26.03.2022 йилдаги 136-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 февралдаги ПҚ-141-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш, аҳолининг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ҳудудда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини кучайтириш, туризм салоҳиятидан тизимли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 февралдаги ПҚ-141-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» давлат унитар корхонаси Сув хўжалиги вазирлиги муассислигидаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ) сифатида қайта ташкил этилганлиги ҳамда унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик муҳит ёмонлашувининг олдини олиш

1.

Айдар-Арнасой кўллар тизимига (кейинги ўринларда — кўллар тизими) қуйиладиган коллектор-дренаж сувларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг зарарли таъсирини камайтириш бўйича Исроил ҳамда араб давлатларининг тажрибасини ўрганган ҳолда илмий асосланган таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таклиф

2022 йил июль

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2.

Кўллар тизимига туташ ҳудудларда чўл ўсимликларидан ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш мумкин бўлган ер майдонларини аниқлаш ва белгиланган тартибда ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказиш чораларини кўриш, бунда:

ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан маблағларни маҳаллий бюджетларда назарда тутиш ва белгиланган муддатларда ажратиб бориш;

Жиззах ва Навоий вилоятларининг кўллар тизимига туташ ҳудудларнинг ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказилган ерларнинг 500 гектарида чўл ўсимликларидан ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022-2023 йиллар давомида

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

3.

Жиззах бош коллектори ва Марказий Мирзачўл коллекторига ифлосланган оқова сув ташловчи потенциал манбаларни аниқлаш.

Ташкилий тадбирлар

2022 йил май

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ

Жиззах ва Гулистон шаҳарлари коммунал хўжалик ва саноат ташкилотида ҳосил бўлаётган оқова сувлар сифатининг белгиланган норматив талабларга мувофиқлиги юзасидан мониторинг ўтказиш.

Даврий равишда

4.

Кўллар тизимига ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рекреацион кўллар ҳудудида қутқарув бригадасини ва унинг фаолиятини ташкил этиш, бунда:

белгиланган тартибда пляж зоналари ташкил этилиши учун жавобгарликни ташкилот раҳбари зиммасига юклаш;

сув сатҳидан қатъи назар, сув акваториясига туташ ҳудуд, шунингдек, сув сатҳи чизиғидан 100 м доирадаги сув юзаси участкаси соғломлаштириш ва спорт мақсадлари ёки фуқароларнинг дам олиши учун мўлжалланган сув ҳавзаларидан фойдаланадиган ташкилотларнинг жавобгарлик зонаси ҳисобланишини белгилаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2022 йил июнь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Қозоғистон Республикасининг «Чордара» сув омборидан кўллар тизимига сув ташлаш юзасидан Ҳукуматлараро ишчи гуруҳ тузиш чораларини кўриш.

Ташкилий тадбирлар

2022 йил

Сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

6.

Кўллар тизимига ирригация тизими каналлари орқали ҳар йили қўшимча сув ташлаш чораларини кўриш.

Ташкилий тадбирлар

Ҳар йили жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

7.

Кўллар тизимидаги сувнинг аниқ ҳажмини аниқлаш учун ботиометрик ўлчовлар ўтказиш. Кўллар тизимига сув ташловчи сув хўжалиги объектларида сувнинг ҳисобини юритишни рақамлаштириш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил май

Сув хўжалиги вазирлиги

Кўллар тизимида қўшимча гидрологик ва бошқа кузатув пунктларини ташкил қилиш.

Гидрометеорология хизмати маркази, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси

8.

Кўллар тизимининг рекреацион зоналар ҳудудларида ҳосил бўладиган маиший оқова сувларни олиб чиқиш ва зарарсизлантириш учун унга энг яқин бўлган маиший оқова сувларни тозалаш иншоотларига олиб бориш ёки оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш юзасидан таклиф тайёрлаш.

Таклиф

2022 йил июль

«Ўзсувтаъминот» АЖ, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

II. Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқчиликни ривожлантириш

9.

Кўллар тизимида балиқ захирасини кўпайтириш, бунда:

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ

Арнасой сув омборида балиқ овлашга бир йилга мораторий эълон қилиш;

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил апрель

мораторий даврида балиқ овлаш ҳолатлари аниқланганда, овланган балиқларни меҳрибонлик уйларига, боғча ва мактабларга тарқатиш;

кўлни ов қилиш қуролларидан тўлиқ тозалаш;

Ташкилий тадбирлар

2023 йил 1-апрелга қадар

мелиорация ишларини амалга ошириш.

Ҳар йили жадвал бўйича

«Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ

10.

Маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлаш мақсадида «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖнинг «Балиқ ишлаб чиқариш» мажмуасини барпо этиш учун Айдар-Арнасой кўллар тизимининг «Тузкон» ҳудудидан 50 гектар ер майдонини белгиланган тартибда ажратиш.

Жиззах вилояти ҳокимининг қарори

2022 йил май

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

«Балиқ ишлаб чиқариш» мажмуаси таркибидаги ер участкаларининг кадастр ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2022 йил сентябрь

Кадастр агентлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ,

Жиззах вилоятининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан «Балиқ ишлаб чиқариш» мажмуасига олиб келувчи йўлларни таъмирлаш, доимий электр энергия ва ичимлик суви билан таъминлаш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

Дастурда кўрсатилган муддатларда

Транспорт вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ

11.

«Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ томонидан овланган балиқ турларининг доимий савдосини ташкил этиш учун деҳқон бозорларида енгил конструкцияли балиқ сотиш нуқталари ажратилишини таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

Мавсум давомида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

III. Кўллар тизимида туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш

12.

Кўллар тизимининг «Тузкон» кўли қирғоғи бўйлаб велосипед, квадроцикл, от ва туяда сайр қилиш ҳудудларини ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил апрель

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ

13.

Кўллар тизимининг туристик салоҳиятини кўрсатувчи тарғибот материаллари асосида хорижий давлатларда ташкил қилинадиган туристик ва бошқа тадбирларда тақдимотлар ўтказиш.

Амалий чоралар

Йил давомида

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ

14.

Кўллар ҳудудида қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш.

Чора-тадбирлар дастури

Йил давомида

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

15.

Кўллар тизими атрофида 2 км масофа кенглигида чорвачилик билан шуғулланишга мораторий ўрнатиш.

Чора-тадбирлар дастури

Доимий

Экология ва атроф ?уҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ

16.

Кўллар тизими атрофида туристик зоналар ташкил этиб, сув акваторияси ҳудудларини бириктириш.

Чора-тадбирлар дастури

Доимий

Сув хўжалиги вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ

IV. Кўллар тизимида назорат тизимини ривожлантириш

17.

Кўллар тизими акваториясини муҳофаза қилиш ҳамда ғайриқонуний ов қилишнинг (браконьерлик) олдини олиш мақсадида:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини балиқ овлаш хўжаликлари тасарруфига бериш ҳамда саноат балиқ овлашини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;

«my.mehnat.uz» электрон манзилида идентификация қилинган ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Эконазорат» ахборот тизимида қайд этилган шахсларга балиқчилик гувоҳномасини электрон шаклда расмийлаштириш;

саноат мақсадида балиқ овлашни самарали назорат қилиш мақсадида овланган балиқ миқдори ва турларини «Эконазорат» ахборот тизими орқали шаклланадиган ва солиқ органларига интеграцияланган электрон юк хатини расмийлаштириш орқали қайд этиш ҳамда реализация қилиш тизимини жорий этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф тайёрлаш.

Таклиф

2022 йил май

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўллар тизимида саноат усулида балиқ овлашга жорий этилган мораторийга риоя этилиши бўйича назорат тадбирларини амалга ошириш, бунда:

браконьерлик ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;

кўллар тизими акваториясида патруль хизматини олиб бориш;

сувдан тўрларни ва ов қилиш қуролларини йиғиб олиш;

назорат постларида автотранспорт воситаларини кўздан кечириш.

Ташкилий тадбирлар

2023 йил 1 апрелга қадар

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги

19.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Айдра-Арнасой кўллар тизими бўлимини ташкил этиш.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг буйруғи

2022 йил апрель

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Арнасой кўллари тизими бўлимининг моддий-техник базасини шакллантириш, шу жумладан, дронлар билан таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2022-2023 йиллар

1.

Ш.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Н.Н. Обломурадов

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

4.

И.Ю. Абдурахманов

инновацион ривожланиш вазири

5.

Ш.Ж. Тешаев

қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

6.

И.И. Норқулов

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

7.

О.З. Насритдинходжаев

молия вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Лавозимига кўра

фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

9.

У.А. Аъзамов

туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари

10.

С.А. Нишонбоев

ички ишлар вазири ўринбосари

11.

Ш.Ж. Рахимов

Бош прокурор ўринбосари (келишувга кўра)

12.

Э.А. Салиев

Жиззах вилояти ҳокими

13.

Н.Т. Турсунов

Навоий вилояти ҳокими

14.

Ғ.Ғ. Мирзаев

Сирдарё вилояти ҳокими

15.

Б.С. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

16.

Ш.Х. Хабибуллаев

Гидрометеорология хизмати маркази бош директори

17.

У.М. Мустафоев

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси

18.

А.Б. Ўразкелдиев

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори в.б.

19.

Х.Х. Ишанов

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, ишчи гуруҳ котиби