15.10.2021 йилдаги 647-сон
2. «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖларни тугатиш бўйича республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 1-иловага мувофиқ заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус омбор ва полигонларни (кейинги ўринларда — махсус объектлар) ҳудудий жойлашувига кўра Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Т/р

Махсус объект жойлашуви

Махсус объект номи

Махсус объект майдони (га)

Жорий ҳолати

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, Қораўзак тумани

«Қораўзак»

10,0

Консервация қилинган (2018 йил)

2.

Андижон вилояти, Хўжаобод тумани

«Заурак»

3,96

Консервация ишлари якунига етказилмаган

3.

Бухоро вилояти, Бухоро тумани

«Кунжиқала»

2,0

Консервация қилинган (2020 йил)

4.

Жиззах вилояти, Фориш тумани

«Эгиз булоқ» («Боғдон»)

12,0

Реконструкция қилинган (2018 йил)

5.

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани

«Пачкамар»

3,35

Консервация ишлари бошланмаган

6.

Навоий вилояти, Қизилтепа тумани

«Маликчўл»

1,0

Консервация қилинган (2019 йил)

7.

Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани

«Боғибаланд»

11,4

Консервация қилинган (2015 йил)

8.

Самарқанд вилояти, Нуробод тумани

«Сазағон»

2,0

Консервация ишлари якунига етказилмаган

9.

Сурхондарё вилояти, Термиз тумани

«Наврўз»

5,0

Консервация қилинган (2020 йил)

10.

Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани

«Янгиер»

1,5

Консервация қилинган (2014 йил)

11.

Фарғона вилояти, Қува тумани

«Акбаробод»

0,8

Консервация қилинган (2013 йил)

12.

Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани

«Янгиариқ»

4,5

Консервация қилинган (2015 йил)

13.

Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани

«Ҳазорасп»

10,0

Реконструкция ишлари якунига етказилмаган

14.

Сирдарё вилояти, Ховос тумани

«Фарҳод-5»

Омборнинг заҳарли кимёвий моддалар сақланаётган қисми

Жойида консервация қилиш талаб этилади

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ташкилотлар

I. Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Фарҳод-5 қўрғони манзилида жойлашган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар сақланаётган омборни консервация қилиш

1.

Омбор жойлашуви бўйича кадастр ҳужжатларини белгиланган тартибда Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси буюртмаси асосида расмийлаштириш.

Белгиланган муддатда

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги,

Давлат экология қўмитаси

2.

Омбор ҳудудида муҳандислик-геологик ва гидрогеологик тадқиқотларни ўтказиш.

2021 йил ноябрь

Давлат геология қўмитаси,

Давлат экология қўмитаси

3.

Омборни жойида консервация қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини буюртма асосида ишлаб чиқишни таъминлаш.

2021 йил декабрь

Давлат экология қўмитаси

4.

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг санитария, экология ва қурилиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2022 йил январь

Давлат экология қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Объектни консервация қилишни молиялаштириш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш чораларини кўриш.

2022 йил февраль

Давлат экология қўмитаси

6.

Бош пудрат ташкилотини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.

2022 йил апрель

Давлат экология қўмитаси

II. Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Қоракамар массиви манзилида жойлашган омборда сақланаётган заҳарли кимёвий ва токсик моддаларни ушбу туманда жойлашган махсус полигонга кўчириш ва махсус полигонни консервация қилиш

7.

Омборда сақланаётган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни махсус полигонга кўчириш ва махсус полигонни консервация қилиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжати буюртма асосида қайта ишлаб чиқилишини таъминлаш.

2021 йил декабрь

Давлат экология қўмитаси

8.

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг санитария, экология ва қурилиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2022 йил январь

Давлат экология қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9.

Объектни консервация қилишни молиялаштириш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш чораларини кўриш.

2022 йил февраль

Давлат экология қўмитаси

10.

Бош пудрат ташкилотини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда қурилиш монтаж ишларини бошлаш.

2022 йил апрель

Давлат экология қўмитаси