Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 27.07.2015
 LexUZ шарҳи


Ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари (корхоналарнинг бўйсунишидан қатъи назар)


тиббий регистратор, дезинфектор;
барча турдаги тиббий хамширалар, меҳрибонлик тиббий хамшираси, фельдшер, доя (акушерка), бўйсунишидан лаборант, рентгенолаборант, инструктор, тиббий қатьи назар) статистик, тиш техниги, тиббий-ижтимоий ходим;
операцион тиббий хамшира, тиббий хамшира-анестезист, туғруқ уйи (бўлим)нинг дояси;
санитар-шифокор, эпидемиолог-шифокор, паразитолог-шифокорларнинг ва энтомологнинг ёрдамчилари;
катта: тиббий хамшира, фельдшер, доя, ФАПнинг фельдшер ва дояси, тез ёрдам подстанциясининг фельдшери;
хамшира иши мутахассиси;
санитарка, энага, энага-санитарка, овқатлантирувчи;
беморларга қаровчи кичик тиббий хамшира;
хўжалик бекаси ва бошқа ўрта ва кичик тиббий ходим лавозимлари;

Провизор

барча турдаги муассасалар (корхоналар) провизорлари;

«Меҳрибонлик» уйлари ва ногирон болалар интернат уйлари

кўрсатилган уйлардаги хамда гўдаклар уйларидаги катта тарбиячилар ва тарбиячилар;

Кутубхоначи

бош кутубхоначи, етакчи кутубхоначи, кутубхоначи, бош библиограф, етакчи библиограф, библиограф.

3. Кўрсатилган мутахассислиги бўйича талаб қилинган иш стажининг давомийлиги ушбу Тартибнинг 2-бандида келтирилган барча лавозимлардаги иш даврларини ҳисобга олиб аниқланади.
Бунда, аёл пенсияга чиқиш олдидан Фармонда кўзда тутилмаган ишларда ишлаган бўлиб, аммо ушбу Тартибнинг 2-бандида келтирилган лавозимлардаги талаб қилинган 10 йиллик иш стажига эга бўлса ва Фармонда кўзда тутилган мутахассисликлардан бири бўйича ишни давом эттираётган бўлса, унга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.
4. Пенсия чиққандан кейин Фармонда кўзда тутилмаган мутахассисликлари бўйича ишни давом эттираётган аёлларга, пенсия умумий асосларда тўланади.
5. Аёл, Фармонда кўзда тутилмаган мутахассислик бўйича бошқа ишга ўтган ҳолатда, корхона маъмурияти бу ҳақда ижтимоий таъминот бўлимига хабар бериши лозим.
7. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига асосан, муддатдан олдин пенсияга чиққан аёлларга, пенсияни тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқи, улар Қонуннинг 7 ва 121-моддалари билан белгиланган ёшга етганларидан кейин худди шу тартиб бўйича аниқланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази