LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 сентябрдаги ПФ-4245-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 17 мартдаги ПФ-2246-сон Фармонини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ишловчи аёлларнинг юқори малакали меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг даромадларини ошириш ҳамда оилада, давлат ва жамият қурилишида хотин-қизларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича 1999 йилги тадбирлар Давлат дастурини рўёбга чиқариш мақсадида:
LexUZ шарҳи
1. Белгилаб қўйилсинки, 1999 йилнинг 1 июлидан бошлаб, аёллар ёшга доир пенсияга чиққандан кейин ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, провизорлар, ногирон болаларнинг интернат уйларида, «Меҳрибонлик» уйларида тарбиячилар, шунингдек кутубхоначилар сифатида ишлашни давом эттираётган ва пенсияга чиқиш олдидан мазкур мутахассисликлар бўйича камида ўн йил стажга эга бўлган ҳолларда уларнинг пенсияни тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
2. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилсин.