий ва хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари томонидан уларнинг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда Университетда масофавий таълим орқали дарс машғулотларини ўтказиш, шунингдек, беморларнинг масофавий тиббий кўриклари ҳамда консилиумларни ташкил қилиш.

2022 — 2025 йиллар

7.

Ҳудуд аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи юритишни кенг тарғиб этиш.

1. Университет кафедралари ҳамда Университет таркибий тузилмаларининг профессор-ўқитувчилари ва ходимларини Самарқанд вилояти туман (шаҳар)ларига бириктириш.

2022 йил 1 май

-

Университет

2. Университет кафедралари ҳамда Университет таркибий тузилмаларининг профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирокида ҳудуд аҳолисининг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида (оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника, кўп тармоқли марказий поликлиника) ҳамда барча қишлоқ ва маҳаллаларда жойига чиққан ҳолда хизмат кўрсатилишини таъминлаш.

Бунда, қуйидагиларга эътибор қаратиш:

аҳолининг саломатлик ҳолатини, касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларининг тарқалганлик даражасини ўрганган ҳолда аҳолини хавф гуруҳларига таснифлаш;

хавф гуруҳларига кўра уларга индивидуал маслаҳат бериш, кўрик ва назоратни амалга ошириш, соғломлаштириш ва реабилитациянинг индивидуал чораларини белгилаш;

аҳоли орасида энг кўп тарқалган ва ўлимнинг асосий сабабчиси бўлган касалликларни эрта аниқлаш чораларини кўриш, мақсадли скрининг тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг саломатлик ҳолати, касалликни келтириб чиқарувчи хавф омилларининг тарқалганлик ҳолати ва касалланиш даражасидан келиб чиқиб, махсус электрон дастур асосида «Саломатлик профили»ни яратиш;

қишлоқ ва маҳаллаларда «Саломатлик мактаби» фаолиятини йўлга қўйиш, нафақадаги ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари, зиёлилар ҳамда ёшлардан иборат волонтёрлик жамиятларини тузиш;

кўп тармоқли марказий поликлиникада «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи хоналари»ни ташкил қилиш, махсус тайёргарликдан ўтган шифокор ва ҳамширалар томонидан аҳоли орасида тарғибот тадбирларини амалга ошириш, шунингдек индивидуал маслаҳат бериш тизимини жорий қилиш;

барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида шифокор олди кўриклари орқали ўрта тиббиёт ходимлари томонидан энг кўп учрайдиган касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини аниқлаш, аҳолини антропометрик ўлчовлардан ўтказиш, 5 ёшгача болаларнинг ўсиши ва ривожланиши мониторингини олиб бориш каби вазифаларнинг мустақил бажарилишини таъминлаш;

юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзи асослари бўйича тиббиёт бригадаси вакилларининг амалий ва назарий билимларини ошириш;

аҳоли орасида тўғри овқатланиш асослари, касалликлар профилактикаси, жисмоний фаоллик, шахсий ва жамоат гигиенаси, кун тартибини тўғри ташкиллаштириш ва зарарли одатлардан воз кечиш бўйича тарғиботнинг замонавий усулларини (акция, спорт мусобақалари, танлов, флешмоб) амалиётга жорий қилиш ва оммалаштириш чораларини кўриш.

2022 йил якунига қадар

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Университет

3. Самарқанд вилояти тажрибасининг натижаларидан келиб чиқиб, уни бошқа тиббиёт олий таълим муассасаларига ҳам татбиқ қилиш бўйича таклиф киритиш.

2022 йил 1 декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

II. Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш

8.

Нейрохирургия ва нейрореабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш.

1. Самарқанд шаҳри Махдуми Аъзам кўчаси, 18-уй манзилида жойлашган бинода Нейрохирургия ва нейрореабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Марказни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш.

3. Университетнинг Нейрохирургия, Неврология ҳамда Анестезиология ва реаниматология кафедраларининг интеграциясини таъминлаш.

