17.02.2022 йилдаги 75-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкига тегишли банк фаолиятига хос бўлмаган активларни босқичма-босқич давлат мулки сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бепул бериш ҳамда банкнинг раҳбар ва масъул ходимларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Куйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармонига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг халқаро молия институтлари кўмагида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБдаги давлат улушларини босқичма-босқич хусусийлаштириш, бунда биринчи босқичда уларни институционал ўзгартиришни (фаолиятини трансформация қилиш), иккинчи босқичда эса давлат акциялари пакетини сотишни назарда тутиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни босқичма-босқич бекор қилиш орқали банк тизимининг самарадорлигини ошириш — Ўзбекистон Республикасида банк секторини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкини халқаро молия институтлари иштирокида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 161-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкига алоқадор шахслар, шу жумладан, давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари билан ҳар қандай операцияларни тартибга солувчи сиёсатни жорий қилиш ва унга риоя қилиш белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки фаолиятига хос бўлмаган йўналишда тижорат ташкилотларининг устав фондига Банк маблағларини инвестиция тариқасида жалб қилишни ман этиш белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг инвестиция фаолияти натижасида харид қилинган ва банк фаолиятига хос бўлмаган активларни сотиш тавсия этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 ноябрда Россия Федерациясига ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш бўйича амалий ҳаракатлар режасига («йўл харитаси»га) мувофиқ «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда — «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ) ва «Сбербанк» корпоратив университети ўртасида кадрларни, шу жумладан, банк тизимининг масъул ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг бошқарув органининг иловада назарда тутилган банк фаолиятига хос бўлмаган активларини Давлат активларини бошқариш агентлигига кейинчалик оммавий савдолар орқали сотиш мақсадида давлат мулки сифатида қолдиқ (баланс) қийматида бепул бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган объектларни сақлаш харажатлари улар сотилгунга қадар «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда иловада келтирилган активларни белгиланган тартибда топшириш ва қабул қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга банкнинг раҳбар ва масъул ходимларини халқаро стандартлар асосида Россия Федерациясининг давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари, бизнес, бошқарув мактаблари ҳамда тижорат банкларининг корпоратив ўқув марказларида қисқа ва узоқ муддатли таълим йўналишларида ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 17 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 февралдаги 75-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлигига кейинчалик оммавий савдоларда сотиш учун давлат мулки сифатида бепул берилаётган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга тегишли банк фаолиятига хос бўлмаган активлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Объектнинг номи

Объектнинг манзили

Тошкент вилояти

1.

Нотурар бино

Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси

2.

Паррандачилик фабрикаси бино ва иншоотлари

Янгийўл тумани, «М. Улуғбек» МФЙ, Мирзабобоев кўчаси, 74-уй

3.

Паррандачилик фабрикаси бино ва иншоотлари

Қибрай тумани, «Оққовоқ» ҚФЙ, «Узумзор» МФЙ, Оқ қовоқ кўчаси, Р-3-уй

Жиззах вилояти

4.

Истироҳат боғи

Арнасой тумани, «Ғолиблар» МФЙ, Алпомиш кўчаси, 30-уй

5.

Нотурар бино

Арнасой тумани, «Чўлқувар» МФЙ, Намуна кўчаси, 38-уй

6.

Нотурар бино

Арнасой тумани, «Бўстон» МФЙ, 58-уй

7.

Нотурар бино

Дўстлик тумани, «Бунёдкор» МФЙ, Лойиҳадаги кўча, 11-уй

8.

Нотурар бино

Ш. Рашидов тумани, «Самарқандқудуқ» МФЙ, Ал-Хоразмий кўчаси, 38-уй

9.

Нотурар бино

Зарбдор тумани, «Ёшлик» МФЙ, Лойиҳадаги кўча, 65-уй

10.

Нотурар бино

Зарбдор тумани, «Тошкесган» МФЙ, Лойиҳадаги кўча, 8-уй

11.

Нотурар бино

Пахтакор тумани, «Буюк ипак йўли» ҚФЙ, Муқумий кўчаси, 44-уй

12.

Нотурар бино

Мирзачўл тумани, «Ғалаба» МФИ, Гагарин кўчаси, 98-уй

13.

Нотурар бино

Янгиобод тумани, «Совот» ҚФЙ, Совот кўчаси, 80-уй

14.

Нотурар бино

Мирзачўл тумани, «Ўзбекистон» ҚФЙ, Мароқанд кўчаси, 5БС-уй

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 09/22/75/0144-сон)