Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2006 17.10.2002 йилдаги 359-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2006
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХОНЖИЗА ПОЛИМЕТАЛЛ КОНИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 августдаги ПҚ-442-сонли «Хонжиза ва Учқулоч конлари полиметалл рудалари минерал-хомашё базасидан самарали фойдаланиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида рангли металлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва геология-разведка ишлари самарадорлигини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш йўли билан ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Оксус Ресорсис Корпорейшн» (Буюк Британия) компаниясига 1-иловага* мувофиқ Хонжиза полиметалл конини (Сурхондарё вилояти) очишга эксклюзив ҳуқуқлар берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Хонжиза полиметалл конини техник-иқтисодий асослашни тайёрлаш учун «Оксус Ресорсис Корпорейшн» компанияси билан битимни имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оксус Ресорсис Корпорейшн» компанияси Давлат геология қўмитаси билан биргаликда мазкур қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб 24 ой мобайнида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишни тугаллаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оксус Ресорсис Корпорейшн» компаниясига лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилиши ва экспертиза ўтказилиши даврида геология-разведка ишларини амалга ошириш учун эксклюзив ҳуқуқ берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосланиши натижалари бўйича «Оксус Ресорсис Корпорейшн» компанияси Хонжиза конини ишга туширишда ҳамкорликнинг аниқ шаклини (концессия шартномаси ёхуд маҳсулотни бўлиш тўғрисидаги битим) аниқлаш бўйича музокаралар олиб боришда, шунингдек лойиҳани амалга оширишнинг молиявий ва бошқа шартлари бўйича эксклюзив ҳуқуқларга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оксус Ресорсис Корпорейшн» компаниясига 1-иловада кўрсатилган ҳудудда фойдали қазилмаларни ишлаш учун иқтисодий самарали конлар аниқланмаган тақдирда геология-разведка ишларини давом эттириш учун ер остининг янги участкаларини олишда устунлик ҳуқуқи берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оксус Ресорсис Корпорейшн» компанияси геологик ўрганишнинг тўлиқлиги, ер остидан оқилона фойдаланиш ва уни сақлашни таъминлаш бўйича ўз зиммасига мажбуриятлар олиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Оксус Ресорсис Корпорейшн» компанияси ва унинг «Оксус Сервисес Лимитед» шуъба компанияси техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш даврида геология-разведка ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган 2-иловага* мувофиқ технология ускуналари ва моддий-техника ресурсларини импорт қилишда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда кириш визалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Оксус Ресорсис Корпорейшн» ва «Оксус Сервисес Лимитед» компанияларининг буюртманомалари бўйича, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга бир йиллик кўп марталик визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча — рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини, уларни давлат божлари тўлашдан озод этган холда, таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 17 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
359-сон