17.02.2022 йилдаги ПҚ-134-сон

1.

А.Н. Арипов

Бош вазир, Ташкилий қўмита раиси

2.

А.А. Абдувахитов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

3.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

4.

А.А. Жўрабоев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

5.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

6.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

7.

Т.А. Ишметов

молия вазири

8.

А.Х. Комилов

ташқи ишлар вазири

9.

Б.Н. Қурбонов

мудофаа вазири

10.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

11.

Р.М. Жўраев

Миллий гвардия қўмондони

12.

А.Х. Тошқулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

13.

Б.О. Саидов

халқ таълими вазири

14.

А.В. Шин

мактабгача таълим вазири

15.

Б.А. Мусаев

соғлиқни сақлаш вазири

16.

Ш.Х. Шерматов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

17.

Н.Б. Сайфуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шуъбаси мудири

18.

Г.М. Маъруфова

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари

19.

Б.С. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

20.

А.А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

21.

Р.Ж. Қурбонов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

22.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

23.

Ф.Ф. Абдухолиқов

Кинематография агентлиги бош директори

24.

А.Ж. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

25.

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

26.

А.В. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

27.

М.М. Ходжиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

28.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

29.

Р.А. Абдуллаев

Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси

30.

Ш.Т. Қудратхўжаев

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси

31.

О.А. Ўсаров

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси

32.

Ж.С. Эшонқулов

филология фанлари доктори, профессор, фольклоршунос

33.

Ш.Г. Турдимов

филология фанлари доктори, фольклоршунос

34.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

35.

О.Н. Қудратов

Вазирлар Маҳкамасининг котибияти мудири, Ташкилий қўмита котиби

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

1.

Жойларда Наврўз умумхалқ байрамини мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси сифатида юқори савияда ўтказиш.

1. Ҳудудий ташкилий қўмиталар таркибини шакллантириш.

2022 йил февраль

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Наврўз байрамини юқори савияда нишонлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2022 йил март

3. Чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш.

2.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Наврўз байрами арафасида барча шаҳар ва қишлоқларда, маҳаллаларда умумхалқ ҳашарлари, кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари, таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабалари иштирокида «Маҳалламга ниҳол экаман!» акциясини ўтказиш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил февраль — апрель

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

3.

Маҳаллалар, кўчалар, хиёбонлар ҳамда маданият ва истироҳат боғлари ҳудудини Наврўз байрами мазмун-моҳиятига мос равишда безатиш.

1. Маҳаллалар, кўчалар, хиёбонлар ва бошқа ижтимоий объектларни байрамга тайёрлаш, ҳудудларни байрамона безатиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил февраль

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Режада белгиланган ишларни амалга ошириш.

Режа асосида

4.

Наврўз байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Меҳр дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда таниқли санъаткорларнинг ушбу муассасаларга ташрифларини ташкил қилиш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Тадбирларни амалга ошириш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил март

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконларини ташкил қилиш, Наврўз таомларини тайёрлаш ҳамда уларнинг савдосини йўлга қўйиш.

1. Савдо ярмаркалари ташкил этиладиган бозорлар рўйхатини шакллантириш.

2. Фермер хўжаликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни ярмаркаларга жалб этиш.

3. Наврўз таомларини тайёрлаш ва уларнинг савдосини ташкил қилиш.

2022 йил март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Оммавий-маданий, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари

6.

Тошкент шаҳрида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказиладиган асосий байрам тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш.

1. Таниқли сценарист ва ижодкорлар иштирокида асосий байрам тадбири сценарийси ва дастурини тайёрлаш.

2022 йил февраль

Республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги

2. Таниқли режиссёр, балетмейстер, бастакор, рассом ва бошқа ижодкорлар иштирокида асосий байрам тадбирига тайёргарлик машғулотларини олиб бориш.

2022 йил март

7.

Наврўз байрамига бағишланган тадбирларда мамлакатимиздаги миллий маданий марказлар қошидаги бадиий жамоаларнинг иштирокини таъминлаш.

Миллий маданий марказларнинг маданий дастурларини тайёрлаш ва байрам тадбирларида уларнинг иштирокини таъминлаш.

2022 йил март

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Тошкент шаҳридаги «Наврўз» боғида «Ўзбекистон — умумий уйимиз» шиори остида мамлакатимизда яшаётган миллат ва элатларнинг урф-одат ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган маданий тадбир ўтказиш.

1. Тадбир сценарийси ва дастурини ишлаб чиқиш.

2. Тадбирни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил март

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Маданият вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

9.

Ҳудудлардаги маданият ва истироҳат боғларида дорбозлар, полвонлар, цирк жамоалари, фольклор-этнографик ансамбллар, таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари ва бахшиларнинг чиқишларини ташкил этиш.

