09.08.2021 йилдаги 507-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон, «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек хотин-қизларнинг таълим олишларига кўмаклашиш, уларни турмушга тайёрлаш, фарзанд тарбиясига оид кўникмаларни шакллантириш, турли тазйиқ, зўравонликдан ҳимоя қилиш, касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила мустаҳкамлигини ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда мурожаат қилишлари учун қулайликлар яратилишини электрон тизимлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
15. Давлат органлари ва ташкилотлари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ маълумотлар ва ахборотларни Миллий платформадаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинувини таъминлайди.
17. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ рўйхатда белгиланган тегишли маълумотни Миллий платформа доирасида бошқа ахборот тизимига тақдим этиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан маълумотларни сўраш ва қабул қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

1. Ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотларни хатловдан ўтказиш.

икки ҳафта муддатда

2. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги сўровига асосан «Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасида жамланиши лозим бўлган маълумотларни тақдим этиш.

2-иловада белгиланган муддатларда

2-босқич

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, давлат органлари ва ташкилотлари

«Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасида юритиладиган маълумотлар тўпламини шакллантириш ва тасдиқлаш.

икки ой муддатда

3-босқич

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Давлат органлари ва ташкилотлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1. «Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш.

бир ой муддатда

2. «Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлигини таъминлаш.

уч ой давомида

4-босқич

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, давлат органлари ва ташкилотлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг маълумотларни таҳлил қилиш борасидаги ахборотларини «Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасида шакллантириш ва реал вақт режимида олиш чораларини кўриш.

доимий

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ташкилот номи

Тақдим этиладиган маълумотлар

Амалга ошириш муддати

1.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

1. Бўш (вакант) иш ўринлари миллий базаси (ish.mehnat.uz) веб-сайти билан интеграция қилиш.

Бир ой муддатда

2. Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатадиган онлайн тўгаракларни ташкил этиш.

Бир ой муддатда

3. Касбга ўргатадиган ўқув қўлланмалари ва видеоматериалларни юклаб бориш.

Ҳар ўн беш кунда

4. «Ишга марҳамат» мономарказлари ва ўқув марказлари манзиллари, улардаги ўқув курслари ва уларнинг муддатлари тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар ойда

5. Ҳудудлар кесимида ишсиз аёллар тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар чоракда

2.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, АТ Халқ банки, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

1. Тадбиркор аёлларнинг мотивацион мақола ва видеодарсларини юклаб бориш.

Ҳар ойда

2. Тадбиркор хотин-қизлар статистикасини юритиш мақсадида уларнинг рўйхатини шакллантириб, юклаб бориш.

Ҳар чоракда

3. Хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тайёр бизнес намуналарни (электрон китоблар, аудио ва видеоқўлланмалар, бизнес ғоялари) юклаб бориш.

Ҳар ойда

3.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

1. Платформа орқали ҳуқуқий маслаҳат сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш.

Доимий

2. Хотин-қизлар ҳуқуқлари, жумладан, ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига чиқиш, ижтимоий нафақалар олиш, пенсияга чиқиш, тадбиркорликни бошлашда хотин-қизларга берилган имтиёзлар ва бошқа долзарб масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларни ёритиб бориш.

Ҳар ойда

4.

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Платформа орқали тиббий маслаҳат сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш.

Доимий

2. Эрта туғруқлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар ойда

3. Тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи маълумотлар, видеоматериалларни юклаб бориш.

Ҳар ойда

5.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази

1. Платформа орқали психологик маслаҳат ҳамда зўравонлик ва тазйиқдан ҳимояланиш мақсадида ёрдам сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш.

Доимий

2. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига мурожаат қилган хотин-қизлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар ойда

3. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича маслаҳатлар, видеороликлар ва кўрсатмалар юклаб бориш.

Ҳар ўн беш кунда

6.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

1. Платформа орқали «Аёллар дафтари»га киритиш ва чиқариш масалалари бўйича қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш ҳамда муаммоларни ҳал этиш.

Доимий

2. Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома олишга платформа орқали онлайн мурожаатлар қабул қилиш.

Ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар

3. Хотин-қизларнинг манфаатларига қаратилган лойиҳалар ҳақидаги маълумотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда хотин-қизларга берилган имтиёзлар ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар ҳафтада

4. Зулфия номидаги Давлат мукофотлари совриндорлари, танловда иштирок этиш тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.

Доимий

5. «Мўътабар аёл» кўкрак нишони совриндорлари сони, кўкрак нишони олиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.

Доимий

6. «Маҳалла ифтихори» ва «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини олган хотин-қизлар сони тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.

Доимий

7. Мамлакатда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оила институтини мустаҳкамлаш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, бу борада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бериш.

Ҳар ўн беш кунда

8. Раҳбарликка захирага олинган хотин-қизлар тўғрисида маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар чоракда

7.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Платформа орқали хотин-қизларни имтиёзли уй-жой билан таъминлаш ва бошқа тааллуқли масалаларда қилинган онлайн мурожаатларига зарур маслаҳатларни бериб бориш ҳамда муаммоларни ҳал этиш.

Доимий

2. Давлат мукофоти совриндорлари (Зулфия номидаги Давлат мукофотлари совриндорларидан ташқари) бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.

Доимий

8.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Платформага оилавий қадриятлар, эр-хотинлик муносабатлари ва фарзанд тарбиясига оид видеолавҳаларни, маданий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бадиий адабиётларни юклаб бориш.

Ҳар ойда

9.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги

Платформага жисмоний тарбия ва спортга хотин-қизларнинг кенг қатламларини жалб қилиш, соғлом турмуш-тарзини, ёш авлодни жисмонан соғ бўлишини, оилавий спортни тарғиб қилувчи видеоматериаллар ва қўлланмаларни юклаб бориш.

Ҳар ойда

10.

Олий аттестация комиссияси

1. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш

Ҳар чоракда

2. Фан доктори (DSc) илмий даражаси бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар чоракда

11.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

1. Умумий ўрта таълим муассасаларидаги ўқувчи қизлар сони тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар олти ойда

2. Иқтидорли (республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловларда фахрли ўрин олган ва бошқа ютуқларга эришган) қизлар тўғрисида маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар олти ойда

12.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

1. Олий таълим муассасаларидаги талаба хотин-қизлар сони ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар олти ойда

2. Ўрта махсус, профессионал муассасалардаги ўқувчи хотин-қизлар сони ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар олти ойда

3. Иқтидорли (республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловларда фахрли ўрин олган ва бошқа ютуқларга эришган) қизлар тўғрисида маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар олти ойда

13.

Давлат статистика қўмитаси

1. Умумий аҳоли сони, шундан хотин-қизлар сони тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан:

0 — 2; 3 — 6; 7 — 17; 18 — 30; 31 ёш ва ундан юқори;

16 — 54 ёшдаги хотин-қизлар;

55 ва ундан юқори ёшдаги хотин-қизлар.

Ҳар йилнинг июнь ойида

2. Оилалар сони.

Ҳар йилнинг июнь ойида

3. «Gender.stat.uz» электрон платформаси билан интеграция қилиш.

Доимий

14.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

1. Қайд этилган эрта никоҳлар сони (ҳоким қарорига асосан никоҳ ёши қисқартирилган) тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар чоракда

2. Никоҳдан ажралганлик қайд этилган оилалардаги вояга етмаган болалар сони тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар чоракда

3. 30 ёшгача бўлганлар орасида қайд этилган никоҳдан ажралишлар сони тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар чоракда

4. 30 ёшгача бўлганлар орасида қайд этилган никоҳлар сони тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар чоракда

5. Оилавий ажралишлар, тузилган никоҳлар ва туғилганлик ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш (қайд этилган туғилиш, никоҳ ва ажралишлар қиёсий).

Ҳар ойда

15.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Икки ой муддатда

16.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

1. Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар (шунингдек жиноятда иштирок этган хотин-қизлар) ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Хар ойда

2. Хотин-қизларга нисбатан содир этилган жиноятлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Хар ойда

3. ЖИЭМдан қайтган хотин-қизлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Хар ойда

4. Пробация ҳисобида турганлар (аёллар) ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Хар ойда

5. Ҳимоя ордери берилган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш.

Хар ойда

6. Узоқ муддатга хорижий давлатларга кетганлар ҳамда келган хотин-қизлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Хар ойда

7. Нотинч оилалар/жиноятчиликка мойиллиги борлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар ойда

17.

АТ Халқ банки

(келишув асосида)

1. Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун тақдим этилаётган кредитлар ва субсидиялар тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш.

Ҳар ойда

2. Тадбиркорлик лойиҳалари, хотин-қизларга тадбиркорликни бошлаш бўйича берилаётган имтиёзлар, «Аёллар дафтари»даги хотин-қизларга кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақидаги маълумотларни юклаб бериш.

Ҳар ойда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)