2022 йил якунига қадар

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

4. Самарқанд вилояти ва қўшни ҳудудлар миқёсида кўрсатилаётган нейрохирургик хизмат ҳамда илмий ишлар кўламини кенгайтириб бориш.

2025 йил якунига қадар

9.

Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази фаолиятини ташкил этиш.

1. Самарқанд шаҳри Махдуми Аъзам кўчаси, 18-уй манзилида жойлашган бинода Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2022 йил якунига қадар

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

2. Марказни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш.

3. Марказнинг Университет кафедралари ҳамда Самарқанд вилояти даволаш-профилактика муассасалари билан яқин ҳамкорлигини таъминлаш.

2025 йил якунига қадар

10.

Соғлиқни сақлаш соҳасида илмий ва техникавий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган фундаментал, амалий, инновацион лойиҳаларни бажариш ва амалиётга татбиқ этиш.

1. Илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш бўйича хорижий давлатларнинг (Россия, Корея Республикаси, Германия ва бошқалар) тажрибаларини мақсадли ўрганиш.

2022 йил 1 октябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш.

2023-2024 йиллар

2. Университет ҳузуридаги илмий муассасаларнинг фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва мақсадли кўрсаткичларини белгилаб олиш.

2022 йил 1 декабрь

3. Университет талабалари, докторант ва ёш олимларнинг мунтазам равишда стартап-лойиҳалар танловларида иштирокини таъминлаш.

2022 — 2025 йиллар

11.

Илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини амалиётга татбиқ этиш.

Докторант ва мустақил изланувчиларнинг диссертация ишлари асосида олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш:

2022 йилда — 25 та;

2023 йилда — 35 та;

2024 йилда — 45 та;

2025 йилда — 60 та.

2022 — 2025 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

12.

Ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш.

1. 2023 йил учун докторантура ва мустақил изланувчиликка 40 нафар тадқиқотчиларни қабул қилиш.

2023 йил 1 январь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Университет

2. 8 та фан доктори (DSc) ва 18 та фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоясини амалга ошириш.

2023-2024 йиллар

13.

Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг ахборот таъминоти тизимини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг ўқув-услубий ва нашрий фаоллигини ошириш.

1. Халқаро илмий маълумотлар базаларида (Scopus, Web of Science ва бошқалар) индексланувчи журналлардаги мақолалар сонини:

2022 йилда 100 тага;

2023 йилда 150 тага;

2024 йилда 200 тага;

2025 йилда 250 тага етказиш.

2022 — 2025 йиллар

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

2. Университет профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этиладиган дарслик ва ўқув қўлланмалар сонини 20 тага, монографиялар сонини 50 тага, ўқув-услубий қўлланмалар сонини 200 тага етказиш.

2023 йил 1 сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

3. Университет томонидан таъсис этилган «Тиббиёт ва биология муаммолари» ҳамда «Доктор ахборотномаси» илмий-амалий журналларини Scopus халқаро илмий-техник ахборот базасида индексация қилиш.

2024 йил 1 сентябрь

III. Университет ва унинг таркибдаги муассасаларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш

14.

Университет, Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти, Л.М. Исаев номидаги Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти ҳамда Университет ҳузуридаги академик лицейни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш.

Маъмурий-бошқарув, илмий-педагогик ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг аттестациясини ўтказиш ҳамда ходимлар таркибини замон талабларига жавоб берадиган, юқори малакали, касбий тайёргарликка эга кадрлар билан тўлдириш.

Бунда, биринчи навбатда, салоҳиятли профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчиларни ўқув, илмий ҳамда даволаш жараёнларига кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш.

2022 йил 1 октябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

15.

Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Таянч докторантура ва докторантурага қабул квотасини кўпайтириш бўйича тегишли вазирликларга таклифлар киритиш.

2022 йил 1 декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

2. Иқтидорли ёшларнинг хорижий олий таълим муассасаларига мақсадли докторантурага юбориш бўйича танловларда иштирокини таъминлаш.

2022 — 2025 йиллар

16.

