04.10.2021 йилдаги 618-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, субсидиялар тақдим этиш миқдорларини белгилаш, шунингдек, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб субсидиянинг қатъий миқдорларини белгилаш ваколати берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Экспорт қилувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
8. Ариза ва тегишли ҳужжатлар ваколатли органга экспорт қилувчи томонидан бевосита тақдим этилаётганда, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган ҳолатларда ариза ва ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
9. Ариза ва тегишли ҳужжатлар ваколатли органга экспорт қилувчи томонидан почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, ваколатли органнинг веб-сайти орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган уч иш куни ичида экспорт қилувчига етишмаган ҳужжатлар билан бирга қайта мурожаат қилиши ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабар юборади.
10. Ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар ваколатли орган томонидан етти иш куни давомида кўриб чиқилади.
экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;
15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилмаган асосларга кўра экспорт қилувчига компенсация бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
16. Экспорт қилувчи ушбу Низомнинг 14-банди тўртинчи хатбошисида келтирилгандан бошқа асосларга кўра компенсация берилишини рад этиш тўғрисида қарор (хулоса) олганда рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда ваколатли органга ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.
а) транспорт воситалари орқали экспорт қилинганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ Ҳукумат комиссияси қарорлари билан тасдиқланган субсидияларнинг қатъий белгиланган миқдорлари жадвали асосида маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Экспорт қилувчи

Ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда ваколатли орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги)га бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, ваколатли органнинг веб-сайти орқали топшириш.

Экспорт қилувчинингихтиёрига кўра


2-босқич

Ваколатли орган
(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги)

Тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда компенсация тақдим этиш бўйича қарор (хулоса) қабул қилиш:

почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, ваколатли органнинг веб-сайти орқали тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланганда экспорт қилувчига етишмаган ҳужжатлар билан бирга қайта мурожаат қилиши ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабар юбориш;

Уч иш куни мобайнида

тўлиқ тақдим этилган ҳужжатлар бўйича тегишли қарор (хулоса) қабул қилиш ва экспорт қилувчини хабардор қилиш.

Етти иш куни мобайнида


3-босқич

Ваколатли орган
(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги)

Субсидия ажратиш бўйича буюртманома тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш.

Ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида


4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг буюртманомасига мувофиқ Давлат бюджетидан субсидия ажратиш.

Буюртманома қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида


5-босқич

Ваколатли орган
(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги)

Экспорт қилувчининг аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига компенсация тўловини ўтказиб бериш.

Субсидия ғазна ҳисобварағига тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ____________________________________ дан

(экспорт қилувчининг номи)

Ариза

__________________________________ (экспорт қилувчининг номи) томонидан _____________ (мамлакат номи) давлатига автомобиль/темир йўл/ҳаво транспортида /почта жўнатмалари орқали (тегишлисининг тагига чизилади) экспорт қилинган, умумий қиймати АҚШ долларига тенг, ТИФ ТН коди ______________ бўлган _______________ (маҳсулотнинг номи) маҳсулот(лар)ини экспорт қилиш учун сарфланган _________________ cўм миқдоридаги транспорт/почта (тегишлисининг тагига чизилади) харажатининг 50 фоизигача қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия ҳисобидан компенсация қилиш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини ___________________ (тижорат банкининг номи) тижорат банкининг ___________________________ (ҳудуднинг номи) филиалидаги бизнинг ______________________ ҳисобвараққа ўтказиб беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Транспорт воситаси орқали экспорт қилинганда:
экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;
божхона юк декларацияси нусхаси;
транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компанияси билан тузилган шартнома ва у бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Экспорт қилувчи маҳсулотларни ўзига тегишли автомобиль транспортида экспортга ташиган ҳолатларда транспорт харажатлари учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳисоб-китоблар тегишли асословчи ҳужжатларнинг нусхалари билан тақдим этилади.
маҳсулотлар автомобиль ва (ёки) темир йўл транспортида ташилганда маҳсулотлар экспортга ортилган жойдан экспорт шартномасида кўрсатилган етказиб бериш жойигача бўлган автомобиль йўли ва (ёки) темир йўл масофаси тўғрисидаги маълумотлар (автомобилда ташишда юкхати ҳужжати (CMR)нинг 27 — 29-бандларидаги маълумотлар, темир йўл транспортида ташишда юкхати ҳужжатининг 22-бандидаги маълумотлар асосида);
маҳсулотларни экспортга ташиш юкхатлари нусхаси;
маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.
2. Почта жўнатмалари орқали экспорт қилинганда:
экспорт қилувчи ва почта алоқа оператори ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
почта идораси томонидан бериладиган халқаро почта жўнатмалари бўйича ҳужжат нусхаси.

___________________ раҳбари

_______________________

(экспорт қилувчи номи)

(Ф.И.О.)

Боғланиш учун телефон: +998 (___)__________