1. Маданий дастурлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Маданий дастурларни амалга ошириш.

2022 йил март

Маҳаллий бюджет маблағлари, ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

10.

Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғида Наврўз байрамига бағишланган халқ сайлини ўтказиш.

1. Халқ сайлини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.

2. Халқ сайлини юқори савияда ўтказиш.

2022 йил март

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

11.

Республика миқёсида маданият ва санъатнинг мусиқа, театр, кино, тасвирий ва амалий санъат, цирк, халқ бадиий ижодиёти, миллий кийимлар намойиши йўналишлари бўйича «Ҳар кунинг бўлсин, Наврўз» шиори остида маданий тадбирлар ва кўргазмалар уюштириш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил февраль

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинематография агентлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил март

12.

Наврўз сайиллари ўтказиладиган жойларда ҳунармандчилик асарлари кўргазмалари, китоб расталарини ташкил қилиш.

1. Наврўз сайиллари ўтказиладиган асосий майдонлар, хиёбонлар ва кўчаларни белгилаш ва уларни миллий услубда байрамона безатиш.

2. Тасдиқланган режа асосида тадбирларни ўтказиш.

2022 йил март

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

«Ҳунарманд» уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Наврўз байрами муносабати билан сумалак ва баҳорий ноз-неъматларни тарғиб этувчи «Баҳор неъматлари» кўргазмалари ҳамда «Энг яхши Наврўз таомлари» танловларини ўтказиш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Тадбирларни ўтказиш ва танлов ғолибларини муносиб тақдирлаш.

2022 йил март

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар

14.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, консулликларида Наврўз байрамига оид эзгу қадриятлар ва миллий маданиятимиз ютуқларини кенг тарғиб этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режасини ишлаб ч?қиш ва амалга ошириш.

2022 йил март

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги

15.

Кўчаларда жойлашган LED экранлар орқали миллий урф-одат ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилишга қаратилган «Наврўзинг муборак, она диёрим!» мавзусидаги ижтимоий роликларни кенг намойиш қилиш.

1. Ижтимоий роликлар намойиш этиладиган LED экранлар рўйхатини шакллантириш, мавзуга оид ижтимоий роликлар тайёрлаш.

2022 йил февраль

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ижтимоий роликларни кенг намойиш этиш.

2022 йил март

16.

Маҳаллаларда ўзининг эзгу фазилатлари ҳамда эришаётган ютуқлари билан кўпчилик орасида катта ҳурмат қозонган инсонларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштиришга қаратилган учрашувлар ташкил этиш.

1. Учрашувлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Учрашувларни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил март

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

«Маҳаллада дув-дув гап» лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги барча маҳаллаларда таниқли санъаткорлар, ижодкорлар ҳамда маънавият тарғиботчилари иштирокида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил февраль

Маҳаллий бюджет маблағлари, ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

2. Режа асосида тадбирларни ташкил қилиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил март ойидан мунтазам

18.

Оммавий ахборот воситаларида таниқли фольклоршунос, тарихчи, санъатшунос олимлар ҳамда мутахассислар иштирокида Наврўз умумхалқ байрамининг тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат, анъана ва қадриятларни кенг тарғиб этиш.

Мавзуга бағишланган кўрсатув, эшиттириш ва материалларни тайёрлаш ва кенг ёритиш.

2022 йил февраль-март

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази

19.

Барча мобил алоқа абонентларига «Янгиланиш ва яшариш айёми — Наврўзи олам муборак!» мазмунидаги SMS-табриклар юборишни ташкил этиш.

Мобил алоқа операторлари томонидан SMS-табриклар юбориш.

2022 йил 21 март

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

III. Ёшлар учун мўлжалланган тадбирлар

20.

Умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида Наврўз байрамининг тарихи, мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган иншолар танловларини ўтказиш.

1. Иншолар танловини ўтказиш режа-дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил февраль

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

2. Иншолар танловларини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш.

2022 йил март

21.

Маҳаллаларда яшаётган ёшлар ўртасида улоқ-кўпкари, пойга, кураш, чиллак, арқон тортиш ва бошқа миллий спорт ўйинлари бўйича мусобақалар ва кўргазмали чиқишлар ташкил этиш.

1. Мусобақа ва кўргазмали чиқишлар ўтказиладиган жойларни аниқлаш.

2022 йил февраль

Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Мусобақа ва кўргазмали чиқишларни юқори савияда ўтказиш.

2022 йил март

22.

Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида таниқли ижодкорлар, барча бўғиндаги таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабалари иштирокида Наврўз байрами, эзгу қадриятларимиз ҳамда миллий адабиётимизга бағишланган адабий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

1. Адабий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Адабий-маърифий тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил март

Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази