Т/р | Лаборатория ёки бўлимнинг номланиши | Харид қилинадиган жиҳозлар тури | Харид қилинадиган жиҳозлар сони | Талаб этиладиган маблағ миқдори (АҚШ долларида) | Молиялаштириш манбаи Шу жумладан | Ижро муддати | Ижро учун масъуллар | ||
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан | Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Суд экспертизаси марказининг бюджетдан ташқари маблағлари | |||||||
2022 йилда | |||||||||
1. | Суд экспертизаси марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси | 38 | 91 | 619 131 | 528 000 | 91 131 | 2022 йил январь - декабрь | Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази | |
2. | Суд экспертизаси марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси | 38 | 91 | 619 131 | 528 000 | 91 131 | 2022 йил январь - декабрь | Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази | |
3. | Суд экспертизаси марказининг Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси | 1 | 1 | 180 000 | 180 000 | 2022 йил январь - декабрь | Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази | ||
4. | Суд экспертизаси марказининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси | 30 | 88 | 234 066 | 97 000 | 137 066 | 2022 йил январь - декабрь | Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази | |
5. | Суд-қурилиш техник экспертизаси бўлими | 2 | 3 | 9 500 | - | 9 500 | - | 2022 йил январь - декабрь | Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази |
Жами 2022 йилда | 109 | 274 | 1 661 828 | 1 236 000 | 106 500 | 319 328 | |||
2023 йилда | |||||||||
6. | Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси | 8 | 17 | 58 900 | 58 900 | 2023 йил январь - декабрь | Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази | ||
7. | Суд-фонография экспертизаси лабораторияси | 14 | 14 | 14 566 | 14 566 | 2023 йил январь - декабрь | Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази | ||
8. | Суд-қурилиш техник экспертизаси бўлими | 1 | 9 | 27 900 | 27 900 | 2023 йил январь - декабрь | Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази | ||
Жами 2023 йилда | 23 | 40 | 101 366 | 27 900 | 73 466 | ||||
2024 йилда | |||||||||
9. | Суд экспертизаси марказининг Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси | 1 | 1 | 80 000 | 80 000 | 2024 йил январь - декабрь | Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази | ||
10. | Суд-қурилиш техник экспертизаси бўлими | 2 | 10 | 61 900 | 61 900 | 2024 йил январь - декабрь | Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази | ||
11. | Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси | 1 | 1 | 190 000 | 190 000 | 2024 йил январь - декабрь | Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази | ||
Жами 2024 йилда | 4 | 12 | 331 900 | 141 900 | 190 000 | ||||
2024 йилда | |||||||||
12. | Суд экспертизаси марказининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси | 38 | 91 | 619 131 | 300 000 | 319 131 | 2024 йил январь - декабрь | Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази | |
Жами 2024 йилда | 38 | 91 | 619 131 | 300 000 | 319 131 | ||||
Жами талаб этиладиган маблағ | 174 | 417 | 2 714 225 | 1 236 000 | 576 300 | 901 925 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.01.2022 йилдаги 11-сон
Кучга кириш санаси
10.01.2022
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикасининг «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг (кейинги ўринларда — Суд экспертизаси маркази) Фарғона, Сурхондарё, Хоразм вилоят ҳудудий бўлимларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ҳамда Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари босқичма-босқич ташкил қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техник базасини янги замонавий ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2022 йил 1 июлга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Суд экспертизаси марказининг Самарқанд вилоят бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари ташкил этилаётганлиги сабабли ушбу бўлимни халқаро ISO/IEC 17025 стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда уни махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
2022 йил 1 ноябрга қадар Хоразм вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Суд экспертизаси марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилаётганлиги сабабли ушбу бўлимни махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
2022 йил 1 декабрга қадар Фарғона вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Суд экспертизаси марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилаётганлиги сабабли ушбу бўлимни халқаро ISO/IEC 17025 стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда уни махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
2024 йил 1 сентябрга қадар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Суд экспертизаси марказининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилаётганлиги сабабли ушбу бўлимни халқаро ISO/IEC 17025 стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда уни махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
2023 йил 1 январга қадар суд экспертиза хулосаларини халқаро миқёсда тан олиниши ва қўлланилишини таъминлаш мақсадида Суд экспертизаси марказининг Суд-фонография ҳамда Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияларининг халқаро илмий-техник талабларга мослигини таъминлаган ҳолда уларни халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминласин;
2023 йил 1 мартга қадар судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини, шунингдек илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда суд экспертизанинг янги, шу жумладан Суд-солиқ экспертизаси ва Озиқ-овқат маҳсулотларини товаршунослик экспертизаси, тадбиркорлик субъектларининг бой берилган фойдасини аниқлашга қаратилган тадқиқот ва бошқа тадқиқот турларини босқичма-босқич амалиётга татбиқ қилиш чораларини кўрсин;
2022 йил 1 майга қадар суд экспертларини янада ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ўзлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар бўйича тушган пул маблағларининг бир қисми билан рағбатлантириш тартибини тасдиқласин;
2022 йил 1 мартга қадар Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказишга доир тартибни тасдиқласин.
Суд экспертизаси марказининг Самарқанд, Фарғона, Хоразм ҳамда Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимларини тегишли талабларга жавоб берадиган бинолар билан муддатида таъминлаш ва жиҳозлаш бўйича вилоят ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармони билан ташкил этилган Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан соҳа фаолиятини янада ривожлантиришда фойдаланишини таъминласин.
5. Суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида фаолият юритувчи суд экспертларига жойига чиқиб объектларни кўздан кечиришларида ҳамда суд ва тергов жараёнларига қатнашиш учун боришларига қулайликлар яратиш мақсадида 14 та навбатчи хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин. Бунда, автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар Суд экспертизаси марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ҳамда автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити, нормативлари ва уларга хизмат кўрсатиш талаблари тегишлича Суд экспертизаси маркази томонидан мустақил белгиланади.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2012 йил 14 ноябрдаги 321-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
«2022 йил 1 январдан бошлаб Марказнинг раҳбар ходимларига ва экспертларига алоҳида меҳнат шароитлари учун тариф ставкасига рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб ёзишда лавозим маоши таркибига киритиладиган ҳар ойлик устама 50 фоиз деб белгилансин»;
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига Марказ тушумларини фойдаланиш тўғрисидаги тартибни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.».