Ўқув йили натижаларига кўра профессор-ўқитувчиларнинг рейтингини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш.

1. Ўқув йили якуни бўйича кафедралар ўқитувчиларининг рейтингини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 октябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

2. Рейтинг натижаларига кўра профессор-ўқитувчиларнинг сифат таркибини аниқлаш ва яхшилаш.

Ҳар йили 1 ноябрь

3. Профессор-ўқитувчилар билан муддатли меҳнат шартномалари тузиш, уларни қўшимча моддий рағбатлантириш ҳамда устама ҳақ белгилашда рейтинг натижаларини ҳисобга олиш.

2022 — 2025 йиллар

17.

Университетнинг кадрлар захирасини шакллантириш.

1. Университетда бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни танлаб олиш.

2. Танлаб олинган иқтидорли талабаларни илмий-педагогик фаолиятга кенг йўналтириш орқали кадрлар захирасини доимий шакллантириб бориш.

2022 — 2025 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

IV. Университет ва унинг таркибий тузилмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

18.

Нейрохирургия ва нейрореабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази ҳамда Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий марказининг бино ва иншоотларини капитал таъмирдан чиқариш ҳамда моддий-техника базасини шакллантириш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2. Тендер савдоларини ўтказиш.

3. Реконструкция ва капитал таъмир ишларини бошлаш.

4. Замонавий лаборатор-диагностика ва даволаш жиҳозларини харид қилиш ва ўрнатиш.

2024-2025 йиллар

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Университет

19.

Университетнинг ихтисослашган болалар хирургик клиникасининг ҳудудида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалдаги штат бирликлари доирасида Ихтисослаштирилган эндоскопик консультатив-диагностик ва даволаш бўлимини ташкил этиш, тегишли бино ва иншоотларни қуриш ва замонавий эндоскопик диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2. Тендер савдоларини ўтказиш.

3. Қурилиш ишларини бошлаш.

4. Қурилиш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш.

2024-2025 йиллар

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Университет

20.

Университетнинг коммунал инфратузилмаси объектларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш.

1. Самарқанд шаҳри, Анакабай кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган Университетнинг ўқув биноси (собиқ ҳарбий кафедра биноси), унга тегишли спорт зали биноларини ҳамда уларнинг иситиш тизимларини капитал таъмирлаш, янги иситиш қозонларини ўрнатиш.

2. Университет талабалар турар жойлари биноларининг иссиқ ва совуқ сув ҳамда иситиш тизимларини капитал таъмирлаш.

2022 — 2024 йиллар

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Университет

21.

Университет Академик лицейининг моддий-техника базасини яхшилаш.

Академик лицей биносини, иситиш тизимини ҳамда ўқувчилар турар жойи биносининг иссиқ ва совуқ сув тизимини капитал таъмирлаш.

2023 йил 1 январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Университет

22.

Университет ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базасини яхшилаш.

1. Илмий-тадқиқот институтининг бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш.

2. Илмий-тадқиқот институтида замонавий лаборатория ташкил этиш.

3. Кичик ортопедик операцияларни амалга оширишга мўлжалланган операцион блокни ташкил этиш.

2022 — 2025 йиллар

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Университет

V. Халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш

23.

Ривожланган давлатларнинг олий тиббий таълим соҳасида фаолият юритувчи нуфузли ўқув юртлари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш.

1. JICA ташкилоти билан Университет клиникаларини модернизация қилиш бўйича 1 та, ERASMUS+ дастури доирасида Италиянинг Милан университети ва Грециянинг Аристотель университети билан 2 та хорижий илмий грантлар ҳисобига Университет салоҳиятини ошириш ва 1 та халқаро кредит мобиллик лойиҳаларини амалга ошириш.

2022 — 2025 йиллар

Халқаро грантлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

2. АҚШнинг Нью-Йорк университети билан 1 та янги илмий лойиҳа, Корея Республикасининг Ёнсе университети билан 1 та янги илмий лойиҳани амалга ошириш.

