15.01.2022 йилдаги 23-сон
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 16 июндаги ПҚ-5148-сон қарори билан ташкил этилган Спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари бошчилик қиладиган ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) ва туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари ташкил этилган ҳолда спорт синовларини жойларда мунтазам ўтказилиши мувофиқлаштириб борилади.
Ҳудудий ва туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармонига асосан фаолияти йўлга қўйилган «Спорт тарғиботчилари», ихтиёрий равишда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг тренерлари ҳамда ҳар бир маҳалла ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчиларидан иборат таркибда шакллантирилади.
19. Спорт синовларини ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш ҳамда спорт синовлари якунларини умумлаштириш мазкур Низомга иловада келтирилган Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш схемасига мувофиқ қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Бунда, спорт синовлари ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тартибда, спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)ларнинг мутахассислари бириктирилган ҳолда, белгиланган муддатларда ўтказилади ҳамда натижалари қайд этилиб, рағбатлантириш ишлари амалга оширилади.

Босқичлар

Иштирокчилар ёш тоифалари

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

Масъуллар

I. Иштирокчиларни танлаб олиш

1-босқич

7 ёш ва ундан катта ёшлилар

Иштирокчилар рўйхатини маҳаллалар кесимида шакллантириш

Январь ойи

Туман (шаҳар) профилактика инспекторлари, тренерлар ва жисмоний тарбия ўқитувчилари

2-босқич

7 ёш ва ундан катта ёшлилар

Тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда иштирокчи аризасини тўлдириш

Февраль ойи

Оилавий поликлиника шифокорлари, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари

II. Спорт синовларини ўтказиш

3-босқич

1-йўналиш

(7 ёшдан 17 ёшгача)

Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовларини (ихтиёрий ва махсус талаблар бўйича) ўтказиш

Март-апрель ойлари

Бириктирилган тренерлар,
жисмоний тарбия ўқитувчилари,

туман (шаҳар) ишчи гуруҳи вакиллари,
ҳудудий ишчи гуруҳи вакиллари

2-йўналиш

(18 ёшдан 29 ёшгача)

Апрель-май ойлари

3-йўналиш

(30 ёшдан 49 ёшгача)

Август-сентябрь ойлари

4-йўналиш

(50 ёш ва ундан катта ёшдагилар)

Октябрь-ноябрь ойлари

5-йўналиш

(вазирлик ва идоралар) *

Ноябрь ойи

III. Ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш

4-босқич

1-йўналиш

(7 ёшдан 17 ёшгача)

Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовларининг махсус талабларини бажарган иштирокчиларни рағбатлантириш

(Ихтиёрий талаблар)
**

Май ойи

Ҳудудий ишчи гуруҳи вакиллари,
туман (шаҳар) ишчи гуруҳи вакиллари
Ҳудудий ишчи гуруҳи вакиллари,
туман (шаҳар) ишчи гуруҳи вакиллари

2-йўналиш

(18 ёшдан 29 ёшгача)

Июнь ойи

3-йўналиш

(30 ёшдан 49 ёшгача)

Октябрь ойи

4-йўналиш

(50 ёш ва ундан катта ёшдагилар)

Ноябрь ойи

5-йўналиш

(вазирлик ва идоралар) *

Декабрь ойининг 1-ҳафтаси

IV. Спорт синовлари якунларини таҳлил қилиш ва якуний ҳисоботларни тайёрлаш

5-босқич

Туман (шаҳар), ҳудудий ишчи гуруҳлари

Йил якунлари ҳисоботини таҳлил қилиш ва Республика комиссиясига тақдим этиш

Декабрь ойининг 2-ўн кунлиги

Туман (шаҳар), ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари

6-босқич

Республика комиссияси

Йил якунлари ҳисоботини таҳлил қилиш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш

Декабрь ойининг 3-ўн кунлиги

Республика комиссияси, давлат органлари ва ташкилотлари

1. 7-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: