Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 15.04.2005 йилдаги 102-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДАГИ ҒАЛАБАНИНГ 60 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 1941—1945 ЙИЛЛАРДАГИ УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ВА НОГИРОНЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида» 2005 йил 6 апрелдаги ПФ-3593-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «1941—1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги» юбилей медалини ва пул мукофотини топшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотлари тўлаш учун зарур ҳажмда нақд пул маблағлари билан таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 15 апрелдаги 102-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1941—1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги» юбилей медалини ва пул мукофотини топшириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида» 2005 йил 6 апрелдаги ПФ-3593-сон Фармонини (кейинги ўринларда — Фармон деб юритилади) бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фармоннинг 1-бандига мувофиқ Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳарбий қисмларда, штабларда ва ҳаракатдаги армия таркибига кирган муассасаларда ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар ва ногиронлар, шунингдек уларга тенглаштирилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майгача қирувчи батальонлар, аҳолини ҳимоя қилиш взводлари ва отрядлари таркибида собиқ СССР ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Иккинчи жаҳон уруши йилларида партизан отрядлари ва қўшилмаларида ёхуд яширин ҳаракатларда бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ватан уруши йилларида ҳаракатдаги армия таркибида ёки жанговар ҳаракатлар районларида хизматни ўтаган собиқ СССР Ички ишлар вазирлиги органлари ҳамда Давлат хавфсизлик қўмитаси органларининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибига кирган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) уруш даврида ҳаракатдаги армия ҳамда флот қисмлари ва бўлинмалари таркибида балоғат ёшига етгунга қадар полк ўғли ёки юнга сифатида бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) фронт яқинидаги темир йўл участкалари, уруш йилларида жанговар ҳаракатлар районларида мудофаа иншоотлари, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ва бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳаракатдаги армия таркибида ёлланиб ишлаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистларнинг концлагерларида (гетто ва бошқа мажбурий сақлаш жойларида) бўлган шахслар (тутқунлар, шу жумладан болалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Ленинград шаҳри қамали даврида шаҳар корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ишлаган ва «Ленинград мудофааси учун» медали билан тақдирланган, шунингдек «Қамалдаги Ленинградда яшаганга» нишони билан тақдирланган шахслар юбилей медали ва пул мукофоти билан тақдирланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органлари мудофаа ишлари ҳудудий органларига мазкур Низомнинг 2-бандида санаб ўтилган уруш фахрийларининг рўйхатини тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тақдим этилган рўйхатларга мувофиқ медалларнинг зарур миқдорини минтақалар бўйича тақсимлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мукофотланувчилар рўйхати уларнинг фронтларда жанговар ҳаракатларда қатнашганлигини, уруш йилларида Қуролли кучларда хизмат қилганлигини, концлагерда бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек мукофотлаш ҳужжатлари, уруш қатнашчиси гувоҳномалари асосида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатиб ўтилган идораларнинг ҳар бири ўзларининг ҳисобида турган ногиронлар ва уруш қатнашчилари бўйича рўйхат тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юбилей медали ва пул мукофоти билан мукофотланувчилар рўйхатига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон чиққунга қадар вафот этган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида яшовчи, лекин бошқа мамлакатлар ҳисобига пенсия олувчи шахслар киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юбилей медали ва пул мукофоти олиш ҳуқуқига Фармон чиққан кунда эга бўлган шахс вафот этган тақдирда медаль ва пул мукофоти оила аъзоларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги органлари ҳисобида турган Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан юбилей медаллари топшириш юзасидан 2 (икки) нусхадан рўйхат тузилади ҳамда бир нусхадан туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларига ва ҳокимликларга тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул мукофотлари билан мукофотланадиганлар рўйхати туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан 20 (йигирма) минг сўм суммаси кўрсатилган ҳолда 2 (икки) нусхада тузилади. Ушбу рўйхатларнинг бир нусхаси туман (шаҳар) алоқа узелига берилади, иккинчи нусхаси эса туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари мукофотланадиганлар сони тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига берадилар, улар ўз навбатида маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мукофотланадиганлар тўғрисидаги маълумотларни минтақалар бўйича тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул мукофотларини тўлашни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилган ҳолда республика бюджетидан маблағлар ажратади. Улар ўз навбатида қуйи шаҳар ва туман бюджетларига маблағлар ажратади, улардан маблағлар туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига ажратилади, кейинчалик маблағлар «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятининг алоқа узелларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов амалга оширилгандан кейин алоқа узеллари туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига амалда тўланган пул мукофотлари реестрлари билан ҳисобот тақдим этадилар, улар ўз навбатида молия органларига ҳисобот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси орқали пенсия олувчи, мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларга пул мукофотлари тўлаш тегишли вазирликлар ва идораларнинг таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофотларини тўлаш учун туман (шаҳар) алоқа узелларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг тегишли бўлинмаларини нақд пул билан ўз вақтида таъминлаш чора-тадбирларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига медаллар ва пул мукофотларини Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан топшириш тантанали вазиятда, маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари, уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашлари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, Ички ишлар вазири, Миллий хавфсизлик хизмати раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари томонидан амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-cон, 115-модда)