Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
2010 ЙИЛГАЧА ПОЧТА АЛОҚАСИ ШОХОБЧАЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ, АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ НЕГИЗИДА ХИЗМАТЛАРНИНГ ЯНГИ ТУРЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

Вазирлар Маҳкамасининг
2010 йилгача почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш ДАСТУРИ

I. Ўзбекистон Республикаси почта алоқасининг ҳозирги аҳволи

II. Дастурнинг асосий мақсади ва вазифалари

III. Ахборот-коммуникация технологиялари негизида почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш ва хизматларнинг янги турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

IV. Дастурни амалга ошириш босқичлари ва молиялаштириш манбалари

ИЛОВА
2010 йилгача почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси

«Почта алоқаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида универсал хизматларни эксклюзив амалга оширувчи миллий оператор ҳисобланади, шунингдек халқаро почта айирбошлашни амалга оширади.
«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ табиий монополиялар субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари кўрсатиш соҳасида белгиланган. Почта хизматларининг ривожланаётган бозори шароитларида умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни фаолиятнинг тегишли турлари бўйича умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси операторлари фаолиятини лицензиялаш воситасида жорий этиш зарурияти пайдо бўлади.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Амалга ошириш шакли

Молиялаштириш манбалари

Масъул бажарувчилар

1

2

3

4

5

6

I. Почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш

1.

Почта алоқаси узеллари ва бўлимларини почта жўнатмаларининг ҳар хил турларини жўнатишда аниқ тарификацияни таъминлаш учун зарур миқдордаги электрон ўлчов воситалари билан жиҳозлаш.

2005—2010 йиллар

Ишлар жадвали

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти

2.

Вилоятлараро, вилоят ва туман ички автомобиль почта йўналишларини мақбуллаштириш учун минтақалараро айирбошлаш пунктларини ташкил этиш.

2008—2010 йиллар

Идоравий буйруқ

Хорижий молия ташкилотлари грантлари ва кредитлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти

3.

Почта жўнатмалари ва пул маблағларини ташийдиган почта автомобиль техникаси паркини янгилаш ва уларни ҳаракатланадиган алоқа воситалари билан қўшимча жиҳозлаш.

2005—2007 йиллар

Идоравий буйруқ

Хорижий молия ташкилотлари грантлари ва кредитлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти

4.

Почта алоқаси корхоналарида видеокузатиш ва электрон назорат тизимларининг техник имкониятларини кенгайтириш.

2005—2007 йиллар

Идоравий буйруқ

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти

5.

Почта жўнатмаларини ишлаш, манзиллари бўйича ажратиш ва даврий матбуот айирбошлаш пунктларини портатив рентген-телевизион қурилмалар билан жиҳозлаш, шунингдек уларни қўлда ишлатиладиган металл детекторлар билан қўшимча жиҳозлаш.

2008—2010 йиллар

Идоравий буйруқ

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти

II. Почта алоқаси хизматларининг янги турлари комплексини жорий этиш

6.

Почта хизматлари – электрон почта, гибрид почта, электрон почта маркаси, Интернет ёки телефон орқали почта жўнатмаларининг ҳаракатини назорат қилиш тизими.
Интерактив хизматлар – сўзлашув пунктларида компьютер технологияларига асосланган телефон, факсимил алоқа хизматлари, электрон маълумотнома тизими, Интернетдан фойдаланиш.
Молиявий хизматлар – молиявий тўловлар бўйича операциялар, электрон пул жўнатмалари, ҳисоб-китоб-касса операциялари бўйича хизматлар.

2005—2007 йиллар

Идоравий буйруқ

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти

7.

Почта жўнатмаларини ишлаш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш жараёнларида янги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.

2005—2007 йиллар

Идоравий буйруқ

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти

III. Почта алоқаси шохобчаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш

8.

Почта жўнатмаларини етказиб бериш, ишлаш, мазиллари бўйича ажратиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш тизимини тегишли равишда замонавийлаштирган ҳолда почта инфратузилмасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

2005—2010 йиллар

Техник-иқтисодий асосларни босқичма-босқич ишлаб чиқиш

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти

9.

Маълумотлар узатишнинг мавжуд корпоратив тармоғини замонавийлаштириш йўли билан почта алоқасининг автоматлаштирилган тизимини яратиш, унга почта алоқасининг барча филиалларини, туман, шаҳар узеллари ва бўлимларини улаш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини кўрсатиш учун иш ўринларини компьютер технологиялари билан тегишли равишда жиҳозлаш.

2005—2010 йиллар

Ташкилий-техник тадбирлар

Хорижий молия ташкилотлари грантлари ва кредитлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти

10.

Маълумотларни узатиш тармоғи орқали газеталарга, даврий, бошқа босма нашрларга ва ҳар хил товарларга буюртмалар қабул қилиш йўли билан электрон савдо тизимини ташкил этиш ҳамда уларни почта алоқасининг тегишли бўлимлари орқали буюртмачиларга етказиб бериш.

алоҳида жадвал бўйича

Ташкилий-техник тадбирлар

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти

11.

Маълумотлар узатишнинг замонавий технологиялари (ATM, Frame Relay, Fast Ethernet, Gigabit Ethernet)ни қўллаган ҳолда халқаро пул жўнатмаларини жўнатиш бўйича почта алоқаси хизматлари кўрсатишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

2005—2010 йиллар

Ташкилий-техник тадбирлар

Хорижий молия ташкилотлари грантлари ва кредитлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти

IV. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

12.

Қонун ҳужжатларини халқаро амалиёт ва стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан уларга ўзгартиришлар киритиш, фаолиятнинг тегишли турлари бўйича умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари кўрсатиш юзаси´ан почта операторлари фаолиятини лицензиялаш механизмини жорий этиш.

2005—2006 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

13.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қароридан келиб чиққан ҳолда почта алоқаси корхоналари томонидан пенсия ва нафақаларни етказиб бериш бўйича норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.

2005 йил

Пенсия ва нафақаларни тўлаш тўғрисида янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

14.

Ахборот-коммуникация технологияларини қўлланган ҳолда почта хизматларини жорий этиш ва кўрсатиш бўйича фаолиятни тартибга солувчи почта алоқасининг тармоқ ишлаб чиқариш-технологик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

алоҳида жадвал бўйича

Тармоқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари

«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази