Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИНИНГ МУНИЦИПАЛ МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ СОТИШ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 9 АВГУСТДАГИ 287-СОН ҚАРОРИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 199-сонли «Тошкент шаҳар ҳокимияти муниципал мулк объектларидан самарали фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Китоб савдосининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада китоб савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 августдаги 279-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг «Ўзкитобсавдо» давлат-акциядорлик компанияси китоб дўконлари ижара ҳуқуқида эгаллаб турган биноларни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг сотиладиган муниципал мулк объектлари рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар ҳокимлигининг муниципал мулк объектларини сотиш тўғрисида» 2002 йил 9 августдаги 287-сон қарорида:
1-илованинг 3-банди ва якуний сатри ушбу қарорга 1-иловага* мувофиқ таҳрирда баён қилинсин;
*илова рус тилидаги матда берилган
2-иловада:
100, 268, 518, 568, 752, 769, 808 ва 929-позициялар чиқариб ташлансин, ушбу қарорга 2-иловага* мувофиқ объектлар билан тўлдирилсин.
*илова рус тилидаги матда берилган
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 7 ноябрь,
382-сон