2023 — 2025 йиллар

Ўзаро шартномалар асосида ижрочилар маблағлари

3. Россия Федерациясининг Астрахань давлат тиббиёт университети, Ижевск давлат тиббиёт академияси ҳамда Украинанинг Тернополь давлат тиббиёт университетларидан 20 нафар талабани Университетнинг ўқув жараёнига халқаро алмашинув дастурлари ва ёзги мактаб ташкил этиш орқали жалб қилиш.

2022-2023 йиллар

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

4. KOICA ва JICA халқаро ташкилотлари билан ҳамкорликда даволаш ишларини ривожлантириш учун мутахассисларни таклиф этиш.

2022 — 2024 йиллар

Халқаро грантлар

5. Хорижий олий таълим муассасаларида академик алмашинув доирасида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган талабалар сонини 100 тага етказиш.

2022 — 2024 йиллар

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

24.

Профессор-ўқитувчиларнинг хорижда малака оширишини, ходимларни магистратура ва докторантура (PhD)га юборилишини ташкил этиш.

1. Университетнинг 40 нафар педагог ва илмий кадрларини хорижда стажировка ўташи ва малака оширишини ташкил этиш.

2. Университетнинг 15 нафар битирувчи ва ходимларининг магистратура ҳамда докторантурада ўқишини ташкил этиш.

2022/2023 ўқув йили

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

25.

Университетда таълим олувчи хорижий талабалар улушини ошириш.

1. Хорижий фуқароларни Университетга жалб қилиш бўйича халқаро таълим агентликлари билан «Очиқ эшиклар» тадбирини ўтказиш.

Ҳар йили август ойида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Университет

2. Корея Республикаси, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон давлатларига хизмат сафарларини амалга ошириш ва ушбу давлатларда халқаро таълим агентликлари билан Университетга талабаларни жалб этиш бўйича музокаралар ўтказиш.

2022 — 2025 йиллар

Т/р

Кўрсаткич (индикатор) номи

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

I. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш

1.

Хорижий ҳамкор университетлар билан онлайн дарслар ташкил қилиш.

онлайн дарслар сони

25

35

50

70

100

2.

Талабалар амалиётларини ҳамкор хорижий олий таълим муассасаларида ўтказиш.

талабалар сони

25

35

45

55

70

3.

IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган талабалар сонини ошириш.

талабалар сони

50

65

80

95

110

4.

Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар сонини ошириш.

фоизда

10

15

20

25

30

5.

Ҳамкор ташкилотларда кафедралар филиалларини ташкил этиш.

кафедралар филиаллари сони

5

12

15

18

20

II. Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш

6.

Университетнинг илмий салоҳияти (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши)ни ошириш.

фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

45,7

49

53

57

60

7.

Илмий фаолиятга оид дастурлар доирасида бажариладиган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш.

илмий дастурлар доирасида жалб қилинган маблағлар (сўмда)

200 млн

300 млн

400 млн

600 млн

800 млн

8.

Хўжалик шартномалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлигини ошириш.

хўжалик шартномалари сони

3

5

7

9

12

9.

Университет ҳузуридаги илмий-тадқиқот марказларида мақсадли илмий лойиҳалар ва хорижий грантлар асосидаги тадқиқотлар.

тадқиқотлар сони

1

2

3

5

6

10.

Профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий журналларда, шунингдек, Web of Science, Scopus ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналлардаги мақолалари.

мақолалар сони

50

60

75

90

110

11.

Монографияларни нашр этиш.

монографиялар сони

80

90

100

110

120

12.

Республика илмий журналларида мақолалар чоп этиш.

мақолалар сони

183

230

290

340

390

13.

Илмий конференцияларни ўтказиш.

конференциялар сони

5

6

7

8

9

III. Университетнинг кадрлар салоҳиятини ошириш

14.

Турдош таълим муассасалари ўртасида соҳанинг етук мутахассислари иштирокида онлайн видео маърузалар ташкил этиш.

видео маърузалар сони

4

10

15

20

25

15.

Педагог ва раҳбар кадрларни ҳамкор хорижий олий таълим муассасаларига малака оширишга юбориш.

кадрлар сони

14

20

25

30

40

16.

IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сонини ошириш.

профессор-ўқитувчилар сони

5

15

20

30

40

IV. Университетнинг моддий-техника базасини яхшилаш

17.

Аудиторияларни замонавий мультимедиа воситалари билан жиҳозлаш.

фоизда (умумий аудитория фондига нисбатан)

40

60

75

90

100

18.

Ўқув ва бошқарув биноларини юқори тезликдаги симсиз Интернет (Wi-Fi) тармоғи билан таъминлаш.

фоизда (ўқув ва бошқарув бинолари умумий майдонига нисбатан)

60

75

85

90

100

V. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш

19.

Университетда таҳсил оладиган хорижий талабалар салмоғини ошириш.

хорижий талабалар сони

650

800

1000

1200

1500

20.

Хорижий олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини таълим жараёнига жалб этиш.

хорижий профессор-ўқитувчилар сони

20

30

45

60

75

21.

Халқаро алмашинув дастурлари, ёзги мактаб, халқаро симпозиум ва конференцияларда иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғини ошириш.

иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар ва талабалар сони

25

40

55

70

85

Т/р

Ҳудуд

Кафедралар

1.

Булунғур тумани

(аҳоли сони — 193 минг киши, маҳаллалар сони — 55, оилавий поликлиникалар сони — 3, оилавий шифокор пунктлари сони — 8)

1. 1-сон Ички касалликлар кафедраси

2. Офтальмология кафедраси

3. Нурли диагностика ва терапия кафедраси

4. Дипломдан кейинги таълим факультети Болалар хирургияси, анестезиология ва реаниматология кафедраси

2.

Жомбой тумани

(аҳоли сони — 180 минг киши, маҳаллалар сони — 38, оилавий поликлиникалар сони — 3, оилавий шифокор пунктлари сони — 9)

5. 2-сон Ички касалликлар кафедраси

6. Хирургик касалликлар кафедраси

7. Дипломдан кейинги таълим факультети Умумий амалиёт ва оилавий медицина кафедраси

3.

Иштихон тумани

(аҳоли сони — 264 минг киши, маҳаллалар сони — 62, оилавий поликлиникалар сони — 4, оилавий шифокор пунктлари сони — 8)

8. Ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси

9. 1-сон Болалар хирургия кафедраси

10. Умумий хирургия кафедраси

11. Дипломдан кейинги таълим факультети Неврология ва нейрохирургия кафедраси

4.

Каттақўрғон тумани

(аҳоли сони — 282 минг киши, маҳаллалар сони — 69, оилавий поликлиникалар сони — 3, оилавий шифокор пунктлари сони — 9)

12. 4-сон Ички касалликлар кафедраси

13. 1-сон Педиатрия ва неонатология кафедраси

14. Эндокринология кафедраси

15. Дипломдан кейинги таълим факультети Стоматология кафедраси

5.

Каттақўрғон шаҳри

(аҳоли сони — 92 минг киши, маҳаллалар сони — 36, кўп тармоқли марказий поликлиника)

16. 1-сон Хирургик касалликлар кафедраси

17. 2-сон Педиатрия кафедраси

18. 3-сон Ички касалликлар кафедраси

19. Дипломдан кейинги таълим факультети Тиббий радиология кафедраси

6.

Қўшработ тумани

(аҳоли сони — 136 минг киши, маҳаллалар сони — 45, оилавий поликлиникалар сони — 2, оилавий шифокор пунктлари сони — 11)

20. 2-сон Хирургик касалликлар кафедраси

21. Болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси

22. Тиббий реабилитация, спорт тиббиёти ва халқ табобати кафедраси

23. Дипломдан кейинги таълим факультети Ички касалликлар кафедраси

7.

Нарпай тумани

(аҳоли сони — 219 минг киши, маҳаллалар сони — 57, оилавий поликлиникалар сони — 2, оилавий шифокор пунктлари сони — 4)

24. Урология кафедраси

25. 3-сон Педиатрия ва тиббий генетика кафедраси

26. Тери-таносил касалликлар кафедраси

27. Дипломдан кейинги таълим факультети Юқумли касалликлар кафедраси

8.

