Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузурида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги Ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
1. Қарорнинг номидаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 1 — 3-иловаларнинг номларида «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.