17.09.2021 йилдаги 582-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонасини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5128-сон қарорига мувофиқ «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонаси чегарасини белгилаш ва ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонасини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5128-сон қарорига мувофиқ Андижон вилояти, Андижон туманида «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги муассислигида «Andijon sanoat xabi» МЧЖ ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Лойиҳа қиймати*,

млн сўм

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

1.

Электр энергияси 25 МВт кичик станция қуриш ва тармоқ тортиш

дона

1

80 000

2021 йил декабрь

Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташқи инфратузилма тармоқларини қуриш ишлари учун ажратилган маблағлар доирасида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Андижон вилояти ҳокимлиги

км

28

2.

Табиий газ тармоқларини қуриш

км

5,5

2 200

2021 йил декабрь

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ маблағлари

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

3.

Ичимлик сув иншоотини қуриш ва тармоқларини тортиш

дона

1

11 000

2022 йил декабрь

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Андижон вилояти ҳокимлиги

км

2,0

4.

Оқова сув иншоотини қуриш ва тармоқларини тортиш

дона

1

7 000

2022 йил декабрь

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Андижон вилояти ҳокимлиги

км

12,0

5.

Алоқа тармоқларини қуриш

км

6,5

200

2021 йил декабрь

«Ўзбектелеком» АК маблағлари

«Ўзбектелеком» АК