Нуробод тумани

(аҳоли сони — 156 минг киши, маҳаллалар сони — 39, оилавий поликлиникалар сони — 3, оилавий шифокор пунктлари сони — 11)

28. Онкология кафедраси

29. Травматология ва ортопедия кафедраси

30. Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш менежменти кафедраси

9.

Оқдарё тумани

(аҳоли сони — 165 минг киши, маҳаллалар сони — 35, оилавий поликлиникалар сони — 4, оилавий шифокор пунктлари сони — 6)

31. 1-сон Акушерлик ва гинекология кафедраси

32. Умумий гигиена ва экология кафедраси

33. Терапевтик стоматология кафедраси

34. 1-сон Оториноларингология кафедраси

10.

Пайариқ тумани

(аҳоли сони — 260 минг киши, маҳаллалар сони — 65, оилавий поликлиникалар сони — 3, оилавий шифокор пунктлари сони — 14)

35. 3-сон Акушерлик ва гинекология кафедраси

36. Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси

37. Ортопедик стоматология кафедраси

11.

Пастдарғом тумани

(аҳоли сони — 367 минг киши, маҳаллалар сони — 107, оилавий поликлиникалар сони — 6, оилавий шифокор пунктлари сони — 14)

38. 2-сон Акушерлик ва гинекология кафедраси

39. Неврология кафедраси

40. Эпидемиология кафедраси

41. Болалар стоматологияси кафедраси

12.

Пахтачи тумани

(аҳоли сони — 148 минг киши, маҳаллалар сони — 59, оилавий поликлиникалар сони — 3, оилавий шифокор пунктлари сони — 8)

42. Педиатрия кафедраси

43. Дипломдан кейинги таълим факультети Хирургия, эндоскопия ва анестезиология-реаниматология кафедраси

44. Оғиз бўшлиғи жарроҳлиги ва дентал имплантология кафедраси

13.

Самарқанд тумани

(аҳоли сони — 261 минг киши, маҳаллалар сони — 74, оилавий поликлиникалар сони — 3, оилавий шифокор пунктлари сони — 7)

45. Анестезиология, реанимация ва шошилинч тиббиёт кафедраси

46. Нейрохирургия кафедраси

47. Дипломдан кейинги таълим факультети Педиатрия ва умумий амалиёт кафедраси

48. Юз-жағ хирургияси кафедраси

14.

Самарқанд шаҳри

(аҳоли сони — 562 минг киши, маҳаллалар сони — 215, оилавий поликлиникалар сони — 12)

49. Фтизиатрия кафедраси

50. 2-сон Болалар хирургияси кафедраси

51. Дипломдан кейинги таълим факультети Акушерлик ва гинекология кафедраси

52. Дипломдан кейинги таълим факультети Психиатрия кафедраси

53. Нейрохирургия кафедраси

54. Юқумли касалликлар кафедраси

15.

Тойлоқ тумани

(аҳоли сони — 211 минг киши, маҳаллалар сони — 50, оилавий поликлиникалар сони — 2, оилавий шифокор пунктлари сони — 6)

55. Гематология кафедраси

56. Ички касалликлар кафедраси

57. Дипломдан кейинги таълим факультети Оториноларингология кафедраси

58. Дипломдан кейинги таълим факультети Офтальмология кафедраси

16.

Ургут тумани

(аҳоли сони — 533 минг киши, маҳаллалар сони — 117, оилавий поликлиникалар сони — 6, оилавий шифокор пунктлари сони — 16)

59. 2-сон Оториноларингология кафедраси

60. Юқумли касалликлар кафедраси

61. Психиатрия, тиббий психология ва наркология кафедраси

62. Травматология ва ортопедия кафедраси

63. Дипломдан кейинги таълим факультети Акушерлик ва гинекология кафедраси

64. Нейрохирургия кафедраси