17.11.2021 йилдаги ПҚ-13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4931-сон Фармони билан ташкил этилган «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонасининг (кейинги ўринларда — «Ғиждувон» ЭИЗ) фаолиятини кенгайтириш ҳамда Бухоро вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пешку ва Қоровулбозор туманлари ҳудудида ушбу қарорга иловада келтирилган 100 гектардан, жами 200 гектар бўш турган ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан бошқа ер тоифасига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга иловада келтирилган ер участкаларини белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда, «Ғиждувон» ЭИЗ дирекциясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш орқали «Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, «Ғиждувон» ЭИЗнинг янги ҳудудларида устувор равишда қурилиш саноатини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ғиждувон» ЭИЗнинг маъмурий кенгаши уч ой муддатда янги ҳудудларнинг бош режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғиждувон» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқишда Бухоро вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар «Ғиждувон» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғиждувон» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилот танлов асосида аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғиждувон» ЭИЗнинг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5101-сон қарори билан Бухоро вилоятига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғиждувон» ЭИЗнинг ҳудудида, шу жумладан янги ташкил этиладиган ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғиждувон» ЭИЗга ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бухоро вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки йил муддатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида «Ғиждувон» ЭИЗ лойиҳаларини жойлаштириш учун ажратилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига тенг миқдорда янги ерларни ўзлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаковга — вазирликлар, идоралар, Бухоро вилояти ҳокимлигининг «Ғиждувон» ЭИЗнинг ривожланиши ва самарали фаолият юритиши, шунингдек, унинг ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика вазири А.С. Султановга, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятовга, транспорт вазири И.Р. Махкамовга — «Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудидаги инвестиция лойиҳаларининг объектлари фойдаланишга топширилгунга қадар зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини ҳамда мавжуд ресурс ва техник имкониятлардан келиб чиқиб, уларга талаб этиладиган ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда Ҳукуматнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли ҳужжатини қабул қилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятида аукцион савдоларига чиқариладиган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятида 2021 — 2023 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида амалга оширилиши таклиф этилаётган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг портфели;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғиждувон» ЭИЗга ўтказилаётган ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уч ой муддатда «Ғиждувон» ЭИЗни бошқа туманларда кенгайтириш юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов ва Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида 2022 йилнинг 1 февраль ва 1 июль санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 17 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-13-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 ноябрдаги ПҚ-13-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пешку ва Қоровулбозор туманларидаги «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси таркибига ўтказилаётган ҳудудларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧЕГАРАЛАРИ

1. Пешку тумани, «Жонгелди» МФЙдаги ер майдони, қуйидаги чегаралар билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шарқий томондан — «Жонгелди» МФЙ ҳудудидан ўтувчи А380 «Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу» автомобиль йўли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шимолий томондан — «Жонгелди» МФЙ ҳудудидан ўтувчи А380 автомобиль йўли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жанубий томондан — аҳоли пункти;

ғарбий томондан — очиқ майдон.

2. Қоровулбозор тумани, «Бўзачи» МФЙдаги ер майдони, қуйидаги чегаралар билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шарқий томондан — А380 «Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу» автомобиль йўлининг «Бўзачи» МФЙ ҳудуди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шимолий томондан — А380 «Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу» автомобиль йўли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жанубий томондан — аҳоли пункти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғарбий томондан — очиқ майдон.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2021 й., 07/21/13/1054-сон)